Джумла
Абу Муслим Written by  Nov 17, 2016 - 2457 Views

Авиценна - шогирдининг шогирди ёҳуд огоҳ бўлинг - замонавий киноматограф тарихни бузиб талқин қилмоқда

Аксар мамлакатларда аҳолини истеъмолчилар жамиятига мослаш, онгли равишда кеаркли билимлардан йироқлаштириш ишлари олиб борилаётгани туфайли китобхонлар сони жуда камайиб бормоқда. Маданият даражаси ҳам катта тезлик билан тубанлашишни давом этмоқда. Тарихни билиш шарт бўлмай қолди. Маълум ва машҳур тарихий ҳодисалар, воқеалар ва фактлар ўрнини турли хил уйдирма, афсоналар эгаллади. Бунда Голливуд ва Европа киносининг ўрни беқиёсдир.
Кинематографчилар тарихий воқеалар асосида дея "Табиб. Авицена шогирди" деб номланган янги кино - сохта, уйдирмаларини тақдим қилди. Ушбу кино учун ажратилган пулга ўнлаб тарихий маслаҳатчиларни ишга таклиф қилиш мумкин эди, улкан бюджетлари билан тарихий воқеаларнинг ҳаққонийлигини таъминлаб бера оладиган мутахассисларни ишга чақиришни унутиб қўйишган. "Шедевр" дея қулоққа лағмон осаётган киноларида тарихий ҳақиқатларга умуман ўрин ажратишмаган.
Аслида кинонинг асосий ғояси бўлган европоцентризм рухини бошқача услуб билан кўрсатиб беришнинг иложиси йўқ эди. Кинода инглизлар (европаликлар) ҳаммадан зўр деган ғоя яширинган. "Албатта, Ибн Сино - буюк табиб, бироқ айнан у эмас балки унинг инглиз шогирди вабо касаллиги каламушлар орқали тарқалишини топган (аслида эса, Ибн Синонинг бундай шогирди бўлмаган). Албатта, Ибн Сино - буюк табиб, бироқ у эмас, балки унинг шогирди дунёда биринчи бўлиб кўр ичакни (аппендицит) жарроҳлик йўли билан олиб ташлаган (бундай жарроҳлик амалиётлари Ибн Синодан сўнг 700 йил ўтиб қилина бошлаганини шифокорликка ўқиётган талабалардан бошқа ким ҳам биларди?!) Албатта, Ибн Сино - буюк табиб, бироқ у ўзининг гениал инглиз шогирдининг янги кашфиётларини тан олмасдан, яъни ҳаммасини янгидан бошлашга тайёр бўлмаганидан заҳар ичиб ўзини ўлдирган экан" (аслида шифокор олим 57 ёшда нимадан вафот этгани маълумдир). Тарихни оз бўлсада билганлар учун буларнинг бари бўлмағур гаплардир. Аммо, тарихни киноматография "шедевр"лари асосида ўрганиладиган бўлса юқорида зикр қилинган нарсаларнинг ҳаммаси ишончли бўлиб кўриниши мумкин.
Кинодаги идеал инглиздан бошқа ижобий ва салбий қаҳрамонлар ҳам бор. Ижобийлари - инглиз шогирднинг сартарош ҳамда майда фирибгар ва яҳудий бўлган биринчи устози. Яҳудийлар бир жойида эрига хиёнат қилган аёлни тошбўрон қилишга уринганини ҳисобга олмаганда жуда ақлли ва маданиятли қилиб кўрсатилган. Мусулмонлар эса, ахмоқ ва мутаассиб қилиб кўрсатилган. Бироқ, яҳудийлар ҳам тинчликда яшаётган ҳамда Ибн Синодан (у ҳам мусулмонлардан эди) тиббиётни ўрганиш имконияти бўлган муҳташам Исфахон шаҳрини ким бунёд қилган экан? (Ўша вақтлар Эрон шаҳарларида суннийлар яшар эди). Бундай ажойиб шаҳарни доим маст ва ахмоқ бўлган шох (аслида амир) қандай бошқарган экан? Сўнг шаҳарни жоҳил ва қўрқинчли Салжуқийлар (боболаримиз) босиб оладилар (бунга ажабланмаса ҳам бўлади).
Салжуқийлар ҳақида алоҳида зикр қилиб ўтмасак бўлмайди. Кинода уларни жоҳилдор, ахмоқ ва мутаассиб қилиб кўрсатилган. Қандайдир ёввойи, ваҳший мусулмонлар. Аслида эса, салжуқийлар Ўрта Осиёдан чиққан туркийлар бўлиб, улар илм-фан, санъат ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга катта хисса қўшганлар. Ўз даврида динларга нисабатан бағрикенглик қилганлар. Кинони туширганлар уларга катта тухмат қилишган, яҳудийларни ёмонлаб бўлмаслиги учун салжуқийларни нишонга олишган бўлса керак. Яъни кимдир салбий қаҳрамон ҳам бўлиб бериши керак-ку, ахир.
Кинода яна бошқа майда-чуйда гаплар кўп, масалан бош қаҳрамон Исфахонга келиб араб тилидаги "Минг бир кеча"га ўхшаш китобларни ўқиб кетиши каби...
Мен тарихчи эмасману, аммо тарихга қизиқаман. Кинони кўриб ундан турли хил ноаниқлик, сохталик ва ёлғонларни топишга уринаётганим ҳам йўқ (тарихчилар бу кинодан жуда кўп яна бошқа сохталикларни топишига ишончим комил). Ўтмишимиз, тарихимизда ўтган буюк инсонларнинг бири ҳақида қилинган тухмату бўхтонларга жим қараб тура олмаганимдан буларни ёздим. Мақсадим шу халос...
P.S. «Кинопоиск» сайтида мазкур фильм ҳақида қилинган қисқача тақризда тақризчилар кинони ишлаганларни тарихий ҳақиқат учун мақтаётганининг гувоҳи бўлдим. Аммо, лекин...

Манба: vostokolyub.ru
Абу Муслим таржимаси
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…