loader
Foto

Тожикистон мухолифати Крокусдаги терактни қоралаб, айбдор кимлигини айтди

Мухолифатдаги Тожикистон Миллий Алянси раҳбари Муҳиддин Кабирий Москва вилоятидаги Сrocus City Hall  концерт залида содир этилган теракт юзасидан баёнот берди.

Кабирий террор ҳужуми айбдорларини қоралаб, қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, у Москва вилоятидаги ваҳшийликни содир этганлар тожикистонликлар эканидан афсус ва хавотир билдирди. Мухолифатчи яқинда Эрон ва Туркиядаги терактларда тожикистонликлар ҳам иштирок этганини эслади. Кабирий тожикларнинг радикаллашувини мамлакат раҳбарияти олиб бораётган сиёсат билан боғлади.

Тожикистон мухолифати етакчиси мамлакатдаги барча мухолиф кучлар терактни қоралаб, Россия раҳбариятини бу ваҳшийлик айбдорларини тожик халқи ва Россиядаги меҳнат муҳожирлари билан боғламасликка чақирди.