Джумла
Абу Муслим Written by  Sep 14, 2016 - 1127 Views

Мисрлик олимлари Нуҳ алайҳиссалом ҳақидаги фильмни қоралаб чиқдилар

Мисрнинг мусулмон олимлари Библияга кўра туширилган Нуҳ алайҳиссалом ҳақидаги филмга эътироз билдириб, ўзларининг танқидий муносабатларини билдирдганлар. Мазкур филм яқин хафталар ичида мамлакат кинотеатрларида намойишга қўйилиши мўлжалланган. 125 миллион АҚШ доллари сарф қилинган ушбу филм сценарийсига кўра Нуҳ алайҳиссалом ўзига билдирилган, бўлажак сув тўфони воқеасидан ўз оиласини сақлаш чораларини кўриши кўрсатилган. Филм март ойининг охирларида катта экранларда намойиш қилиниши кутилаётгани ҳақида Ансар.Ру хабар қилади.

Пайғамбарни кинода қаҳрамони сифатида экранга олиб чиқмоқчи бўлган филм режиссёри Даррен Аронофскини дин пешволари қаттиқ танқид остига олишди. “Пайғамбарларнинг кўринишини санъат объекти сифатида фойдаланиш жиноятдир, яъни пайғамбарлар шаънига мақбул бўлмаган нарса санъат эмас... Пайғамбарлар тасвирида, уларнинг амаллари турли хил шубҳаларга сабаб бўлиши мумкин. Актёрлар уларнинг ҳатти-ҳаракатлари ва шаклу-шамоилларини тўлиқ акс эттира олишмайди” деб ҳисоблайди салафий фирқасининнг шайхи Сами Абдул Ҳомид.
Фильмга Мисрнинг Азҳар олимлари ҳам қаршилик билдирдилар деб хабар қилади OnIslam.net. Азҳарнинг кибор уламоларининг навбатдан ташқарида бўлиб ўтган мажлисида ҳам бу масала юзасидан муносабат билдириб ўтганлар. “Мазкур муаммони ўрганиш ва филмлар намойиши мўлжалланаётган кинотеатрларни маҳкамага бериши керак, пайғамбарларнинг овозлари ва ҳатто уларнинг сояларининг тасвирини кўрсатиш ҳам мумкин эмас” деди Азҳарнинг катта уламоларидан бири Маҳмуд Меҳанна.

2004 йилда ишланган “Масиҳнинг изтироблари” номли филм ҳам худди шу каби бахс-мунозараларга сабаб бўлганини эслатиб ўтиш жоиз. Ўша филмдаги воқеалар Исо алайҳиссаломнинг “сўнгги” 12 соатини ёритиб беришга қаратилган эди.

Интернет маълумотлари асосида Абу Муслим тайёрлади

Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…