Джумла
Абу Муслим Written by  Feb 20, 2017 - 1744 Views

Исломда тижорий фаолият. Музораба

Маълумки, Ислом инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган, иқтисодий соҳа ҳам бундан мустасно эмас. Мусулмон Қиёмат кунига тайёр бўлиб бориши ва Аллоҳ таолога ибодатда ва итоатда муваффаққият қозонганлар орасида бўлишга интилиши баробарида, дунёвий ҳаёти ҳақида ҳам унутмаслиги лозим, яъни инсон – ернинг ҳокимидирки, у бу ерни гуллаб – яшнатиши ва бунёдкорликларни амалга ошириши лозим. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма...”. Шунингдек, инсоннинг Аллоҳ таоло белгилаб берган қонун ва чегараларга итоат қилган ҳолдаги дунёвий ҳаракатлари, тўғри мақсад билан биргаликда амалга оширилса, ибодатга айланади.
Бундан ташқари, Яратганнинг дини мусулмонни жамиятнинг бир бўлаги деб қарайди, ва у жамият аъзолари билан муносабатларни ривожлантиришда фаол иштирок этади. Шунинг учун ҳам биз, мисол учун, фиқҳга доир китобларнинг савдо – сотиқ муносабатлари ёритилган бўлимида “Биргаликдаги фаолият” бобини кўришимиз мумкин. Шариатда биргаликда тижорат қилишнинг бир қанча кўринишлари мавжуд, ушбу мақолада бизнинг фикримизга кўра, ҳозирги кунда долзарб деб ҳисобланганларидан баъзиларини кўриб чиқамиз.
Исломга кўра тижоратни амалга ошириш усулларидан бири – бу “музораба”дир, ушбу мақолада уни батафсил ёритиб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз ва охирида шартнома намунасини келтирамиз.
  1. Музораба тушунчаси
Баъзи ислом уламолари тижоратдаги бундай иштирокни яна “кирад” атамаси билан ҳам аташади. Таърифга кўра, Музораба – бу тижоратда иштирок этишнинг ҳиссали кўринишидир, унда тарафлардан бири капитал билан таъминлайди (аксар ҳолларда бу пул, лекин агар капитал пул кўринишида бўлмаса, шартнома вақтида унинг пулдаги қиймати аниқлаб олиниши керак), бошқа тараф эса ушбу капиталдан фойдаланиб тижоратни амалга оширади ва фойдадан ҳиссадор бўлади, у нисбий ҳисобланади (фоизда ёки улушда).
  1. Музорабанинг диний мақоми
Музораба – Исломга кўра рухсат берилган тижорий фаолиятдир, бу уламоларнинг, шунингдек саҳобаларнинг якдил фикри билан тасдиқланган (фақатгина баъзи музораба шартлари юзасидан ихтилофлар мавжуд).
Бундан ташқари, музораба шартноманинг эркин кўринишини ўзида акс эттиради (“жоиз”), яъни хоҳлаган тараф шартномани исталган вақтда бекор қилиши мумкин, лекин бу қарор бошқа тарафга зарар етказмаслиги лозим.
  1. Музорабанинг асос ва шартлари
Музораба асослари:
  1. Шартноманинг расмий қисми: бир томоннинг таклиф билдириши ва иккинчи тарафнинг ушбу таклифни қабул қилиши.
  2. Шартнома тарафлари: Шариатга мувофиқ тижорат операцияларини амалга оширишга рухсат берилган шахслар – вояга етган, ақли расо ва ўз мулкини тасарруф эта оладиган. Биринчи тараф – бу омонатчи (капитал соҳиби), иккинчи тараф эса – тадбиркор (у мулкни қабул қилиб олади ва тижорат фаолиятида бошқаради).
  3. Капитал: капиталнинг асосий шартлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
а) капитал ўзида пулни акс эттириши лозим (агар бошқа мулк муомалага қўйилаётган бўлса, мисол учун: кўчмас мулк, маҳсулот ва ҳоказо, у ҳолда биргаликдаги тижорат ҳақидаги шартнома тузилаётган вақтда унинг пулдаги қиймати баҳоланиши керак);
б) тижоратга киритилаётган аниқ суммани билиш зарур;
в) капитал нақд бўлиши керак (яъни қарз киритилиши мумкин эмас);
г) капитал соҳиби тижорий фаолиятни амалга ошираётган бошқарувчига унинг бошқарувида тўсқинлик қилмаслиги лозим (яъни тижоратчи эркин ишлаб топиш имконига эга бўлиши керак), лекин мулкдор шарт қўйиши мумкин, тижоратчи маблағлардан ушбу шартларга мувофиқ тарзда фойдаланишига йўл қўйилади.
  1. Фойда:
а) шартномани имзолаш пайтида ҳар бир тарафнинг фойдадаги ҳиссаси аниқ белгилаб олиниши керак
б) ҳар икки тараф шартнома шартларида белгиланганидек фойдани биргаликда тақсимлаши лозим, яъни ҳеч қайси тараф фойдани тўлалигича олиб қўйиши мумкин эмас;
в) фойдани тақсимлаш олдиндан келишилган ҳолда, икки томонлама улушли нисбатда (мисол учун: яримга ярим, тўртдан бир қисми ва тўртдан уч қисми, ёки учдан бири ва учдан иккиси ва ҳоказо) ёки фоизли нисбатда (мисол учун6 50 – 50 %, ёки 70 % - 30 % ҳоказо) амалга оширилиши лозим. Шундай қилиб, тадбиркорнинг фойдадан улушини аниқ сумма кўринишида белгилаш мумкин эмас (пул миқдорида, масалан: 100000 сўм ёки товар шаклида, мисол учун: машиналардан бири), чунки бу ҳолда у биргаликдаги тижоратга алоқаси бўлмаган ёлланма ишчига айланиб қолади. Бундан ташқари, бир томон фойдани тўлиқ олиб, иккинчи томон ҳеч нарса ололмай қолиши ҳафи юзага келади, бу эса адолатсизликдир. Шунингдек, тарафларнинг бирига фойдадаги ҳиссасини улуш ва муайян суммани белгиланишини келишиш мумкин эмас: 50 % плюс 100000 сўм.
Фойдани тақсимлаш барча сарф – харажатлар чиқарилгандан кейин, яъни биргаликдаги тижоратнинг соф даромадидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Шундай қилиб, мулкдор томонидан энг аввалида қўйилган капитал, тақсимлаш жараёнида иштирок этмайди. Тақсимот вақти томонлар томонидан шартномада келишиб олинади..
Зарарга келадиган бўлсак, фойда тақсимотидан олдин ёки шартнома бекор қилингунга қадар умумий фойдадан олиб ташланади. Агарда зарар умумий фойда миқдоридан ошиб кетса, зарар ҳам фойдадан, ҳам қўйилган капиталдан чиқариб олинади.
Умуман инқирозга юз тутганда, зарарни капитал соҳиби қоплайди. Ушбу капитал билан ишлаётган бошқарувчи эса, зарарни ўз меҳнатига ҳақ ололмаслиги билан ўтайди, бу билан у вақт ва кучини бесамар сарфлаган бўлади. Шундай экан, тадбиркор зарарни ўз маблағларидан қопламайди, лекин унинг шартнома шартларини бузиши ва ишда эҳтиётсизликка йўл қўйиши бундан мустасно.
Хулоса қилиб айтганда, капитал киргазган киши пулини йўқотади, ишда иштирок этган тадбиркор эса, вақт ва ҳаракатини йўқотади.
  1. Тадбиркорлик фаолияти:
Фаолият Шариат томонидан рухсат берилган бўлиши керак (халол), тақиқланган тижорат соҳаларида иштирок этиш мумкин эмас (Шариатга кўра ман этилган нарсалар билан савдо - сотиқ қилиш: алкогол ва спиртли ичимликлар, мусиқа анжомлари ва ҳоказо, "рибо" – судхўрликда иштирок этиш).
Шунингдек, капитал соҳиби тадбиркорни унинг фаолиятида чегараламаслиги лозим, чунки бу унинг пул топишига ҳалақит бериши мумкин, лекин шартномадан илгаридан белгиланган шартлар бундан мустасно (мисол учун: унга қайсидир ташкилот билан ишламаслигини айтиши, лекин буни шариатга кўра асослаб бера олмаслиги мумкин).

 
ШАРТНОМА МАТНИ

Биргаликдаги фаолият Музораба ҳақида
ШАРТНОМА

шартнома номери:  _________                “___”_______20___йил.

Музораба кўринишидаги фаолият, унинг асос ва шартлари билан танишиб чиқиб, Шариат меъёрлари ва қуйидаги шартномада белгиланадиган шарт ва вазифаларга кўра фаолият юритиш мажбуриятини оламиз.
1.ШАРТНОМА ТАРАФЛАРИ:
1.1 Биринчи тараф: капитал киргизувчи, қуйида “ОМОНАТЧИ” деб аталади: ___________
_____________________________________________________________________________
(ФИШ, паспорт маълумотлари)
1.2 Иккинчи тараф: капитални ўз бошқарувига қабул қилувчи, кейинчалик  “ТАДБИРКОР” деб юритилади:__________________________________________________
_____________________________________________________________________________ (ФИШ, паспорт маълумотлари)
  1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ:
2.1 Омонатчи Музораба кўринишида тижортни амалга ошириш учун ___________________________________________ сўм миқдордаги маблағни тадбиркорга __________________________ (шартнома муддати) муддатга бериш мажбуриятини олади.
2.2 Тадбиркор Шариатга мувофиқ омонатчидан капитални олган вақтидан бошлаб, шартнома муддати тугагунга қадар тижорат фаолиятини бошлаш ва юритиш мажбуриятини олади
  1. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.
3.1  Омонатчи  тадбиркорнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашмайди ва унинг фаолиятига тўсқинлик қилмайди.
 3.2  Тарафларнинг ҳар бири шартномани бекор қилишга ҳақли, лекин бу бошқа тарафга зарар етказмаслиги керак.
3.3  Омонатчининг капитали тадбиркор қўлидаги ишончли мулк саналади, шунинг учун тадбиркор уни шахсий манфаатлар учун ишлатиши, сарфлаши ва йўқ бўлиб кетиши ҳавфини келтириб чиқариши мумкин эмас.
3.4  Тадбиркор капиталга нисбатан бепарво муносабатда бўлмаслиги керак.
3.5  Тадбиркор омонатчини огоҳлантирмасдан бошқа шахслардан капитал олиши ва бир вақтнинг ўзида паралел фаолият юритиши мумкин эмас.
  1. ФОЙДАНИ ТАҚСИМЛАШ.
4.1 Фойдани тақсимлаш тадбиркорлик фаолиятини юритиш давомида кетгазилган барча сарф – ҳаражатлар ажратилгандан кейин соф даромаддан амалга оширилади.
4.2  Фойда тақсимланганда дастлабки капиталга тегилмайди.
4.3  Соф даромадни тақсимлаш муддатлари (ҳар ойнинг охирида, кейинги битимдан сўнг, уч ойдан кейин ва ҳоказо): _______________________________________________
4.4  Соф фойданинг омонатчи ва тадбиркор ўртасидаги тақсимоти қуйидагича амалга оширилади: Омонатчи: _________________ %, Тадбиркор: ______________ %
  1. ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ.
5.1  Зарар фойда тақсимотидан олдин ёки биргаликдаги тижорат ҳақидаги шартнома бекор қилинишидан олдин фойдадан қопланади. Фойдадан ортиқ зарар келиб чиққанда, барча фойда ва дастлабки капиталдан ажратилади.
5.2  Омонатчи зарарни капитали билан бутунлай қоплайди.
5.3  Зарар кўрилганда тадбиркор фақат ўз вақти ва меҳнатини йўқотади, капитал кўринишида зарарни қопламайди, тадбиркор шартнома шартларини бузган ва масъулиятсизлик билан ёндошган ҳолатлар бундан мустасно.
5.4  Мунозарали пайтлар. Мунозарали масалаларни ҳал қилишда биргаликдаги тижоратнинг ҳар бир тарафи Шариатни яхши биладиган инсонни ўзи танлайди.
Омонатчи тарафидан: ________________________
Тадбиркор тарафидан: _____________________
Бу икки инсон ўз навбатида учинчи шахсни танлайди.
5.5  Ҳар икки тараф (омонатчи ва тадбиркор) бу кишиларнинг якдил ёки аксариятининг фикрига кўра чиқарган қарорига рози бўлишга мажбурлар. Лекин бу қарор Шариат меъёрларига зид бўлмаслиги керак.
ҚЎШИМЧА ШАРТ - ШАРОИТЛАР.
(Бу бандда ҳар бир тарафнинг қўшимча шартларини ёзиш мумкин. Мисол учун:
- шартномани муддатидан илгари бекор қилиб, маблағни қайтариб беришни сўраш мумкинми?
- бу умумий музорабами ёки махсусми? Агар иккинчиси бўлса, қўйилган пулни қайси соҳада ишлатиш мумкин эмаслигини кўрсатиш
6.1 __________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________
7 Шартнома имзоланган вақтидан бошлаб кучга киради.
8 Шартнома икки нусхада тузилди, улардан бири омонатчида қолади, иккинчи нусхаси тадбиркорга берилади.
9 Шартномани имзолаш вақтида омонатчи, тадбиркор ва иккита гувоҳ иштирок этишди:
9.1 Омонатчи: _______________________имзо_________
9.2 Тадбиркор: ________________________________имзо__________
9.3 1-гувоҳ: ___________________________________имзо________
9.4 2-гувоҳ: ________________________________имзо____________
Сана: ____________________
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…