Джумла
Абу Муслим Written by  Dec 25, 2016 - 3746 Views

Нейрофизиолог олимлар: беш вақт намоз даволлайди

Мусулмон эрта болалигиданоқ беш маҳал намоз адо этиши лозимлигини билади. Ислом ота – оналарга болани 7 ёшдан намозга ўргатишни буюради. Исломга эътиқод қилувчилар беш маҳал намозни Аллоҳ Таолонинг амри деб қабул қилишади ва мўмин-мусулмонларга Аллоҳ таолонинг фарзини адо қилиш учун бошқа ҳеч қандай далилнинг кераги йўқ. Лекин, инсон организми табиатининг хусусиятларини ўрганаётган олимлар бу ишончни замонавий фан нуқтаи назаридан исботлашга хизмат қиладиган ихтиролар қилишмоқда.
Бугун биз беш маҳал намоз нафақат инсонни Яратган билан яқинлашишга ҳизмат қилади, балки у соғлиқни мустаҳкамловчи, инсонга шифо берувчи восита деб қатъий иқрор билан айта оламиз. Дуо инсон ҳаётини сақлаб қолган ҳолатлар кам эмас. Бу – Аллоҳнинг мўъжизасидир. Замонавий тиббиёт имкониятлари қисман бўлсада, мана шу мўъжизани тушунтиришга имкон беради.

Онгнинг тўртинчи ҳолати – “ибодатдаги бедорлик”

Россиялик нейрофизиологлар инсон онгининг ибодат вақтидаги ҳолати юзасидан тадқиқот олиб боришда ва қуйидагиларни аниқлашди: бу ҳолат илгари маълум бўлган ҳеч бир ҳолатга ўхшамайди. Бунгача фан инсон мияси фаолиятининг уч фазасини ажратарди – “тез уйқу”, “секин уйқу” ва бедорлик. Ҳар бир фаза ўзининг биотоклар ритмига эга. Ибодат пайтида онгнинг тўртинчи ҳолати юзага келади – “ибодатдаги бедорлик”. Уйқудан фарқли ўлароқ, инсон у билан содир бўлаётганларни тушунади. Лекин бу ҳолатда мия биотоклари ритми максимал даражада пасаяди. Тадқиқотлар кўрсатдики, айнан мана шу ҳолатда бутун организмни тозалаш ва даволаш механизмлари ишга тушар экан. (Субҳаналлоҳ)

“Ибодат бедорлигида” мияда нималар содир бўлади?

Олимларнинг фикрлари иккига ажралди. Бирлари мия фаолияти жуда секинлашади ва инсон руҳий тушкунлик ҳолатига тушади деб ҳисоблайди. Иккинчи гуруҳ тадқиқотчилар мия, аксинча, фаол ишлайди, организмнинг бошқа қисмлари эса “ўчади”, яъни чуқур бўлмаган уйқу ҳолатига тушади деган фикрга мойилдирлар. Инсон фикри ва тафаккури дунёвий ҳаёллардан озодликка эришади ва танани тарк қилган ҳолда, мисли кўрилмаган кенгликларда “сайр қилиш”, Яратганнинг кўп нарсани ўз ичига олган бойликларини ўрганишга берилиш имконига эга бўлади. (Маша Аллоҳ)

Дуо онгни тозалайди, гўдак ҳолатигача олиб боради

Дуо қилиш онларига тушганда инсон биотокларининг тўлқинлари гўдак мияси биотоклари тўлқинларига ўхшаш бўлади, яъни организм дастлабки яратилган ҳолатига етади. Инсон ҳар дуо қилган вақтида ўз онги ва бутун организмига дам олиш имконини яратиб беради. Дуо – кун давомида мияда ва организмда тўпланган кераксиз, салбий нарсаларни ирғитиб юборадиган ўзига яраша “қайта юклаш” жараёнидир. Намозни адо этишга сарфланган бир неча дақиқада ҳам организм янгиланади ва идрок дам олади.
Лекин, дуонинг шифобахш таъсирини фақатгина инсон намозни барча қоидаларига амал қилиб, самимият билан, Аллоҳ олдида тавба қилган ҳолда адо этсагина олиш мумкин. Шошилиб адо этилган намоз, Яратганга яқинлаштирмайди ва бу ибодатга берилган шифони келтирмайди. (Субҳаналлоҳ)

Дуо ўлимга олиб борадиган жиддий касалларни даволайди

Россиялик нейрофизиологларнинг кашфиёти ўлим тўшагидаги касалларнинг яхши бўлиб кетиш ҳодисасини тушунтириб беради. Тутқаноқ касаллигида дуонинг фойда бериши илгаридан маълум. Бу касалликда мия организмнинг баъзи мушакларига сигнал жўнатади ва улар фаол қисқаради, бу эса хуружга олиб келади. Лекин дуо вақтида мия нейронларининг патологик алоқалари бузилади. Дуо бу вазиятда доридай таъсир этади, у мияга мушакларга ёлғон сигналларни жўнатмасликка ёрдам беради. Шунинг учун, хуружни бекор қилувчи дори воситалари билан бир қаторда, беморга дуо ёрдам беради, бунда организм “ибодатдаги бедорлик” ҳолатига ўтади. Дуо инсонни беморлик ҳолатидан чалғитади, у соғайиб кетишига ишонади, хуружлардан қўрқув бошқа қийноққа солмайди, чунки у ўз касаллигини Аллоҳдан келган синов деб қабул қилади. Дард чекинади.
Тиббиёт ходимлари бемор хасталиги олдида тиббиёт ожиз эканлигини айтиб, уларни “ўлиш учун” уйларига қайтариб жўнатиб юборганига қарамасдан, ўз ишончи кучи ва қилган дуолари сабабидан ҳаётда қолгани ва соғайиб кетганига доир кўплаб ҳолатлар бор. (Маша Аллоҳ)

Дуо микробларни ўлдиради ва хотирани мустаҳкамлайди

Дуонинг инсонларга таъсири ҳақида гапирар эканмиз, беихтиёр ҳатто сувга дуо ўқилганда, ундаги микробларнинг ўлиши олимлар томонидан тасдиқланганлиги эсга тушади. Олимлар бу фактдан хайратга тушишган, мусулмонларга эса хайратланарли ҳеч нарса йўқ. Уларга росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг хадисларида “Фотиҳа” сурасини ўқиб, нафақат, сувни тозалаш мумкинлиги, балки заҳарланишни чеклаш мумкинлиги баён қилинган. Шунингдек, “Фотиҳа” сураси 40 кун мобайнида ўқилган сувни қабул қилиш орқали хотиранинг яхшиланиши ҳам маълумдир.

Дуо зарурдир, усиз инсон ўлади

“Ибодатдаги бедорлик” иборасига қайтар эканмиз, тиббиёт ходимлари ва олимлар томонидан инсон миясининг ушбу ҳолати, қолган учта қисмлар (“тез уйқу”, “секин уйқу”, “бедорлик”) сингари ажралмас бўлак бўлиб, бу ҳолат зарурат эканлиги исботланганлигини қўшимча равишда таъкидлашни ҳохлардик. Бу ҳолатларнинг биронтасининг йўқ бўлиши, организмдаги мувозанатнинг бузилишига, руҳиятнинг ташқи омилларга чидамсиз бўлиб қолишига, инсоннинг секин – асталик билан бузилиб боришига олиб келиши мумкин

Фан беш маҳал намоз заруратини тасдиқлади

Шундай қилиб, ҳаттоки скептик кайфиятдаги олимлар ҳам инсонга дуо зарурлигига қўшилишди. Аллоҳ инсонларга туғилган вақтлариданоқ уларга совға қилинган соғлиқни сақлаш, ўткинчи дунёда умрларини қувонч билан ва шу ҳаёт учун миннатдорчилик ҳисси билан ўтказишлари учун ғамхўрлик қилиб қўйган. Бунда унга дуо ёрдам беради. Аллоҳ Таоло ўзининг Каломида шундай деган: “Албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур” (Анкабут сураси, 45).
Намоз Яратганнинг буюк туҳфаси эканлиги ҳақида, шунингдек, Аллоҳнинг росули ҳам таъкидлаган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Айтингларчи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?» дедилар. «Унинг киридан бир нарса қолмайди», дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади», дедилар». Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Интернетдаги маълумотлар асосида
Абу Муслим тайёрлади
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…