Джумла
Абу Муслим Written by  Feb 08, 2017 - 941 Views

Ҳар биримиз актёрмиз

Она қизалоғининг қўлига чапланган лаб бўёғи кўриб асабийлашди Қилмиши учун қизига тарсаки туширгач, қарғай-қарғай ўз хонаси томон бурилди. Қарасаки, эшикка ўша лаб бўёғи билан “Онажон, сизни яхши кўраман!” деб ёзилган экан. Буни кўриб, онанинг баттар асабий ўйнади. Эшикка ёзгани учун қизчасини яна тарсакилади...
Ўз қизининг самимий изҳорини қабан ҳис этмаган онанинг хатти-ҳаракатлари табиий эмасди, албатта. Бу вазиятда она жазоловчи ролини ижро этган эди...
Инсон сохталик ва ясамаликдан қанчалик ҳоли, табиий ва эркин бўлса, у ўзини, ўзлигини шунчалик намоён қила олади.
Комедия жанридаги ўнлаб профессионал артистлар ҳаётда оғир руҳий азобларни кечиришади. Кўпчилиги ўз жонига қасд қилишгача борганига мисоллар кўп. Улар кино ёки театрда бахтиёр ва қувноқ инсонлар ролини ўйнашади. Бироқ уларнинг экран ёки саҳнадаги хушхон табассумлари ортида яришинган чуқур изтиробни томошабин илғаёвермайди.
Бўлажак эр ва хотин ўртасидаги ширин лутф, эҳтиросли сўзлар, аслида, бир-бирининг қалбини забт этиш учундир. Бу худди аввалдан келишилмаган келишувга ўхшайди. Оқибатда одамлар кўпинча шошилинч ва ҳиссиёт билан тўлиб тошган ваъдаларни бера бошлайди. Кўп ҳолларда ёшларнинг ўзаро муносабатлари уларнинг рол ўйнашига асосланади – маҳбуб ва маҳбуба. Қисқа вақт давом этган нафс лаззати орқасидан узоқ йиллик кўнгил қолиш ва низолар мўралаб кела бошлайди.
Баъзан ёш болалар ота-оналарининг уларга кўрсатаётган меҳри етарлича эмаслигини ҳис қилади, бироқ уларга бўлган ғазабини ошкор қила олмайди. Кичик ёшдаги болалар ота-оналаридан ўзларига нисбатан очиқкўнгил ва соддалик билан муносабатда бўлишларини хоҳлашади. Улар ўз ота-оналарининг рол ўйнашини исташмайди, ҳатто яхши ўйнаётган бўлса ҳам. Сиз ўз фарзандларингиз учун кўп нарса қилишингиз мумкин. Бу яхши, албатта. Лекин ўзаро самимий ва яқин муносабат билан эътибор қилмасангиз, барибир етарли бўлмайди.
Нега баъзи одамлар бутун умрлари мобайнида чекишни қоралайди, бироқ чўнтакларидан эса сигарет қутиси дўппайиб туради?
Нега доим замонавий технология ва ускуналардан шикоят қиламиз, улар ҳаётимизни тўлиқ назорат қиляпти, деймиз. Ўзимиз эса эрталабдан кечгача ўша нарсаларга ғарқ бўлиб кетганмиз?
Биз танқидчи бўлсак ҳам, аслида эса, “Мен бу ердаман!” деймиз.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким ноҳақ бўлатуриб, баҳс-мунозарани тарк этса, унинг учун жаннат чеккасида бир уй бино қилинади, кимки ҳақ бўла туриб тарк этса, унинг учун жаннатнинг ўртасидан бир уй бино қилинади. Кимнинг хулқи гўзал бўлса, унинг учун жаннатнинг энг олий жойига (қаср) бино қилинади" (Абу Довуд, Термизий ривоятлари).
Одамларнинг ўз устидан ҳукмронлик қилиши ва уни енгишига нафс (эго) имкон бермайди, у қандай бўлмасин ўзини ҳимоя қилади. Кимдир бизни танқид ёки ҳақорат қилса, иззат-нафсимизга тегиб кетади. Бу ерда қайси тараф ҳақлиги муҳим бўлмай қолади. Бундай ҳолатларда унинг асосий иши воқеликдан ташқарида бўлса ҳам, ҳимояни янада кучайтириш бўлиб қолади. Бироқ, сиз ўз ишингизни кўз-кўз қилиш учун эмас, балки ўша иш учун бажарсангиз кўпроқ муваффақиятга эришишингиз мумкин.
Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир” (Қоф сураси, 22-оят).
Ҳаётмиз ҳақиқатдан ҳам саҳнами?
Бизлар эса, ундаги актёрлармизми?
Энг сўнггида ниқоблар ечиладими?

Салмон АВДА
Абу Муслим таржимаси
Tagged under
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…