loader
Foto

«Бу Путинга Чеченистон ва Сурия учун» экан...

АҚШ разведкаси Крокус терактида асосий гумондорни айтди: «Бу Путинга Чеченистон ва Сурия учун».

Америка разведкаси Москва яқинидаги Крокус концерт залидаги терактга ИШИД алоқадорлиги ҳақида маълумотга эга.

Россиянинг "Крокус Сити Холл"даги қонли теракт, юқори эҳтимоллик билан, Исломий Давлат (ИШИД) жангариларининг иши. Бу ҳақида Американинг CBS News ва The New York Times нашрлари АҚШ даги юқори мартабали манбаларга таяниб хабар бермоқда.

CBS News таъкидлашича, АҚШ разведкаси ИШИДнинг Россия ҳудудидаги терактга тайёрланаётгани ҳақида олдиндан маълумот олган. Потенциал ҳужум ҳақида маълумот, айтилиишча, дарҳол Россия ҳукуматига етказилган. ИШИД "Крокус"даги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. "Америка разведкасида (...)бу баёнотларга шубҳа қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ … АҚШ «Огоҳлантириш бурчи» - разведка хизматлари ўртасидаги мажбурият доирасида потенциал ҳужум ҳақида разведка маълумотларини Россияга тақдим этган», - дейилади мақолада. The New York Times, ўз томонидан, терактга ИШИДнинг «Вилоят Хуросон» номи остида машҳур бўлган афғон тармоғи алоқадор, деб таъкидлайди.

Журналистларнинг аниқлик киритишича, ушбу гуруҳ Европада бир нечта терактларни амалга оширишга ҳаракат қилган, аммо уларнинг барчаси тўхтатилган. Бу унинг имкониятларини нотўғри баҳолашга олиб келди. Терроризмга қарши кураш «Суфан маркази» таҳлилчиси Колин П. Кларк The New York Times га берган изоҳида «Вилоят Хуросон»нинг Россияга нисбатан ғазаби борлигини тасдиқлади. Сўнгги икки йил ичида ушбу гуруҳнинг Россияга қарши риторикаси кучайиб бормоқда. «"Вилоят Хуросон Москванинг Афғонистон, Чеченистон ва Сурияга аралашувига ишора қилиб, Кремлни қўлида мусулмон қони борликда айбламоқда», деди эксперт. Шуни таъкидлаш керакки, террористик ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ИШИД баёнотининг ҳақиқийлигини доктор Айман Жавад ал-Тамими тасдиқлади. У Яқин Шарқ ва Исломий Давлат мавзусида дунёдаги энг таниқли мутахассислардан биридир. Унинг ушбу террористик гуруҳ ичида манбалари бор.

22 март куни кечқурун бир гуруҳ қуролланган одамлар Москва яқинидаги Красногорскнинг "Крокус Сити Холл" концерт залига бостириб киришди, у ерда Пикник гуруҳининг концерти бошланиши керак эди. Террорчилар одамларга қарата ўқ отишни бошладилар, шундан сўнг улар бинога ўт қўйишди ва номаълум томонга қочишди. Улар ҳали топилмади. Аниқ қурбонлар сони ҳақида ҳали хабар берилмаган. Россия Федерацияси тергов қўмитаси аввалроқ террорчиларнинг 60 дан ортиқ қурбонлари ҳақида хабар берганди. Россия матбуотига кўра, қурбонлар сони 80 кишидан ошиши мумкин. 100 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилган. Терактдан сўнг дарҳол Россиянинг юқори лавозимли амалдорлари ва оммавий ахборот воситалари воқеа учун Украинани айблай бошладилар. Россия диктатори Владимир Путин ҳали жим. У воқеа ҳақида баёнот ҳам бермади.