Джумла

Бош муфтий Самарқандни зиёрат қилди

Қозоғистон Мусулмонлари диний идорасининг раиси, муфтий Серикбай хожи Ораз ўзининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Самарқандга бориб Ислом оламининг машҳур имои Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоий Бухорийнинг мақбарисини ҳамда Абу Мансур Мотуриди, файласуф олим Бурҳониддин Марғиноний, саркарда ботир Ялангтўш Баҳодир мақбараларини зиёрат қилди ва Қуръон оятларини тиловат қилди.
Серикбай Сатибалдиули шунингдек, Регистон, Гўр Амир ва Ялангтўш Баҳодир томонидан қурилган мадраса мажмуаларини зиёрат қилди.
Самарқанддаги шаҳар масжидида “Исломда раҳмдиллик” мавзусида мавъиза қилди. Шу билан бирга, Қозоғистон муфтийси шаҳар имомлари билан учрашув ўтказиб, икки биродар мамлакат ўртасидаги диний алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар ҳақида сўзлаб берди. Учрашув ниҳоясида томонлар Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида биргаликда маърифий-маданий тадбирларни ўтказиш ва илмий лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Самарқанд фатҳи

Босқинчилик ва қўзғолон ҳаракатларининг натижасида Араб дунёсида бугунги миллий давлатлар пайдо бўлди. Юз йил аввал арабларнинг кўпчилиги пойтахти Истанбул бўлган Усмонийлар империясининг қарамоғида яшар эдилар.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…