Джумла

Инқироз ва Тақво

Мусулмон ўзини инқироз вақтида қандай тутиши лозимлиги ҳақида гапирганда, аввало, ислом таълимотига кўра инқирознинг ўзи нима эканлигини, хусусан, Аллоҳнинг қадари тушунчаси билан нақадар алоқадор эканлигини аниқлаш муҳимдир.
Инқироз, таърифига кўра, вазият ёки шароит беқарорлиги, бетартиблиги, кутилмаган ва кескин, одатда, ҳавфли ўзгаришлар юз берадиган муҳим вақт орлиғидир. Инқироз ҳалокат ҳавфини билдиради, бунда ҳар бир ҳаракат соғлом ечимни таъминлаб, келажакдаги ривожланишга сабаб бўлади, ёки ҳалокат олиб келадиган ҳал қилувчи бўлиши мумкин.

Ҳақиқий инқироз

Собиқ совет мамлакати ҳудудида пулларнинг қадрсизланиб кетиши ўрта ҳолда яшаётган кўп оилаларга маълум қийинчиликлар олиб келди. Одамлар узоқ вақт йиғган мол-дунёларидан деярли айрилдилар, баъзилар эса, умуман ўз истиқболларини ҳам йўқотишди. Бўлаётган воқеаларни битта умидсиз сўз – “чорасизлик” деб баҳоласак ҳам бўлади.

Инқирозлар кимга керак?

Ислом илоҳий дастур ўлароқ ҳаётнинг барча жабҳасида инсон саодатини кафолатлайдиган таълимотларни тақдим қилади. Хусусан бугунги кунда глобализация бўрони остида қолиб кетиш хавфи туғулиб, кучли давлатлар ҳар соҳада, хусусан иқтисодда заиф давлатларни “ов”лашни бошлаб юборишган, рибо, қимор, шоу-бизнес каби алдовлар билан инқироз кўчасига кириб қолишмоқда. Исломнинг илоҳий таълимотларига амал қилаётган иқтисодий структуралар эса  шу инқироздан (кризис) омонда қолмоқда. Сиз қуйидаги мақолани ўқиб чиқсангиз инқирозларнинг асл илдизи ҳақида айрим мулоҳазаларни кўришингиз мумкин. Мақола муаллифининг шахсий таҳлиларига ислом тушунчаси ўлароқ қарамаслик лозим. Лекин иқтисод оламининг капиталистик муҳити ва унинг фақат ўз манфаати йўлида бошқаларни эзиб ташлашга тайёрлигини озми кўп фарқлаш мумкин.

Инқироз айбдор… (ми)?

 (Немис иқтисодчиси ҳамда тадқиқотчиси Герхард Спаннбауернинг фикрлари)

Маълумки, ҳозирда жаҳон майдонига энг долзарб муаммо бўлиб дунё молиявий инқирози ҳамон таxдид солмоқда. Таназзулнинг бошланганига мана икки йил бўлди-ки, муаммо ечилиш ўрнига муаммо устига муаммо қўшилмоқда. Машxур немис иқтисодиёт тадқиқотчиси ҳамда консултанти Герхард Спаннбауер молиявий инқирознинг бош сабабларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги ўз xулосаларини билдирар экан, муаммо ечимининг йўлларини ҳам тушунтириб ўтади. Олим ўз фикрини қуйидаги саволларга аниқлик киритиш билан бошлайди: “Инқироз айбдорлари ҳақиқатдан банкерлар-ми, ёки кредитни қайтариб тўлашга лаёқатсиз бўлган ипотека мижозлари-ми? Ёки бош айбдор сиёсатчилар-ми? Балки биз ўрнатган молиявий тизим такрорий инқирозлар ва юксалишларга асослангандир..”, дейди у.

Ҳақиқий инқироз

Собиқ совет мамлакати ҳудудида пулларнинг қадрсизланиб кетиши ўрта ҳолда яшаётган кўп оилаларга маълум қийинчиликлар олиб келди. Одамлар узоқ вақт йиғган мол-дунёларидан деярли айрилдилар, баъзилар эса, умуман ўз истиқболларини ҳам йўқотишди. Бўлаётган воқеаларни битта умидсиз сўз – “чорасизлик” деб баҳоласак ҳам бўлади.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…