Джумла
Абу Муслим Written by  Jan 18, 2017 - 974 Views

Мисвок ёки веткотерапия

Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этар эдим”. Юзлаб йиллар давомида Осиёнинг ўрта шарқ минтақаларида тиш тозаланиши Арак дарахтининг кичкинагина шохлари ёки томирлари орқали амалга оширилган.
Мисрда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, новдаларнинг ишлатилиши нафақат тиш карашларидан тозалайди, балки уларнинг қолдиқлари (мисвокнинг) икки кундан сўнг ҳам бактериялардан тозалаб тураркан. Мисвок тортилган оғизни бир чайилса, бир турдаги бактериялар сони 75% га камаяр экан.
Бир қатор тиш пасталарида ҳам мисвок доначалари мавжуд бўлади. Ўша вақтлардаги миллий тиш пасталари асосида тозалаш учун чархтош ва синтетик жисмлар бўлиб, кичкинагина чўпчали пасталарда табиий антисептик воситалар ва микробларга қарши қоришмалар фойдаланилган.
Бундан ташқари, чўпчалар таркибида милклардан қон оқишини ва уларнинг яллиғланишини камайтирадиган танин мавжуд. Мисвокдан фойдаланувчилар улар тишларнинг доғларини кетказувчи энг яхши восита эканлигини ҳамда уларни тиш четкалари билан ишлатилса, тишлар янада оқ ва ярқироқ бўлишини таъкидлашади. Агар сиз новдачадан фойдалансангиз, бу жуда осондир дейди стоматолог Эрик Шапира. Уни юмшатиш учун бошида новдачани секинлик билан чайнанг. Сўнг тишларингиздаги карашларни тозалашга киришинг. Дарахтда карашларни камайтирадиган ёғлар мавжуд. Новдачани пластик ҳолатига келтириш учун 5 дан 10 дақиқа, сўнг ҳар бир тиш атрофи ва улардан карашларни кетказиш учун яна 3-5 дақиқа керак бўлади.
Кўпгина Африка мамлакатларида аҳоли оғиз бўшлиғидаги карашларни кетказиш учун “чайнаш учун новдачалар”дан фойдаланишади. Шарқий Африкада Салвадор персикаси, Нигерияда эса Фагара шимперилари ва ҳ.к.лар ишлатилади.
Ажойиби шундаки, новдачаларни ишлатадиган африкаликларда кариеслар одатдагидан анча кам бўлади, ушбу табиий воситаларнинг таъсири тиш четкаларидан ҳеч ҳам қолишмайди.
Иллинойс университети олимлари етти йиллик изланишлардан сўнг новдачалардан кариесларнинг пайдо бўлиши ва бактерияларнинг кўпайишига қаршилик қиладиган олтита кимёвий восита борлигини топишган. Бундан ташқари, бу дарахтларнинг бир қанчаси таркибида кариесга қарши таъсирга эга бўлган фтор моддаси мавжуд бўлади.
“Биз изланишларда давом этамиз,-дейди Иллинойс университети профессори Кристин Бу, -бир қатор компаниялар бизнинг ишимиз билан қизиқиб қолдилар ва улар ўзларининг маҳсулотларида ушбу “табиий” компонентлардан фойдаланмоқчилар”.
 
* Ярани зарарсизлантирадиган дори-дармонлар
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…