Джумла
Абу Муслим Written by  Sep 13, 2016 - 725 Views

Made in China: Нега ҳамма нарса Хитойда ишлаб чиқилган?

Европа ва Американиинг hi-tech билан шуғулланадиган ташкилотлари ишлаб чиқариш объектларини нега Хитойга кўчираётгани ҳақида бир ўйлаб кўрганмисиз? Мазкур компаниялар ўз мамлакатларида келиб чиқадиган катта ишсизликка ҳам, бутун бошли бир саноат тармоғининг йўқ бўлиб кетишига ҳам қарамай шу ишга қўл уришяпти. Одатда бунга иқтисодий сабаблар важ қилиб кўрсатилади. Яъни Хитойда ишчи кучи жуда арзон, натижада ишлаб чиқариш сарф-ҳаражатлари ҳам арзонга тушади ва ҳакозолар.

Бироқ айтинг-чи, юқори технологик гажетни ишлаб чиқарувчи конвеер ишчисининг маоши ўша, ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулот қийматининг қанча фоизини ташкил этади? Арзимас миқдорда эмасми? Платалар қуруқ бармоқлар билан пайвандламайди-ку. Бундан ташқари ишчиларга арзимаган иш ҳақи тўлайдиган битта Хитой эмас.

Яна бир фикр: хитойликлар жуда меҳнаткаш, ҳаракатчан ва тиришқоқ. Бу хато ва янглиш фикр, чунки бузуқ коммунистик тарғибот туфайли хитойликлар анча бузилиб кетган, яъни улар дангаса ва текин нарсаларга ўч бўлиб қолган. Агар қандайдир натижа керак бўлса уларнинг бошида тўқмоқ билан назорат қилиб туриш керак. Шунинг учун ҳам «Made in China» тамғаси урилган маҳсулотларнинг сифатлари жуда паст. Яхши маҳсулотлар эса бетиним ва сергак назорат туфайлидир.

Хўш, нега айнан Хитой?

Гап шундаки: ҳар бир юқори технологик маҳсулотни ишлаб чиқаришда ерда камдан-кам учрайдиган нодир металлар қўлланилади. Хусусан, айпадда буларнинг камида 17 таси мавжуд: планшетнинг литий-ионли батареясида лантандан фойдаланилган бўлса, смарт-қопқоқни ушлаб турадиган ён магнитларида неодим қотишмаси, ойнали экранни полировка қилишда эса оксид церия ишлатилади.

Энди энг қизиғи: Ердаги учрайдиган барча нодир ер жинсларининг 95-97 фоизи Хитойда қазиб олинади. Ва сўнгги, ҳал қилувчи сабаб: Хитой ерда учрайдиган нодир элементларни тоза, табиий кўринишда экспорт қилишга йўл қўймайди, балки фақат ўзида ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот кўринишида рухсат берган.

Мана шу сизга юқори технологияларга асосланган техникаларни ишлаб чиқаришдаги Хитой монополиясининг изоҳи. Иқтисодий муносабатлардаги бу қадар чидаб бўлмас тенгсизликка дунё қандай қилиб йўл қўйиб берди экан-а, ақл бовар қилмайди. Шундай тасаввур пайдо бўладики, бошқалар бугун уйғонди: АҚШнинг Molycorp ва Австралиянинг Lynascorp компаниялари 2012 йилнинг охирига келибгина ер ости қазилмаларининг нодир турларини ўзлари қазиб олишни бошладилар. Бироқ уларнинг бу ишлари ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондирмаяпти: нодир ер ости қазилмаларига бўлган йиллик талаб ҳажми 136 минг тоннадан ортиқ ва Хитойда бу талаб тўлиғича қопланади.

Яқин келажакда Ғарб нафақат ўз уйида ўзининг компютер, смартфон, планшет, плеер, GPS-навигатор маҳсулотлари ва бошқа юқори технологияли ўйинчоқларини ишлаб чиқаришни ташкил қила олмайди, балки Хитой ташқарисида ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ҳам ҳеч қандай имконияти қолмайди.

Бу маълумот глобал иқтисодиёт кучининг ҳаққоний манзараларига нигоҳ ташлаш учун янгича йўл очишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Хитой дунёнинг бўғзидан маҳкам ушлаб турибди.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Tagged under
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…