Джумла
Абу Муслим Written by  Mar 08, 2017 - 788 Views

Қуръон тинглангандаги мўъжиза

Қуръон Аллоҳ таоло томонидан пайғамбаримиз Муҳаммадга (соллоллоҳу алайҳи васаллам) берилган мўъжизадир. Аллоҳ Каломининг эшитиш ва товушга оид мўъжизаси Қуръонга хос бўлган жуда кўплаб ажойиб хислатлардан биридир.
Инсоннинг эшитиш қобилияти, кўриш ва сезиш билан бир қаторда маълумотларни қабул қилишнинг асосий усули ҳисобланади. Бугунги кунга келиб илм-фан томонидан товуш тўлқинлар кўринишида тарқалувчи куч эканлиги, улар инсон қулоқларига етиб бориб, эшитиш органлари орқали қабул қилиниши белгиланган. Кейинги босқич маълумотларга бош мия орқали ишлов беришдир: тушуниш, фикр юритиш, хоҳиш ва бошқалар. Кейин эса бошқа барча ҳиссиёт органларида товушнинг таъсир этиш реакцияси юз беради. Бунда ушбу товушнинг аниқ мақсадга йўналтирилган вазифаси бор ёки йўқлиги аҳамиятсиз: яъни ушбу товуш мулоҳаза ва мақсад, хоҳиш ва ҳаракат уйғотувчи ҳикоя каби таъсир этадими, ёки шунчаки бизни ўраб турган муҳитнинг оддий товуши холосми. Барча бу реакциялар биз эшитган товуш ўзида нимани олиб келаётгани, унинг мазмуни, ритми сабабли вужудга келади, яъни улар инсон қалби ва танасида психосоматик реакциялар кўринишида намоён бўлади.
20 йил илгари касби шифокор бўлган дўстларимдан бири “Юрак қон - томир тизими касалликларини даволашда мусиқадан фойдаланиш” мавзусида докторлик диссертациясини ёзди. Бу иш ҳақида хабар топишим билан, мени Аллоҳ Каломининг мўъжизавий кучидан касалликларни даволашда фойдаланиш фикри чулғаб олди. Аллоҳ Таоло бу ҳақда Қуръоннинг баъзи жойларида эслатиб ўтган: “Юнус” сураси 57 оят, “Исро” сураси 82 оят, “Фуссилат” сураси 44 оят. Шунингдек ишончли суннатлар орқали жисм ва қалбдаги турли хил хасталик ва оғриқлар учун Қуръон шифо эканлиги тасдиқланган. Мана бир неча асрлардан буён Қуръон воситасида унга ишонганлар шифо топмоқда, шунга боғлиқ равишда савол вужудга келади: нима учун ҳозирги кунга қадар Қуръон тинглашнинг инсон танасига таъсири ва унинг касалликларни даволашдаги ролини ёритишга қаратилган илмий ишлар йўқ.
Аллоҳ таолонинг марҳамати билан доктор Ахмад Кадий (АҚШ) ушбу масалага бағишланган илмий – услубий амалий ишни бошлади ва мен Яратгандан унга бу ишни якунлаш имкониятини беришини сўрайман. Ушбу мақолада мен доктор Кадий ишларининг мазмунини қисқача баён қилишга ҳаракат қилиб кўраман.
Шундай қилиб, Флорида штатидан Қуръонни ўрганувчи бир гуруҳ шифокорлар ўзларининг илмий ишини Истанбулдаги III Халқаро ислом тиббиёти форумида тақдим қилишди. Ишнинг асосий мақсади Аллоҳнинг Каломини асл тилида тинглаш турли гуруҳлардаги кишилар – араб тилини биладиган мусулмонларга; араб тилини билмайдиган мусулмонларга, шунингдек бошқа динга эътиқод қилувчиларнинг саломатлиги ва физиологиясига таъсир этишини исботлаб бериш эди. Тинглаб бўлингач, барча синалувчиларга тажрибани ўтказиш мобайнида қўлланилинган сураларнинг таржимаси берилди.
Илмий иш икки босқичда амалга оширилди. Биринчи босқичнинг натижаларига кўра,  Қуръон эшитган синалувчиларнинг 97 фоизи унинг тинчлантирувчи таъсирини эътироф этди, бу асаб тизимининг қўзғалувчанлиги пасайганини кўрсатувчи физиологик ўзгаришларда ҳам намоён бўлди. Дастлабки тадқиқотларнинг атрофлича хисоботи АҚШнинг Миссури штатида бўлиб ўтган VII Ислом жамиятларининг ҳар йилги форумида тақдим этилганди.
Иккинчи босқич араб тилини биладиган, яъни Қуръоний матннинг мазмунини англай оладиган ва араб тилини билмайдиган, қандай матн ўқилганлиги ҳақида умуман маълумотга эга бўлмаган синалувчиларга Қуръон тинглашнинг таъсирини тахлил қилишдан иборат бўлди. Бу тажрибани ўтказишдан мақсад, Қуръоний матннинг мазмуни уни тинглаётган шахсга маълум ёки йўқлигидан қатъий назар, физиологик ўзгаришларни келтириб чиқаришини исботлаш эди.
Тажриба Вашингтон шаҳри Тиббиёт маркази ва “Дафикун” фирмаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган, махсус ҳаяжон даражасини ўлчашга  мўлжалланган “Мидан 2002” (Medical Data Acquisition) мосламаси ёрдамида ўтказилди. Бу юқори технологик аппарат датчиклари кўмагида организмда юз бераётган энг кичкина психосоматик ўзгаришларни ҳам кузата олади. Терининг муайян жойларига ўрнатилган датчиклар бир вақтнинг ўзида бир нечта кўрсаткичларни қайд қилади: тана ҳарорати, тери қопламларининг намлик даражаси, томир уриши, қон босими ва мускулдаги зўриқишлар. Юқори даражадаги аниқлик билан ўлчанган ушбу кўрсаткичлар бир вақтнинг ўзида компьютер мониторида намоён бўлади ва принтерда чоп этилади.
Тадқиқотларнинг бир босқичи 17 – 40 ёш оралиғидаги, номусулмон ва араб тилини билмайдиган 5 кўнгиллининг (3 эркак ва 2 аёл) иштирокида ўтказилди.
Пациентлар ҳаммаси бўлиб 42 учрашувда ўтказиладиган 210 процедурадан ўтишди, 85 марта уларга Қуръоний матн асл тилида эшиттирилди ва яна шунча марта услуби Аллоҳнинг Каломига яқинлаштирилган араб тилидаги бошқа матн эшиттирилди. Охирги 40 процедурада синалувчилар роҳатлантирувчи ҳолатда бўшаштирувчи шароитда жойлашишди ва ҳеч нарса тинглашмади. Тажрибанинг мақсади эшитишга берилган нарсанинг мазмунини тушунмайдиган инсон физиологиясига Қуръон матнини тинглашнинг таъсирини аниқлашдан иборат эди. Фойдаланилган бадиий араб тили матни шундай танландики, синалувчилар тинглаш пайтида уни Қуръони Каримдан ажрата олмасин.
Тажриба давомида бўшаштирувчи ҳолатда бўлиш физиологик кўрсаткичларда намоён бўлмаслиги ва барқарор тинчлантирувчи таъсир кўрсатмаслиги аниқланди. Энг юқори кўрсаткич – 65 % инсон организмига тинчлантирувчи таъсир Қуръонни тинглаш процедураларида ва 35 % самарадорлик адабий араб тили матнини эшитганда кузатилди. Тажрибаларнинг аввалиданоқ Қуръоний матнни тинглаш кўнгиллиларнинг организмига тинчлантирувчи таъсир этиши таъкидланганди.
Мосламалар томонидан юрак қонтомир ва асаб тизими кўрсаткичларининг нормаллашув томонга қараб ўзгарганлиги қайд этилди. Шунингдек, кўнгиллилар уларга берилган матннинг мазмунини тушунадиган гуруҳлардаги таъсир самарадорлиги 97 фоиз кўтарилиши кузатилган. Қуръонни тинглаганда органлар фаолиятида ўзгаришларнинг юз бериши кортизол (гидрокортизон) гармонининг ажралиши билан боғлиқ деган тушунча мавжуд. Ушбу гормон организмнинг стрессга бўлган реакциясида ҳал қилувчи ролни бажаради, яллиғланишга қарши ҳаракатларни амалга оширади, организмнинг иммун реакцияларида иштирок этувчи турли хил агентларга бўлган юқори сезувчанлигини пасайтиради ва ҳоказо.
Шундан келиб чиққан ҳолда, мантиқан айтиш мумкинки, Қуръон оятларини тинглаш инсон иммунитетини мустаҳкамлайди, бу эса ўз навбатида, инфекциялар юқишини олдини олади ва касалликларни даволашда ёрдам беради. Шунингдек, тингланган нарсанинг мазмуни англашилганда, ушбу процедура юқори тинчлантирувчи таъсир этиши ҳам исботланди.  
Тадқиқотларнинг кейинги босқичи қуйидаги мақсадларга эришга қаратилади:
Биринчи босқичдаги натижаларни кўп миқдордаги синалувчилар орқали тасдиқлаш. Аллоҳ таоло олдида тавозега эришишда Қуръоннинг турли овоз даражаларида инсон организмига таъсир этиши. Қуръоннинг турли мавзулардаги оятларининг (қўрқитувчи, тинчлантирувчи ва бошқа оятлар) инсонга таъсирини таққослаш. Турли хил даволаш усулларида Қуръоннинг таъсирини қиёслаш. Қуръоннинг инсон иммун тизимига таъсир этиши.
Tagged under

Related items

Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…