Джумла
Абу Муслим Written by  Nov 22, 2016 - 847 Views

Истеъмолчилар жамияти

Истеъмолчилар жамияти (инглиз. Consumer society) – шахсий истеъмол тамоилларига асосланган ижтимоий муносабатлар мажмуини англатувчи истиорадир (метафора). Истеъмолчилар жамияти моддий неъматларни оммавий тарзда истеъмол қилиши билан характерлидир ҳамда ўзига яраша қадриятлар тизимининг шаклланиши ҳамдир. Истеъмолчилар жамиятининг қадриятларини қабул қилган одамларнинг кўпайиб бориши замонавий инсониятнинг асосий белгиларидан бирига айланди.
Илк бор бу иборани олмониялик социолог-фрейдомарксист Эрих Фромм истеъмолга киритган.
Истеъмолчилар жамияти капитализмнинг ривож топиши билан шаклланади[1]. Яъни, иқтисодий ва техник тараққиёт ҳамда ижтимоий ўзгаришлар, истеъмол тизимининг сезиларли равишда ўзгариши оқибатида даромадларнинг ошиши; кун мабойинида иш вақтининг камайиши ва бўш вақтнинг кўпайиши; синфий фарқланишнинг йўқолиши; истеъмолнинг индивидуаллашишидир.
 
Истеъмолчи жамиятнинг аломатлари

Эҳтиёждан ташқари бўлган истеъмолда аҳолининг аксари иштирок этмоқда. Сўнгги 40 йил ичида шахсий эҳтиёжлар учун махсулот ва хизматларга сарф қилинган маблағ тўрт баробарга ошди – 1969 йил 4,8 млрд доллар сарф қилинган бўлса, 2000 йилга келиб харажатлар 20 миллиард долларга етган. [2]
Савдо маркази

Савдо ва хизмат кўрсатишда кичик савдо шаҳобчалари (магазинларнинг) ўрни кичрайиб боради. Йирик савдо марказлари ва супермаркетлар асосий ролларни ўйнашни бошлайди. Шопинг кенг тарқалади. У бораган сайин, дам олишнинг бир тури ва мақсадга айланади (моллар ҳаётда керак бўлгани учун ҳарид қилинмайди, балки нафсни қондириш учун сотиб олинади, “харид учун харид”).

Коммуникация соҳасидаги инқилоб (мобил алоқа тармоқлари, интернетнинг кенг тарқалиши) янги информацион майдон ва алоқа соҳаларининг кенгайишига олиб келади. Бу майдонга кириш ва алоқаларда қатнашиш пуллик бўлади ва буни даллолсиз амалга ошириб бўлмайди (провайдер).
Иқтисодий тизим истеъмолчилар маданияти билан чамбарчас боғлиқдир. Бизнес дид, истак, қадриятлар, ахлоқ ва манфаатлар каби маданият феноменларини шакллантиради. Бунда онгнинг энг чуқур қатламларини ҳам қамраб олувчи рекламанинг роли беқиёсдир.
Ишлаб чиқарувчилар рақобати истеъмолчилар рақобатини ҳам юзага келтиради. Истеъмолчилар жамиятида инсон бир тарафдан “бошқалардан қолиб кетмаслик” учун ҳаракат қилса, бошқа тарафидан “ҳаммага ўхшамаслик” (тўдага қўшилмаслик) илинжида ҳам бўлади.  Шахсий истеъмол нафақат истеъмолчиларнинг ижтимоий характеристикасини намаён қилиши билан бирга бу нарсалар унинг ижтимоий статусини ҳам кўрсатади ҳамда шахснинг ҳаётдаги ўзига хос яшаш тарзининг хусусиятларини ҳам очиб беради.

Кредит карточкалар

Банк карточкалари, йўл чеклари, доимий истемолчиларнинг хариталари, кредитлаш тизимининг ўта тараққий этган турлари ва ҳакозолар пайдо бўлади. Буларнинг барчаси савдо вақтида тез қарор қилиш жараёнини тезлаштиради.

Рибо (кредит)  тизими ижтимоий назорат асосига айланади, яъни фаравонлик кредитга олинган нарса билан ўлчанади ҳамда барқарор маошга боғлиқ бўлади. Истеъмолчи ўзининг кредит қазрларидан ташқари ишлаб чиқарувчилар ва реализация қилувчиларнинг қарзларини ҳам тўламоқда. JAK (Швеция) банклар тизими ҳодимлари тарафидан олиб борилган тадқиоқтларга кўра, 1993 йили Олмонияда маҳсулот ва хизматлар учун тўланадиган ўртача “фоиз” нархи 50 фоизга етган. 2000 йили эса, 80 фоиз аҳоли махсулотларни харид қилиш чоғида тўлаган пулларининг 50 фоизи “рибо” учун кетган......[3]Махсулот ва хизматларнинг нархини белгиловчи тизимлар сезиларли даражада ўзгаради. Кўпинча буларга номига бўлса ҳам “савдо белгиси” (бренд) учун ҳам ҳақ тайинланади. “Таниқли” фирмаларнинг махсулотларидан ҳеч қандай фарқ қилмайдиган бошқа фирмаларнинг махсулотларидан анча қиммат бўлади.
Модаларнинг ўзгариш, янгилари чиқиши ва жадаллашади. Нарсалар жисмоний яроқсиз ҳолга келишга улгурмай, янги-янги модалар чиқаверади. Насрларнинг бир авлодини янги авлодга алмаштириш ҳам пухта режа асосида амалга оширилади. Истеъмолчилар жамиятида “модадан қолиб кетган” одам ўзини тимсолий қашшоқ деб хис қилади.
Таълим, биринчи навбатда олий таълим пуллик бозор хизматига айланиб, оммавий миқёсга чиқади.
Жисмоний тарбия ва спорт тижоратлашув жараёнидан ўтади. Профессионал спорт клублари тамошо ишлаб чиқарувчи ва спортчиларни сотиб олувчиларга айланади. Жисмоний тарби билан шуғулланиш учун имкониятлар бозор хизмат турига айланади.
Ёш ва соғлом кўринишга эга бўлиш мода ҳисобланади, айниқса элита орасида бу кенг тарқалади. “Гўзаллик саноати” деб аталадиган нарса ҳам пайдо бўлади. Ёш кўринишга ёрдам берувчи хизматлар ва пластик амалиётлар кўпайиб кетади.

Истеъмолчи жамият ҳимоясининг далиллари

Социолог ва жамоат арбобларининг орасида ҳам истеъмолчилар жамияти тарафдорлари жуда кўп. Уларнинг далиллари қуйидагича:
Истеъмолчилик жамият учун ўта зарур бўлган узоқ муддатли ижтимоий барқарорликни ўйлаган яхши ва маъсулиятли ҳукуматнинг пайдо бўлишига сабаб бўлармиш;
Истеъмолчилар жамиятида ишлаб чиқарувчилар янги-янги махсулот ва хизматларни тақдим қилиш ва бунинг оқибтаида умумий тараққиётга хисса қўшиш рағбатига эга бўлар эмиш;
Истеъмолчиликнинг юқори стандартлари кўпроқ пул топишга рағбат бўлармиш ва бунинг оқибатида қаттиқ ишлаш, кўп таълим олиш ва касбий малакани ошириш мумкин эмиш;
Истеъмол қилиш ижтимоий кескинликларнинг олдини олади;
Хатти ҳаракатларда истеъмолчилик важи устун бўлса миллий ва диний таассубнинг олди олинармиш, яъни бу билан экстремизмнинг камайиши ва бағрикенглик кўпайиши кузатилармиш. Бундан ташқари истеъмолчилар жамиятида инсон ўзини камроқ хавф хатарга солмасликка мойил бўлади (риск);
“Учинчи мамлакатлар”нинг махсулотлари ва хом ашиёларини истеъмол қилиш уларнинг ривожланишига хисса қўшади.

Истеъмолчилар жамиятига қарши далиллар

Истеъмолчилар жамиятига инсонни қарам қилиб, ҳурриятини чеклайди.
Шахснинг асосий мақсади истеъмол қилиш бўлиб қолади, меҳнат, таълим ва ўз устида ишлаш каби нарсалар иккинчи даражали нарсаларга айланиб қолади.
Истеъмолчилар жамиятининг асоси табиий ресурслардир, уларнинг аксарини қайта тиклаб бўлмайди.
Истеъмолчилар жамияти фақат юқори ривожланган мамлакатларда мавжуд бўлади, учинчи мамлакатлар эса, фақат хом-ашё манбаи сифатида кўрилади.
Истеъмолчилар жамиятида жараёнлар тезлашиши қуллаб-қувватланади. Хусусан, салбий ва вайрон қилувчи жараёнлар шулар жумласидандир.
Истеъмолчилар жамиятида шахснинг ўзига хос маъсулияти чекланади. Масалан, заводларнинг атроф-муҳитни ифлос қилишига истеъмолчи эмас, завод жавобгар бўлади.

Ривожланиш жараёнидаги икки хиллик. Истеъмолчилар жамияти нормал ишлаши учун тараққиётни (прогресс) таъминлаётган оз сонли одамлар бўлса кифоя қилади. Уларга катта талаблар қўйилади. Жамиятнинг қолган катта қисми эса техниканинг тўхтовсиз ишлаши билан шуғулланишади. Бундай одамларга эҳтиёж кам.
Истеъмолчилар жамиятининг маънавий қадриятлари инсоннинг ақлий, маънавий ва рухий юксалишини инкор қилади. Бу эса, одамларни ақлсиз тўдага айлантириш, шахс сифатида эса таназзулга юз тутиши (деградация), маданиятнинг инқирозга тушишига олиб келади. Бундан ташқари, булар онгни осонгина манипуляция қилиш имокнини беради, чунки жоҳил (илмисиз), одамларни алдаш жуда осондир. Физика-математика фанлар доктори, РАН академиги Владимир Арнольд ёзади:
Америкалик ҳамкасбларим айтишича, маданиятнинг ва мактаб таълимининг паст даражаси бўлишидан иқтисодий мақсадлар кўзланган бўлади. Гап шундаки, китоб ўқийдиган одам ёмон харидордир: у кир ювиш машиналари, автомобиллар ва бошқа керакли ва кераксиз нарсаларни кам сотиб олади. Мода орқасидан қувмайди. Бундан эса истеъмолчилар жамиятининг иқтисодий зарар кўради ҳамда “ҳаёт хўжайинлари”нинг даромадлари тушиб кетади. Шунинг учун ҳам улар одамларни ўқиган ва маданиятли бўлишларини хоҳламайдилар. Бунинг устига, ўқиган, билган, ақлини ишлата оладиган аҳолини бошқариш, ўз измига солиш ҳам қийин кечадида... [4]. Интеллект эгаси билан бир тўда ақлсиз одамлар орасида анча фарқ бор.

Жуда кўп диний ташкилотлар расмий равишда истеъмолчилар жамиятининг идеалларини танқид қилишади. Уларга кўра, бу жамиятдаги кўп қарашлар инсонни нафс балосига гирифтор қилиб, унинг диний ақийдаларга зарар етказади, ҳамда инсоннинг жисмоний ва маънавий ҳолатни вайрон қилади.

--------------

[1] Ильин В.И.,Общество потребления как форма капиталистического развития // Материалы III Всероссийского социологического конгресса. М.: Институт социологии РАН, Российское общество социологов, 2008 (ISBN 978-6-89697-157-3)
[2] Леденцов Н. Общество потребления. — 19.07.2004.
[3] Яшин Н. Процентное кредитование — мировая война? // Вторжение. — М., 2000. — № 3.
[4] Новый обскурантизм и Российское просвещение журнал «Скепсис»

Абу Муслим таржимаси
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…