Джумла
Абу Муслим Written by  Mar 30, 2018 - 342 Views

Ижтимоий тармоқларнинг қора тарафи

Ижтимоий тармоқлардаги ҳаёт замонавий одам учун alter ego (лотин тилида – “бошқа мен”, яқин дўст, ҳамфикр) деган тушунчага айланди. Шунинг учун ҳам аксар одамлар учун сайтдаги профил унинг ҳақиқий давоми эмас, балки унинг бошқа, иккинчи ҳаётига айланди. Аксар ҳолатларда виртуал оламда бўлаётган ҳодисалар жуда жиддий қабул қилинадиган бўлиб қолди, хатто реал ҳаётдан ҳам устун қараладиган бўлди. Эҳтимол, бу каби машҳур сайтлар, узоқ масофаларни яқин қилишларидан ташқари инсонга реал ҳаётда уддасидан чиқа олмагану аммо ким бўлиб кўриниш истагини тарк қилмаётганлар учун ажойиб макондир. Витруал имкониятдан фойдаланмоқчи бўлганлар эса жуда кўп. Кўп ҳолатларда реал ҳаёт билан виртуал ҳаётдаги шахс икки хил бўлади.
Олдинлари психологик қарамликлар қаторида кўпроқ компьютер ўйинларига ишқибозлик қайд этилган бўлса, бугунги кунда интернетга боғланиб қолган одамларни тез-тез учраб турадиган бўлиб қолдик. Афтидан, бунинг негизи битта: инсон ижтимоий тармоқларда ўзини намоён этишга кўпроқ имконият топмоқда, бу ерда у ўзини истаганидек тақдим эта олиши ва муомаланинг ўз белгилаган қоидаларига мувофиқ “ўйин қилиши” мумкин.
Статистик маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда россияликларнинг 89 фоизи рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг аксарияти ҳар куни камида бир соат вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказади.
Биз ижтимоий тармоқларда фойдаланишнинг баъзи бир жиҳатларини кўриб чиқамиз ва булар тўғрисидаги билим нафсига ва иймонига бефарқ бўлмаган инсонлар учун фойдали бўлиши мумкин, деб қоламиз.

Иккиюзламачилик учун кенг майдон

“Дин – бу самимийликдир” деган эканлар апйғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Афтидан, ижтимоий тармоқлар инсонни самимий бўлишига имконият бера оладиган сўнгги майдонларидан бирига айланиб қолган. Чунки кўпчилик фойдаланувчилар гўё ниқоб остида, ўзлари ўйлаб чиқарган ҳаёт билан яшаётганларидек туюлади. “Ижтимоий карнавал” ёки манманлик бозорига келиб қолгандек бўласиз. Бу ерда кўпчилик ўзининг шахсиятини намоён этиш услубини топа олади, реал ҳаётдагидан бошқачароқ кўринишга уринади, ўзининг энг яхши сифатларини, ҳаётий тажрибага эга эканлигини, турли соҳаларда билими чуқурлигини кўрсатишга уринади.
Ҳиёнаткорлик ёки тортишиб қолган пайтда одам ўзининг номуносиб ахлоқини намоён этиши мунофиқликнинг бир қисми саналади. Тармоқларда озгина муддат аввал бир бирига дилхушлик сўзларини изҳор этган фойдаланувчиларнинг ўзларни “ғалвирдан ўтказиб олган ҳолда” бир-бири билан уришаётганларини кўриш мумкин. Шунингдек, иккиюзламчилик мулоқот иллюзиясида ҳам намоён бўлиши мумкин. Виртуал мулоқотнинг ўзига хос хусусиятлари бор: унда сўзларга ва смайл ишоралариа урғу бера туриб, гапни охиригача айтмаслик мумкин. Бу ҳолдаги алоқалар тўлақонли бўлмаган характерга эга бўлиб, самимий, тўлақонли ва ишончли мулоқот ўрнатишга тўсқинлик қилади.

Риё таҳликаси

Абу Саид (Худрий разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: (бир куни) масиҳ дажжол ҳақида гаплашиб ўтирганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам устимизга келиб қолдилар ва “менинг наздимда сизларга масиҳ дажжолдан кўра хавфлироқ бўлган нарсани айтайми?”, дедилар. Биз: “албатта (ё Расулаллоҳ!)”, - дедик. Шунда Ул зот: “бу махфий ширкдир!”, -  дедилар. – “У (яъни махфий ширк) шундайки, киши намозга туради ва бошқа бир киши қараб турганлиги учун намозини зийнатлайди” (Ибн Можа ривояти).
Одам диний мавзудаги ёзувларни ўзи ёки дўстлари учун насиҳат тариқасида қолдириши мумкин. Бироқ бу ёзувларини у бировга нақадар тақводорлигини, билимдонлигини намойиш қилиш ва виртуал дўстлари орасида яхши таассурот қолдириш илинжида ҳам қолдириши мумкин. Албатта буларнинг ҳаммаси ниятга боғлиқ. Бироқ қайд этиш жоизки, ниятнинг мунтазам равишда янгиланиб боришини ва ўзига ҳисобот бериш эътибор, машаққат талаб қилади, ҳолбуки саҳифага кириб-чиқиш учун камроқ куч кетади.

Тортишувлар ва тўқнашувлар

Ҳадисда айтилишича, тортишув (жанжал) иймонни устара каби қиради. Виртуал оламда масъулият даражаси пасаяди, шунинг учун ҳам фойдаланувчилар ўз фикрларини ифода этаётганларида реал ҳаётга нисбатан жасурроқ бўлиб қоладилар. Кўп ҳолларда бу турли конфессия, миллат, манфаат вакиллари, турли уруҳлар ва ҳамжамиятларга аъзо бўлган одамлар ўртасида тортишувларга ва тўқнашувларга олиб келади. Инсон ҳар бир айтилган сўзи, гарчи у саҳифада ёзилаётган бўлса ҳам унинг номаи аъмолига ёзилишини унутиб қўяди. “Қоф” сурасининг 18 оятда шундай дейилган: «У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир».
Масъулият даражаси паст деган хаёллар хушёрликни ва оғзидан чиқаётган сўзлар ва бажарилаётган амалларнинг устидан назоратни йўқотиб қўйишга олиб келиши мумкин.

Вақт исрофи ва маъносиз кўнгил хушликлар

Абдуллоҳ ибн Маъсуддан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Парвардигори ҳузуридан силжимайди: умрини қандай ўтказгани, ёшлигида қандай ишлар қилгани, бойликни қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва билган нарсаларига қай даражада амал қилгани ҳақида (сўралади)».
Вақт – инсонга Аллоҳ таоло томонидан инъом этилган ва муддат билан чекланган мулкдир. Ижтимоий тармоқлар жуда айёрлик билан вақтни “ўғирлайди”. Сония ба сония. Суҳбатдошнинг жавобини кутишга кетган вақтни олиб кўрайлик, уни қанақа қилиб сарфланади? Янгиликлар лентасини, фотосуратларни, видеороликларни ва интернет-контентни кўришга. Асосий мақсаддан чалғитувчи омиллар жуда кўп. Ушбу сониялар эса Қиёмат кунида инсоннинг афсус ва надомат чекишига олиб келиши мумкин. Агар унинг пешонасига дўзах битилган бўлса, у савоб ишлар қила олмай қолганидан афсусланади. Агар инсон жаннатга кирадиган бўлса, у Аллоҳнинг зикридан чалғиган ҳар бир нафас учун афсусланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Зикрдан бўлмаган ҳар бир нарса лағвдир ёки хатодир,  фақатгина тўрт нарса бундан мустасно: кишининг икки нишон орасида юриши (яъни ўқ отиш), от ўргатиши, ўз аҳли билан мулоаба қилиши ва сузишни ўрганиш»
Интернет – гуноҳ ва кўнгилхушликлар ёнма-ён жойлашган, ҳаром ва ҳалолнинг чегараси ноаниқ ҳудуд. Унинг алоҳида хусусияти шундаки, унда жуда кўп “гуноҳ миналари” жойлаштирилган. Уларнинг портлаши учун қўл текизиб қўйсангиз кифоя. Мисол учун, ҳаром нарсаларни кўриш, вақтни исроф қилиш, номаҳрамлар билан мулоқотда бўлиш, ғийбат, сафсатабозлик, носамимийлик, ёлғон ва ҳоказолар шунақа миналар жумласидан саналади.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлардан ва хусусан, интернетдан фойдаланишнинг фойдали жиҳатлари мавжуд. Булар – қариндошлик, дўстлик алоқаларини давом эттириш, билим олиш ва билим тарқатиш имконияти. Ёмонлиқ жиҳатларини баҳона қилиб, хайрли имкониятлардан қуруқ қолмаслик керак. Шунинг учун немис ёзувчиси Лионнинг “истеъдодли одам ҳамма соҳада истеъдод эгасидир” деган иборасига таянган ҳолда солиҳ инсоннинг ҳамма, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда ҳам, виртуал оламнинг бошқа майдонларида ҳам амаллари солиҳ бўлади дегим келди.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…