Джумла
Ҳамидуллоҳ Беруний

Ҳамидуллоҳ Беруний

"Лайлат ул-қадр" ҳақидаги турли-туман асосли фикрлар

Ислом динида "Лайлат ул-қадр" – Қадр кечаси улуғланиши барчага аён ҳақиқат. Ушбу муборак кечани мусулмонлар алоҳида орзиқиб кутадилар, бу кечада алоҳида эҳтимом билан ибодатлар ва яхши амаллар қиладилар. Қадр кечасининг аниқ қайси кунда бўлиши маълум эмас. Бу борада олимлар ўртасида жуда кўп ва кучли ихтилофлар мавжуд. Мазкур муборак кеча йилнинг, рамазоннинг тунларидан бирига яширинган бўлиб, бу худди жумъа кунига маълум бир соат – дуолар ижобат бўладиган вақт яширингани кабидир. Бундан мурод инсонлар ҳамма вақтни ғанимат билишлари керак, барча тунларни қадр билиб, ҳар бир сонияни ижобат онлари сифатида унумли фойдаланмоғлари даркор.

“Синий Кит” каби ўйинлар шаръан ҳаромдир!

Ҳозирги кунда “Синий Кит” деб аталаётган, телефонда ўйналадиган ўйиннинг оммалашуви ёшлар тарбияси борасидаги катта ташвиш ва улкан муаммолардан бири бўлиб бораяпти. Ушбу ўйин 50 босқичдан иборат бўлиб, охирида ўйин иштирокчисининг ўзини ўзи ўлдириши билан якунланар экан. Ёшларнинг дунёқараши пастлиги, ҳар нарсага ишонувчанлиги, ўзларининг мустақил ва мустаҳкам фикри шаклланиб улгурмагани, ўйин-кулгуга қизиқувчанлиги каби омиллардан фойдаланган бошқарувчилар катта ёшдагиларни ўйинда иштирок қилишга қўйишмас экан. Бу ўйинга кириш шарти пичоқ ёки лезвие билан тилиб қўлга китнинг расмини тушириш эканининг ўзиёқ ўйиннинг ўлимгача бўлган босқичларининг ҳам жуда даҳшатли бўлишини билиш мумкин. Бу хилдаги ўйинлар ислом шариатига кўра ҳаром эканига шак-шубҳа йўқ! Унга бир қанча далиллар келтирамиз:

Қиш мўъминнинг баҳори ва муслимнинг ғаниматидир!

Қиш ойлари ўзининг салқинлиги, кечалари узоқ давом этиши, кундузлари қисқалиги билан ибодатга кўнгил қўйган ихлосли мўъмин-мусулмонлар учун ғанимат ҳисобланади. Мўъмин-мусулмон қишнинг тунларида уйқудан қониб туриб, саҳарларда ибодат қилади. Таҳажжуд намозларини ўқишга одатланади. Қазо намозларини ўқиб олишга ҳаракат қилади. Саҳарликларга туриб, рўза тута бошлайди. Чунки, қишнинг кундузлари қисқа бўлгани боис рўза тутиш осонлашади. Ёзнинг қайноқ кунларида рамазон рўзасини тута олмаган бўлса, уни кейинги рамазонгача қиш кунларида тутиб бергани маъқул. Бу ҳақида жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам марҳамат қилганлар:

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…