Джумла
Абу Муслим Written by  Apr 09, 2018 - 405 Views

Умавийлар халифалиги

 Умавийлар ёки бану Умайя – 661 йил Муовия розияллоҳу анаҳу тарафидан асос солинган халифалар сулоласи. Умавийларнинг Суфёний ва Марвонийлари VIII  аср ўрталаригача пойтахти Дамашқда бўлган Араб халифалигида ҳукмрон бўлган. 750 йил Абу Муслим қўзғолонидан сўнг уларнинг сулоласи қулаган ва ўрнига Аббосийлар келган. Умавий сулоласидагиларнинг ҳаммаси йўқ қилинган, илло халиф Ҳишом ибн Абдураҳмоннинг невараси омон қолган ва Андалусда Қордоба халифалигини барпо қилган. Умавийлар давлати Умайя ибн Абдуш Шамс ибн Абду Маннофга нисбат берилади.
Умавий халифалар Хулофои рошидиннинг фатҳ ишларини давом эттирдилар ва Шимолий Африка ерлари, Ўрта Осиё, Синд, Табаристон ва Журжонларни фатҳ этишди.
Ҳалифаликнинг барча ерларига эгалик ҳуқуқи давлатга тегишли бўлиб, фатҳ қилинган, мусодара этилган ёки эгасининг ўлими ортидан меросхўрлари йўқлиги боис давлат ихтиёрига ўтган ерларнинг жамғармаси унинг тасарруфида бўлган. Давлат заминдорлардан ер солиғи (ушр ва хирож) ундириб келган.
Давлатни марказлаштириш мақсадида почта хизмати қайта тикланган, марказий ғазна ва давлат архиви (девонил-хотим) тузилган. Бўйсундирилган халқларнинг ёппасига Исломга ўтиши ҳамда мусулмон бўлмаган маҳаллий аҳолига қаришли ерларнинг мусулмонлар қўлида жамланиши ортидан давлат даромадлари кескин равишда пасайиб кетди. 700 йилда Ироқ волийси Ҳажжож ибн Юсуф (694-714) мусулмонларнинг жизъя тўловидан, ғайридинлардан мусулмонлар қўлига ўтган ерларнинг хирождан озод қилинмаслигин кўзда тутувчи янги қонунини эълон қилди. Ушбу қоида 718-719 йилда ҳалифа Умар ибн Абдулазиз томонидан бекор қилинди.
Ҳалифа Умарнинг ворислари унинг ўтмишдошлари сиёсатини қайта тикладилар ва бу аксилумавий чиқишларнинг янги тўлқинини келтириб чиқарди. Абу Муслим бошчилигидаги қўзғолон натижасида ҳокимият Аббосийлар қўлига ўтди.
 

Исм

Сана

Ҳукмронлик даври

Муовия I

661—680

Умавийлар сулоласининг асосчиси 661 йил пойтахтни Дамашққа кўчирди. 661 йил Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ўғли ҳазрати Ҳасан розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳуни халифа деб тан олди. Муовия розиаллоҳу анҳу Шимолий Африкада Византия билан жанглар олиб борди. Унинг даврида Ливия фатҳ қилинди. 674-677 йилларда Византия пойхтахти Константинополни қамал қилди.

Язид I

680—683

Муовиянинг ўғли Язид I халифаликни мерос қилиб олди. Али авлодига рақиб ва имом Ҳусайн ибн Алига сиёсий рақиб бўлган. Волий Убайдуллоҳ томонидан юборилган қўшин Карбалода имом Ҳусайн тарафдорларини тор-мор қилган.

Муовия II

683—684

Отаси Язид I ўлимидани сўнг ярим йилга яқин муддат давомида ҳукмдорлик қилган. Умавийлар сулоласи суфёнийлар тармоғининг сўнги вакили. Сиёсатга қизиқиш билдирмаган, ворислик тамойили туфайли қандайдир англашилмовчилик оқибатида ҳалифа бўлиб қолганман деб юрган. Унинг бошқарув даври тарафдорлари томонидан ҳалифа деб эълон қилинган Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр билан тўқнашувлар билан ўтди. Ўлимидан бир ой олдин тахтдан воз кечган.

Марвон I

684—685

Марвонийлар сулоласининг асосчиси. Ҳалифа Усмоннинг амакиваччаси (холавачча, аммавача, тоғавачча???) Марвон хоинона ўлдирилган ҳалифа Усмонга суюкли эди ва ҳалифани мардона равишда ҳимоя қилган ва унинг ўлимидан сўнг қочишга мажбур бўлганди. Рақиби Абдуллоҳ аз-Зубайрнинг саркардасини енгиб, Шомда, Мисрда ва Месопатамияда тан олинганди.

Абдул-Малик

685—705

Исломий ҳалифатнинг бутун ҳудудларида Умавийлар ҳукмронлигини тиклаш учун амир ал-Ҳажжож ибн Юсуф бошчилигида қўшинни сафарбар қилган. Ал-Ҳажжож Басра ҳокимини бўйсундириб Ҳижозга йўл олди. Маккада ибн Аз-Зубайрни тормор этиб ўлдирди ва унинг тарафдорларини Ироқда, Дамашқда ал-Ашдақни мағлуб этди. 697 йилда бошланган хорижийлар қўзғолонини 692 йилда бостирди. Ҳалифаликнинг давлат яхлитлиги тикланди. Бундан ташқари, Ўрта Осиёда ва Шимолий Африкада янги ерлар фатҳ қилинди.

Ал-Валид I

705—715

Унинг даврида Араб ҳалифалигининг ҳудудий экспансияси фаоллашди, Пиреней ярим оролида, Ўрта Осиёда ва водийсида янги ҳудудлар забт этилди.

Сулаймон

715—717

 Абдулмаликнинг ўғли, Валид I нинг укаси. Рамла шаҳрининг асосчиси. Сиёсий фалоиятини акаси Валид I бошқаруви даврида Фаластин волийлигидан бошлаган. “Яманийлар” қабила гуруҳини қўллаб келган. 714 йилда вафот этган ҳарбий саркарда Ал-Ҳажжожнинг рақиблари томонидан ҳокимиятга келтирилган. Сулаймон тахтга ўтириши ортидан рақибларнинг кўплаб тарафдорлари қатағон қилинди ва ўлдирилди, уларнинг орасида Қутайба ибн Муслим ва Муҳаммад ибн Қосим каби ҳалифаликнинг машҳур саркардалари бор эди.

Умар II

717—720

 Ҳалифа бўлиши биланоқ олдинги ҳашаматли ҳаёт тарзидан воз кечган. Кўпсонли хизматкорлар ва лаганбардорларни  саройдан четлатган. Ҳокимият бошқарувига келиб жамиятнинг ижтимоий тузилмасини тубдан ўзгартирган. Фуқароларига ҳаракатланиш эркинлигини бериб, мусофирлар учун карвонсаройлар қурди, қудуқлар қазитди, йўлларни қурди. Ҳалифа фаол даъватчилик сиёсатини юргизар, уламо ва фақиҳларни рағбатлантирарди.

Язид II

720—724

 Унинг қўшини бу пайтда хорижийларга қарши кураш олиб бораётганди, ҳолбуки Умар II улар билан музокара қилишга уринарди. 721йил июлда Язид ҳалифалик ҳудудидаги барча бадиий тасвир намуналарини йўқ қилиш тўғрисидаги фармонни чиқарди. Ушбу фармон ижроси учун унинг укаси Маслама ибн Абдулмалик масъул эди. Археологик маълумотлар мазкур даврда кўплаб насроний черковлари жабрланганини тасдиқламоқда, бироқ бу фармон  барча, шу жумладан, насроний бўлмаган илоҳаларнинг тасвирларига қарши қаратилганди. Фармон Язид II нинг ўғли Валид II томонидан бекор қилинган.

Ҳишом

724—743

Ҳалифаликни акаси Язид II дан мерос қилиб олган Ҳишом жуда кўп муаммоларга тўқнаш келди: Кавказда ҳазарлардан (Ардабил жанги) ва Ўрта Осиёда Жай Сингх раҳбарлиги остидаги тургешлардан мағлубият шулар жумласидан.

Ал-Валид II

743—744

Амакиси Ҳишом ибн Абдулмаликнинг ўлимидан сўнг Валид тахтни743 йил 6 февралда эгаллади. Ат-Табарий Валид ғазалларидан бир нечтасини иқтибос қилиб келтирган. Валид жориядан туғилган икки ўғлини валиаҳдликка тайинлаганида, оила ичида зиддият юзага келди ва охир-оқибат қотиллик содир этилди. Валидга унинг амакиваччаси Язид III ворис бўлди.

Язид III

744

Язид III бошқаруви даврида ҳалифаликнинг баъзи вилоятларида жиддий қўзғолонлар кўтарилди. Бундан ташқари, Умавийлар сулоласи ичида бўлиниш юз берди. Ҳомс аҳолиси қўзғолон кўтариб унинг ўғли Ал-Ҳакамни ҳалифа деб эълон қилди. Исёнчилар вилоят волийсини ўлдирдилар ва Дамашққа қараб юриш бошладилар, бироқ тез орада тормор этилдилдар. Шунингдек, Фаластин, Арманистон ва Озарбайжонда ҳам қўзғолонлар кўтарилди. 

Иброҳим

744

Бор-йўғи 70 кун ҳалифалик қилди. Муҳаммад ибн Марвон Иброҳим ҳалифа бўлганини эшитиб, унга байъат беришдан бош тортди ва унга қарши қўзғолон кўтарди. Муҳаммаднинг қўшинлари Ҳомсга қараб юриш бошладилар ва ал-Ҳакамни ҳалифа деб эълон қилдилар. Қўзғолончиларга қарши Абдулазиз ал-Ҳажжож юборилди. Ҳомс аҳолиси Марвонни қўллади ва у рақибини енгишга муваффақ бўлди. Мағлуб бўлган Иброҳим тарафдорлари Дамашққа қайтдилар ва ака-укани жазоланишини талаб қилдилар. Марвон Дамашқни қўлга киритганидан сўнг Иброҳим қочиб кетди, бироқ тез орада ўлдирилди.

Марвон II

744—750

 743 йилда ўзини ҳалифа деб эълон қилди. У бир ярим йил ичида Шомдаги қўзғолонни бостиришга эришди; унинг назоратидан чиқиб кетган Месопатамия босқичма-босқич  хорижийлардан қайтариб олди, бироқ шарқда қўққисдан шиаларнинг қўғолони улканлашиб кетди. 750 йилда шиаларнинг Месопатамияга йўлини  тўсмоқчи бўлган Марвон қўшини Катта Заб дарёси бўйида Абу Муслимдан қақшатқич мағлубиятга учради. Марвон II Мисрга қочди, бироқ у ерда қўлга олиниб қатл этилди.

Манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…