Джумла
Абу Муслим Written by  Dec 21, 2017 - 927 Views

Муфтий Усмонхон Алимов: Соф адабий тилда сўзлашиш

Тилининг фасоҳати ва ширинсўзлик инсон зийнати. Бир ривоятда Ибн Аббос Расулуллоҳга (алайҳиссалом) юзландилар. Ул зотнинг устиларида иккита кийим бор эди. Ибн Аббоснинг кифтида эса икки ўрам соч бўлиб, оппоқ эди. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) амакиларига қараб туриб, табассум килдилар.
Шунда Ибн Аббос: “Ё Аллоҳнинг Расули, сизни кулдирган нарса нима?” деди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Пайғамбарнинг амакисининг жамоли мени ажаблантирди”, дедилар. Ибн Аббос “Жамоли нима?” деди. “Фасоҳатли тил”, дедилар.
Саҳобалар: “Ё Аллоҳнинг Расули, нега бизнинг фикримиз сизникидек фасоҳатли эмас?” дедилар. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Аллоҳ таоло мени қўпол гапирувчи қилиб яратмади. Менга сўзларнинг яхшисини ихтиёр этди: у эса Ўзининг Қуръон китобидир”, дедилар.
Киши оғир-босиқлик билан шошмасдан, дона-дона қилиб, эшитаётганларни зериктириб қўймасдан, имкон қадар чиройли сўзлар билан гаплашиши лозим. Фасоҳатли сўзлаш Расули акрамнинг (алайҳиссалом) суннатларидир. Гўзал ва равон сўзлаган ҳазрат Ибн Аббос Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) мақтов олган эканлар.
Ҳозирги замон мисолида атрофимизга назар солсак, турли воқеаларга дуч келамиз. Хусусан, айрим ёшларимиз ўртасида “ота, она” каби улуг сўзларни турли бачкана сўзларга алмаштириб айтиш, афсус, учраб турибди. Баъзи катталар бунга бепарво. Замонамиз олимларидан бири марҳум Фозил кори Собиров мавъизаларида бундай деганлар: «Кўриниши туппа-тузук, ёши ўрта, масжидга жаноза хабарини айтиш учун келганлардан сўрадим: “Кимингиз қазо қилди?”
Улардан бири:
-    Кампирни бериб кўйдик, - деди.
-    Қайси кампир? Ким бўлади сизга?
-    Онам.
-    Эй номард, мени дунёга келтирган, дуолари ижобат, пойи қадамлари остида жаннат бўлган, уйимнинг гавҳари, меҳрибоним, ойижоним ўтдилар, деб кўз ёши қилгин, - дедим ва “Бир парча гўштдан вояга етказган, доим бағрига босиб, меҳр билан эмизган, неча-неча тунларни бедор ўтказиб, минг бир машақкатларни чеккан онанг энди “кампир” бўлиб қолдими, суф сендақа фарзандга”, деб койигим келди».
Баъзи ёшларимизнинг берган саломларига қандай жавоб беришни билмайсан киши. “Ассалому алайкум” сўзининг маъносини бузиб, нима деяётганларини ўзлари ҳам билмайдилар. Наҳот, “Ассалому алайкум” дея тўлиқ, очик ва равшан қилиб салом беришнинг иложи бўлмаса?! Наҳотки, фарзандлар бераётган саломларига эътибор қилмайдилар. Ҳар бир фарзанд эрталаб ота-она ҳузурига салом билан кириб келади-ку, ахир. “Бола бошидан” деганларидек, эндигина тили чикиб келаётган фарзандлар тўғри, чиройли ва керакли сўзларни гапиришни ўрганса, бу ўрганганлари унга умрбод ҳурмат, бахт-омад келтиради.
More in this category: « Ҳадями ёки пора?
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…