Джумла
Абу Муслим Written by  Mar 02, 2017 - 2582 Views

Иймоннинг даволаш ва организм ген кодларини ўзгатириш хусусияти бор

Вақти вақти билан ОАВ орқали ҳалокатли касалликлардан мўъжизага кўра шифо топганлиги ҳақидаги хабарлар эълон қилинади ва шифокор ва олимларнинг юзида, одатга кўра, истеҳзоли табассум пайдо бўлади. Замонавий тадқиқот усуллари билан тасдиқланган, рад қилиб бўлмайдиган фактлар ҳақида сўз борсада, анъанавий тиббиёт ёки бунга қўл силтайди, ёки беморнинг кутилмаган соғайишини дастлабки ташхиснинг нотўғри қўйилганлиги билан тушунтиришга уринади.
Лекин америкалик генетик Брюс Липтон, ҳақиқий иймон ёрдамида, фақат фикрлаш кучи билан инсон ҳақиқатда исталган касалликдан фориғ бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Ва бунда ҳеч қандай ғайритабиийлик йўқ: Липтоннинг тадқиқотлари кўрсатадики, йўналтирилган руҳий таъсир кўрсатиш ўзгартиришга қодир... организмнинг генетик кодини ҳам!
 
Генлар инсон иймонига бўйсунади
Брюс Липтон узоқ йиллар мобайнида ген инженерлиги ихтисослиги бўйича иш олиб борди, докторлик диссертациясини муваффаққиятли ҳимоя қилди, бир қанча тадқиқотларнинг муаллифи бўлди. Мана шу вақт мобайнида Липтон, ҳудди бошқа кўплаб генетик ва биологлар сингари, инсон ҳаёти генларида ёзилган дастурга бўйсунадиган қандайдир биоробот эканлигига ишонган.
Бу нуқтаи назардан қараганда, генлар ҳамма нарсани белгилаб беради: ташқи кўринишнинг хусусиятларини, лаёқат ва мижоз, у ёки бу касалликларга мойиллик ва ниҳоят, ҳаёт давомийлигини ҳам. Ҳеч ким ўзининг шахсий генетик кодини ўзгартира олмайди, демак, биз табиат томонидан бизга белгилаб берилганига рози бўлишимиз керак.
Доктор Липтон қарашларининг ўзгаришига унинг 1980 – йилларнинг охирида ўтказган ҳужайра мембранасининг ўзини тутиш хусусиятларини ўрганишга доир эксперименти бўлди. Унгача фанда айнан ҳужайра ядросида жойлашган генлар мана шу мембранадан нимани ўтказиш ёки ўтказмаслик кераклигини белгилайди деб ҳисобланарди. Лекин Липтоннинг тажрибалари кўрсатдики, ҳужайрага бўладиган ташқи таъсирлар генларнинг ўзини тутишига таъсир этиши мумкин ва ҳатто уларнинг тузилиши ўзгаришига ҳам олиб келиши мумкин.
Фақат бундай ўзгаришларни психик жараёнлар кўмагида, соддароқ айтадиган бўлсак, фикрлаш кучи - эътиқод ёрдамида амалга ошириш мумкинми ёки йўқлигини англаш қолганди.
- Аслини олганда, мен янги ниманидир ўйлаб топганим йўқ, - дейди доктор Липтон. – Юз йилдан бери тиббиёт ходимларига плацебо эффекти маълум – беморга нейтрал восита белгиланади ва бу дори эканлиги уқтирилади. Натижада эса ўша восита ҳақиқатда даволовчи таъсири ўтказади. Лекин, қизиғи шундаки, бу ҳолатнинг илмий изоҳи ҳозирги кунга қадар мавжуд бўлмаган.
Менинг кашфиётим қуйидагича тушунча беришга имкон яратди: инсон эътиқод ёрдамида дориларнинг шифо кучига таъсир этиб, организмидаги жараёнларнинг боришини ўзгартиради, бу ҳолат, шунингдек, молекуляр даражада ҳам содир бўлади. У баъзи генларни “тўхтатиб қўйиши”, бошқаларини “қўшилишга” ва ҳатто генетик кодини ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин.
Шундан сўнг мен мўъжизавий соғайишга доир ҳодисалар ҳақида ўйлаб кўрдим. Шифокорлар доим уларга қўл силташади. Агар бизда шундай ҳолатларнинг биттаси содир бўлган бўлса ҳам, бу шифокорларни унинг табиати ҳақида мулоҳаза қилиб кўришга ундаши лозим эди.
 
Мўъжизалар мавжуд!
 
Академик илм-фан аҳли Брюс Липтоннинг ушбу қарашларини жуда ёмон қабул қилди. Лекин, у ўз тадқиқотларини давом эттираверди ва улар давомида ҳеч қандай дори – дармонсиз ҳам организмнинг генетик тизимига таъсир этиш мумкинлигини исботлади. Генетик кодга ташқи омилларнинг таъсирини ўрганувчи фан соҳаси “эпигенетика” номини олди.
Барибир, Липтон бизнинг саломатлигимизни ўзгартирувчи таъсир сифатида айнан фикрлаш кучини – бизнинг атрофимизда эмас, айнан ичимизда содир бўлаётганларни ҳисоблайди.
- Азалдан маълумки, иккита инсоннинг бир хилда рак касаллигига генетик мойиллиги бўлиши мумкин, - таъкидлайди Липтон. – Лекин уларнинг бирида касаллик намоён бўлади, иккинчисида эса – йўқ. Нима учун? Чунки, улар турлича ҳаёт кечиришган: биттаси бошқасига нисбатан кўпроқ стресс ҳолатларини бошидан ўтказган; уларда ўзини ҳис қилиш ва баҳолаш турлича, фикрлаш доираси ўзгача бўлган.
Ҳозирги кунга келиб, мен ўзимизнинг биологик табиатимизни бошқариш қобилиятига эга эканлигимизни, фикрларимиз, эътиқодимиз ва интилишларимиз ёрдамида генимизга таъсир ўтказишимиз мумкинлигини тасдиқлай оламан.
Инсоннинг Ер юзидаги бошқа мавжудотлардан фарқининг буюклиги ҳам шундаки, у ўз танасини ўзгартира олади, ҳалокатли касалликлардан соғайиши ва ҳатто ирсий хасталиклардан халос бўлиши мумкин, бунинг учун у организмига руҳий кўрсатма берса бас. Биз генетик кодимиз ва ҳаётимиздаги вазиятларнинг қурбони бўлишга умуман мажбур эмасмиз.
Сиз соғайиб кетишингиз мумкинлигига ишонинг, - ва сиз ҳар қандай касалликни енгишингиз мумкин. Дастлабки қарашда, ҳаммаси жуда осондай кўринади. Бу дастлабки қарашда...
 
Онгнинг ўзи етарли бўлмаганда
 
Ҳаммаси шунчалар оддий бўлганда эди, кўплаб инсонлар “Мен бу хасталикдан соғаяман”, “Мен организмимнинг соғайиб кетиш учун кучи етишига ишонаман”... сингари оддийгина эътирофларни айтиш билан соғлиқлари билан боғлиқ муаммоларини ечиши мумкин бўлган бўларди.
Лекин буларнинг ҳеч бири юз бермайди, Липтоннинг тушунтиришига кўра, агар кўрсатмалар фақат бизнинг руҳий фаолиятимизнинг 5 фоизгагина жавоб берадиган онг соҳасига кириб бориб, қолган 95 фоизи онг остига етиб бормас экан, юз бериши мумкин ҳам эмас. Соддароқ айтганда, мияси ёрдамида ўзини даволай олишига ишонганлардан фақатгина бир нечтаси ҳақиқатда бу нарсага том маънода ишонади – шунинг учун ҳам муваффаққиятга эришади. Кўпчилиги эса онг остида (ҳаёлан) бундай нарса мумкинлигини рад этишади.
Янада аниқроғи: очиғини айтганда, организмимиздаги барча жараёнларни ғайриихтиёрий равишда назорат қилувчи онг остининг (тасаввур, ҳаёл) ўзи, бундай имкониятни рад этади. Шу билан бирга у (яна ўша ғайриихтиёрий равишда) биз билан ғайритабиий ҳодиса содир бўлиш эҳтимоли, кейинги воқеалар ривожининг ёмонлошувига нисбатан кам эканлигига доир одатий принципга таянади.
Липтонга кўра, эрта болаликданоқ бизнинг тасаввуримиз мана шундай тарзга кўникиб боради. Туғилишдан то 6 ёшгача бўлган давр: арзимаган воқеалар, катталар томонидан атайин ёки тасодифан айтилган сўзлар, жазолашлар, жароҳатлар “тасаввур тажрибаси”ни ва ниҳоят – инсон шахсиятини шакллантиради. Бизнинг руҳиятимиз табиати шундай қурилганки, барча биз билан содир бўлган ёмонликлар, қувончли ва ёқимли воқеаларга қараганда онгимизга осонлик билан ўрнашиб қолади.
Натижада кўпчилик инсонлар “тасаввур тажрибаси”нинг 70 фоизи “салбий” ва фақатгина 30 фоизи “ижобий”дан ташкил топган. Шундай қилиб, ҳақиқатда ўзини даволай олиш учун, юқоридаги нисбатни ҳеч бўлмаганда тескарисига ўзгартира олиш лозим. Фақат шундагина онгимиз томонидан ҳужайравий жараёнларга ва генетик кодга таъсир эта оладиган эътиқод кучи олдига ўрнатилган тўсиқларни бузиб ташлашимиз мумкин.
Тет-Хилинг методи инсонларни ҳужайра даражасида янги дастурларга, ишончга, ҳиссиётга ўргатиш имконини беради. Мижозлар билан амалга оширилган ишларнинг бой тажрибаси Липтоннинг сўзларини тасдиқлайди.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…