Джумла
Абу Муслим Written by  Dec 26, 2016 - 3528 Views

Фотима Самарқандия: Эркаклар оламидаги кучли аёл

ХХI асрнинг мусулмон уламолари ҳақида сўралганда, ҳар доим гап эркакларга бориб тақалади. Лекин, Ислом тарихида бунга зид келадиган ёрқин мисоллар ҳам кўп.
Тарихга шўнғир эканмиз, Ислом жамияти илғорларининг олима аёллар билан маслаҳатлашгани, ўз делегация таркиби аъзолигига киритгани ва улар билан стратегик режаларни муҳокама қилганлигини кўришимиз мумкин. Фотима Самарқандия ана шундайлардан бири эди.
ХХI асрнинг мусулмон уламолари ҳақида сўралганда, ҳар доим гап эркакларга бориб тақалади. Лекин, Ислом тарихида бунга зид келадиган ёрқин мисоллар ҳам кўп.
Тарихга шўнғир эканмиз, Ислом жамияти илғорларининг олима аёллар билан маслаҳатлашгани, ўз делегация таркиби аъзолигига киритгани ва улар билан стратегик режаларни муҳокама қилганлигини кўришимиз мумкин. Фотима Самарқандия ана шундайлардан биридир.
Росулуллоҳ соллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан беш юз йил ўтиб, ўзбекистонлик энг машҳур олимлардан бири Мухаммад ибн Ахмад Самарқандия оиласида Фотима исмли қизалоқ дунёга келди.
Ота қизиқувчан қизининг тарбиясига кам вақт ажратмас эди. Тарихга кўра, Фотима фиқҳни, Қуръонни, шунингдек хадисларни яхши биларди ва фиқҳий фатволар чиқарарди. У ҳанафий фиқҳининг ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Кенг илмли бўлиб, фатволар чиқарарди, отаси ва турмуш ўртоғининг фатволарини тўғирлаб ҳам турарди.
Фотимани ўзига жуфти ҳалол қилишни жуда кўп машҳур йигитлар хоҳлашган, лекин отаси талабгорларга қатъиян қарши эди. Оила қуриш истаганлардан, ягона, таклифи қабул қилинган инсон - ўзининг энг иқтидорли шогирдларидан бири, Алоуддин Абу Бакр ибн Маъсуд Косоний бўлди. Косоний Мухаммад Самарқандийнинг “Тухфатул фуқаҳо”  асарига “Бадоиъ ас Саноиъ фии тартибиш Шароиъ” деб номланган шарҳ ёзган, у ҳам анча машҳур бўлди. Ва мана шу шарҳ куёвнинг келинга маҳр совғаси бўлган. Шу вақтгача бу шарҳ ханафий мазҳаби олимлари орасида юқори қадрланади.
Фиқҳ соҳасида чуқур илмга эга бўлган Косоний, мураккаб масалаларда Фотима Самарқандияга бир неча бор маслаҳат билан мурожаат қилган. Кейинчалик эр – хотин Ҳаллаб шаҳрига кўчиб ўтишади ва у ерда Умавийлар масжидида дарс бера бошлашади. Муҳим масалаларда Фотима билан ҳаттоки Нуриддин Зангининг ўзи – Дамашқ амири ҳам маслаҳатлашганлиги маълум.
У Фотима ва Косонийни ўзининг шахсий маслаҳатчиси қилиб тайинлаган. Фотима нафақат диний ҳуқуқшуносликни яхши билар, балки ўз бошчилиги ва кўрсатмалари асосида ўтказилган жамоат ишларида ҳам муҳим ўрин эгаллаган. Дамашқ амири маслаҳат учун аёл кишига мурожаат этишини уят деб ҳисобламаган. Тарихчилар бу ажойиб олима аёл ҳаётидан жуда кўплаб бошқа далиллар келтиришган.
Мисол учун, баъзида Косонийнинг талабалари қуйидагини кузатишлари мумкин бўлган. Уларнинг устозлари уйга бориб келиш учун рухсат сўрар эди. Шундан сўнг у қайтар ва уларнинг берган саволларига батафсил жавоб қайтарар эди. Бу ҳолат кўп такрорланарди. Шунда талабаларга Косонийнинг жавобни аёлидан сўраш учун уйига бориб келиши маълум бўлди.
Суриялик ёзувчи Мухаммад Ризо Каҳал ўзининг “Аёл маълумоти” китобида Фотима Самарқандия фиқҳга доир бир қанча китоблар муаллифи бўлганлигини таъкидлаган. Дунёнинг турли мамлакатларидан фақатгина унинг бошчилигида таълим олиш учун аёл ва эркаклар Ҳалабга келар эди.
Фотима Самарқандия Ҳалаб шаҳрида бу дунёни тарк этди ва мусулмонлар хотирасида Ислом тарихидаги машҳур шахслардан бири сифатида қолди. Аллоҳ таоло раҳматига олсин.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…