Джумла

Жамият

Муфтий Усмонхон Алимов: Соф адабий тилда сўзлашиш

Тилининг фасоҳати ва ширинсўзлик инсон зийнати. Бир ривоятда Ибн Аббос Расулуллоҳга (алайҳиссалом) юзландилар. Ул зотнинг устиларида иккита кийим бор эди. Ибн Аббоснинг кифтида эса икки ўрам соч бўлиб, оппоқ эди. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) амакиларига қараб туриб, табассум килдилар. Шунда Ибн Аббос: “Ё Аллоҳнинг Расули, сизни кулдирган нарса нима?” деди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Пайғамбарнинг амакисининг жамоли мени ажаблантирди”, дедилар. Ибн Аббос “Жамоли нима?”…

Ҳадями ёки пора?

Бир рус олигархи Швейцарияда дам ола туриб, Женева кўли атрофидаги боғда беҳосдан жуда кўп миқдордаги (ҳатто унинг учун ҳам!) пули бўлган сумкасини унутиб қолдиради. Сумкаси эсига тушиб, боғга қайтиб келганида, ҳеч нарсани топа олмайди ва унинг ёнига келган боғбоннинг маслаҳати билан энг яқин полиция маҳкамасига мурожаат қилади. Рус олигархи орадан 10 дақиқа ўтмасдан қимматли сумкасини қучоқлаб турарди. Унинг тубини титкилаб,…

Ҳидоятдан адашмаслик

Оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисоли қандай ҳам ёмон бўлди! Улар ўзларига зулм қиларлар. Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, ўшалар ўзлари зиён кўрувчилардир. Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик. Уларнинг диллари бору тушуна олмаслар. Кўзлари бору кўра олмаслар. Қулоқлари бору эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар. (Аъроф…

Исломдаги конструктив ва деструктив ижтимоий тармоқлар

 Ҳар бир мусулмон одам энг камида битта, баъзан эса бир нечта ижтимоий тармоқ таркибига аъзодир. Фақат улар тармоқ эмас, балки жамоа деб юритилади. Аслини олганда, мусулмонлар жамияти кўпгина жамоалардан иборатдир? жамиятнинг яхлитлик даражаси эса жамоалар бир-биридан қанчалик узоқ ёки яқин жойлашганлигига, улар ўзаро муносабатларини қай тариқа юритишларига боғлиқдир.

Ҳар биримиз актёрмиз

Она қизалоғининг қўлига чапланган лаб бўёғи кўриб асабийлашди Қилмиши учун қизига тарсаки туширгач, қарғай-қарғай ўз хонаси томон бурилди. Қарасаки, эшикка ўша лаб бўёғи билан “Онажон, сизни яхши кўраман!” деб ёзилган экан. Буни кўриб, онанинг баттар асабий ўйнади. Эшикка ёзгани учун қизчасини яна тарсакилади...

Озор чеккан оқибат...

Одамларга нима бўлмоқди?.. Эркак эркакка уйланса, аёл ўз ҳамжинсига турмушга чиқса... Алҳазар, алҳазар... Беихтиёр у ёқ-бу ёғингни чимчилаб қўясан: тушимми ё ўнгимми?.. Хаёлингиздан шундай ўй ўтади: “Мен кўрмаган нарса қолмади”. Бироқ кўп ўтмай бундан баттарига дуч келасиз... Ахлоқан тубан одамларнинг чегарасиз қилиқлари сизни кун сайин ҳайрат-у нафрат уммонига ғарқ этаверади... Бу каби муаммоларни замон билан боғлаш нотўғри. Вақт жамиятнинг аҳлоқий…

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…