Джумла
Абу Муслим Written by  Nov 06, 2016 - 7971 Views

1400 йиллик халифа Усмон розияллоҳу анҳунинг хурмо боғи

Учинчи рошид халифа Усмон розияллоҳу анҳунинг бугунги кунгача Мадинада вақфлари бор. Яъни, Рума деган қудуқ билан катта хурма боғлари бор. Ҳожиларга хурмолари текин тарқатилади.
Усмон розияллоҳу анҳу мазкур қудуқни, аниқроғи ушбу қудуқнинг ярмини мадиналик бир яҳудийдан сотиб олган. Тарафлар тузган шартномага кўра, улар қудуқдан навбатма навбат, яъни бир кун униси бир кун буниси фойдаланишга келишиб олишган. Орадан бироз вақт ўтиб қудуқнинг иккинчи эгаси ўзининг улушини Усмон розияллоҳу анҳуга сотишга тўғри келди. Чунки одамлар Усмон розияллоҳу анҳунинг навбати келганда сув текин тарқатиларди, шериги эса сотарди. Одамлар эса, Усмон розияллоҳу анҳунинг кунига тўғирлаб сув учун келишарди, пуллик бўлган куни эса ҳеч ким келмасди.
Усмонийлар халифалиги даврида султонларнинг бири қудуққа тегишли ҳудудга 1500 дона хурма кўчатини эктиради. Булар ҳам Усмон розияллоҳу анҳунинг вақфига айланди. Хурмо савдосидан тушган даромад эса, Масжидун набавий эҳтиёжлари учун сарф қилинадиган бўлди.



Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…