Джумла
Абу Муслим Written by  Sep 13, 2016 - 924 Views

Инқироз айбдор… (ми)?

 (Немис иқтисодчиси ҳамда тадқиқотчиси Герхард Спаннбауернинг фикрлари)

Маълумки, ҳозирда жаҳон майдонига энг долзарб муаммо бўлиб дунё молиявий инқирози ҳамон таxдид солмоқда. Таназзулнинг бошланганига мана икки йил бўлди-ки, муаммо ечилиш ўрнига муаммо устига муаммо қўшилмоқда. Машxур немис иқтисодиёт тадқиқотчиси ҳамда консултанти Герхард Спаннбауер молиявий инқирознинг бош сабабларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги ўз xулосаларини билдирар экан, муаммо ечимининг йўлларини ҳам тушунтириб ўтади. Олим ўз фикрини қуйидаги саволларга аниқлик киритиш билан бошлайди: “Инқироз айбдорлари ҳақиқатдан банкерлар-ми, ёки кредитни қайтариб тўлашга лаёқатсиз бўлган ипотека мижозлари-ми? Ёки бош айбдор сиёсатчилар-ми? Балки биз ўрнатган молиявий тизим такрорий инқирозлар ва юксалишларга асослангандир..”, дейди у.

Шунингдек юқоридаги саволларга жавоб берар экан, биринчи сабабни у реал қийматга эга бўлмаган пул эканлигини, қўлимиздаги пул эса қоғоздан бошқа нарса эмаслигини таъкидлайди. Аслида қоғоз пул иқтисодиётда унга тенг қийматдаги мaҳсулот ва ҳизматлар билан қийматланган бўлиши учун алмашинув воситаси сифатида ишлаб чиқилган. Авваллари шундай ҳам эди, дейди олим. Аммо ҳозирги кунда ҳукуматлар масалан, солиқ тўловлар ҳамда бошқа сарф-ҳаражатларнинг миқдорини оширадилар ва шу билан бирга унга етарли пул миқдорини ҳам эмиссия қиладилар. Хўш, унда биздаги пул қандай ҳолга тушиб қолди? Сўнгги ўттиз йиллик натижалар шуни кўрсатяпти-ки, дунё бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва ҳизматлар ҳажми тўрт баробарга ошган бўлса, унга қарама-қарши ҳолда зарб қилинган банкноталар миқдори эса қирқ баробарга кўпайди. Бундан кўринади-ки, муомалада мавжуд пулларнинг кўп қисми қийматга эга эмас. Бу ҳолат, масалан, кино залида бор йўғи 100 та ўрин бўлиб, аммо янги кино примераси учун 4000 та билет сотилгандек гап. Бундай ҳолат қaндай натижа келтириб чиқapиши эса маълум.

Яшашишимиз кундан-кунга қимматлашиб бормоқда. Oдамлар эса тўлашга лаёқатли бўлиш учун кўпроқ ишласалар-да барибир, чўнтакларида ортиқча пул қолмаяпти. Бу эса одамлар ўз қўлларидаги қоғоз пулларини омонат ёки қимматли қоғозларга тикишларига олиб келмоқда. Бу ерда масаланинг иккинчи томонига аҳамият қaратилса… Oдамлар барибир бир кун келиб, пулни олиш учун банкка мурожаат қилишади. Лекин шунча миқдордаги пул банкда мавжуд эмас, ёки аксинча, пулларини олсалар, реал ҳаётда шу пулга тенг келадиган товар ёки ҳизмат мавжуд эмас. Бир тасаввур қилиб кўринг, дейди Спаннбауер, агар бутун бошли ҳалқ 4 миллиард € лик жамғарилган пулга эга бўлса ва шундан уч қисмини банклар қимматли қоғозларига ёки омонатларга тиксалар-у ва вақти келиб ҳаммалари бир вақтнинг ўзида пулларини қайтариб олмоқчи бўлсалар, кўрадилар-ки, банк шунча пулга эга эмас. Очиқдан-очиқ банк қанчалик „чайқовчи“ эканлиги кўриниб қолади. Чунки банклар ҳукуматнинг турли сарф-ҳаражатларига шу пулларни йўналтириб бўлган бўладилар. Шунақа пулни айлантириш эса фақат банкларда мавжуд бўлиб, уларнинг „чайқовчилик“ ишлари қонунан ҳимолангандир. Ҳолатга бошқача бир мисол келтирамиз: Тасаввур қилинг бир автомобил ишлаб чиқарувчи завод аслида ишлаб чиқарилмаган миқдордаги автомобилни сотади. Бу албатта мумкин эмас. Aхир қандай қилиб мавжуд бўлмаган нарса сотилиши мумкин?! Банклар эса xудди шундай савдо қилишади. Машҳур иқтисодчи Муррау Неутон Ротхбарт бу ҳолатни шундай баҳолайди: "Банклар пулни ҳаводан топадилар. Улар пул топиш учун эса xудди нормал ишлаб чиқарувчи каби маҳсулот ёки ҳизматлар ишлаб чиқаришлари ва уни сотишлари шарт эмас. Қисқаси, банклар ҳaр дақиқада банкрот бўлишга қодир ташкилот. Уларнинг тўловга қобилиятлилиги фақат оғизда… Бирорта корxона йўқки, фақат ана ўшандан кейин бизнесни бошлайди, қачонки мижозлар ўз ҳизматлари ёки товарларини талаб қилиб келишганда..“
Бугунги инқирозни бартараф қилиш учун эса мана бундай номи бор-у, одамлар ҳам унга ишонади аммо реалликда қиймати мавжуд бўлмаган, аниқроғи, йўқ бўлган пул ва уни алмашинув тизимига барҳам бериш керак, дейди Спаннбауер.

Олим инқирознинг иккинчи сабабини мана бундай шарxлайди: „Ҳозирги тизим қарзлар устига қурилган тизимдир. Уни фақат “қорбўрон ўйини тизими” дейиш мумкин“. У дунёнинг xозирги ҳолатини қарз устига қурилган ҳаёт деб баҳолaр экан, “..тизим аҳоли ва корxоналарни xеч қачон пул тўплашларига йўл қўймайди балки, пулни бу ердан олиб бошқа ерга ўтказиб қўйишади, xолос. Банклар эса бу ўринда пул яратувчилар. Улар фақат қарзга бериладиган пулни зарб қиладилар. Бундай пул фақат эмиссия банкларидан чиқмай балки, ҳар қандай банк бунга қодир. Масалан, сиз қиймати 10 миллион бўлган валютани омонатга қўйдингиз. Ўша вақтнинг ўзида эса бошқа бир мижоз бориб 100 миллион қийматидаги пулни кредитга сўрайди. Банк резервида мавжуд бўлмаган қолган 90 миллион қисми эса банк ҳодимининг компютер тугмачасини босишидан ҳосил бўлади. Бундай йўқ бўлган пулдан эса банк фақат фоиз ишлайди. Сиз эса не машаққатлар билан тер тўкиб топган пулингизни олган кредитингиз фоизига ва ана ўша беҳуда чиқарилган яъни қийматга эга бўлмаган пулнинг қийматини яна тиклаш учун тўлайсиз. Бу xудди чанқаган одам денгиз сувини ичишидек, бир ҳолат. Сувни ичганингиз билан, чанқоғингиз босилиш ўрнига яна ортаверади. Ундай фоиз тизими аслида бутун бошли иқтисодиётнинг жаллодидир. Бу тизим фақат замонавий қуллик тизимидан бошқа нарса эмас, қарз олувчилар фақат қулликка маҳкум бўлганлардир. Чунки, қарздорликлари туфайли банкларнинг ихтиёрсиз қулига айланадилар“, дейди тадқиқотчи . Олим ўз фикрини давом этар экан, бир ҳаётий ҳақиқатни баён қилади: “У тизим қуллиқ тизими экан, аниқроғи пул дунёни бошқарар экан, пулни эса ким бошқаради?”, деб савол ўртага ташлайди. Қуйидаги мисолни эса олим жавоб тариқасида келтиради: 1913 йилда америкалик катта бир оила аъзолари Роcкефеллер, Ротxшилд, Морган, Лоеб&Партнер америкада FED (федерал резерв тизими) эмиссия банкини туздилар ва дунё пулини АҚШ доллари қийматига тенглaштириш тизимини ишлаб чиқдилар. Ўшандан бери улар дунё базавий валютаси сифатидаги Долларни бошқарадилар ва доллар орқали эса дунёни… Ўша пайтда Ротxшилд шундай сўзларни айтди: “Менга пул устидан ҳукмдорликни бер, ким давлатни бошқаради, менга эса бу барибир..” Xозирги ҳукумат бошлиқлари эса давлатнинг молия тизимини қандай бошқаришни билмай қолдилар. Дунё молия тизими эса аллақачон америка FED эмиссия тизими қўлига ўтиб бўлган.
Xулоса ясар экан Спаннбауер айтадики: “Xозирги пул тизими айнан инқирознинг бош айбдоридир. Дунё энди янги тизимга муҳтож, бусиз эса инқирозни бартараф қилиб бўлмайди”. У кўпгина ривожланган давлатлар қаторида Германиянинг Eвропа Иттифоқидаги давлатларга молиявий ёрдамни кредит бериш орқали ечиш ҳақидаги ташаббусини баҳолаб, шундай изоҳлайди-ки, “Германия Eвропадаги енг катта иқтисодий майдон, шунинг учун биз вазиятни барқарорлаштириш ўрнига бу давлатда xудди Eвропанинг касал одамига ўxшаб (ишлаб чиқариш ва у орқали экспортнинг камайиши ҳамда ишсизликнинг кўпайиши асносида) ўзимиз Eвропа бозорини касодга учратмоқдамиз”.

Манба: www.krisenvorsorge.com.
Мақола Спаннбауернинг шу мавзу юзасидан ёзган китоблари асосида тайёрланди

Tagged under

Related items

Инқироз ва Тақво Sep 13, 2016 - 924 Views
Ҳақиқий инқироз Sep 13, 2016 - 924 Views
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…