loader
Foto

Руслар Башар Асаднинг ўрнига одам тайёрлашяптими?

"Сурия ҳукумат тарафдорлари бўлган кучлар, гарчи мунтазам ўққа тутилсада, барибир, шимоли-ғарбда жойлашган ва Туркия томонидан қўллаб-қувватланаётган Идлибни истисно қилганда мамлакат ғарбини қўлида ушлаб турибди, - изоҳ беради эксперт. – Исёнчиларнинг ушбу анклави ҳарбий йўл билан бўйсундиришнинг имкони йўқ, чунки Сурия қўшинлари ҳатто Теҳрон раҳбарлиги остидаги хорижий қўнгилли аскарлар ва Россия армияси ёрдамида бунинг учун етарлича техник ва инсон ресурсларига эга эмас. Душман ҳаддан ташқари кучли (30 мингдан 60 минггача бўлган, жангларда тобланган фаоллар одам бориши қийин бўлган жойларда 2,5 млн киши орасида яширинган), фавқулодда вазият рўй берган ҳолатда унга Анқара ҳам ёрдам бериши мумкин. Бунинг устига, Туркия қарийб уч миллион қочқинни қабул қилган ва янги қочқинлар қабул қилиш имкониятига эга эмас. Сурия ҳукумат қўшиқларининг ҳужуми бу ҳудудда ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин".

"(...) Қўшма Штатлар аста-секинлик билан Суриядан чиқиб кетмоқда, чунки уларнинг манфаатлари ҳозирги кунда умуман бошқа жойда (...); Туркия ўз томонидан, асосий эътиборни Курдистон ишчи партиясига қаратиб, жанубий чегараларда ўз хавфсизлигини сақлашга интилади, Эронда эса америка санкциялари ҳамда Саудия Арабистони ва БАА билан муносабатларда ўсиб бораётган кескинликдан хавотирда – бу икки мамлакат ушбу ботқоққа ботишни истамайди. Ва ниҳоят, Россия ўзи истаган нарсани олган (кейинги 50 йил давомида ҳарбий иштирок) ва ҳ. к. Шундай қилиб, барча ҳаракатлар бирга олинганда жиддий музокаралар бошланишига хизмат қилади, фақат Асадсиз", - деди Родье.

"Муаммо шундаки, Москва кўриб чиқаётган сиёсий имконият муаммоли бўлиб чиқади, чунки Асад клани изчиллигига потенциал номзодлар Ғарб қора рўйхатидан ўрин олган ва фон сифатида уларнинг даъво муддати туфайли Халқаро жиноий ишлар бўйича судда намоён бўлмаслиги истиқболи юқори", - дейди нашр суҳбатдоши.

"Башар Асаднинг яқин сафдоши, Ҳаво разведка кучлари асосчилари ва аъзоларидан бири генерал-майор Али Мамлюк эҳтимолий ворис ҳисобланади. Якшанба, 7 июлда у Сурия хавфсизлик ишлари бўйича вице-президент этиб тайинланди. Аввалроқ у Миллий хавфсизлик бюросини бошқариб, Сурияда барча махсус хизматлар ишини мувофиқлаштирган", - хабар қилади Родье.

"Мамлюк, умуман олганда, Ғарбга чиқиш тақиқланган эканига қарамай, унинг собиқ лавозими Сурияда ҳам, бошқа жойларда ҳам кўплаб хорижий расмий шахслар билан учрашишга имкон берарди. У Москва, Қоҳира ва Уммонга расман ташриф буюрган. Эҳтимол, катта эҳтиёткорлик билан у Анқара, Жидда ва ҳатто Римда қабул қилинган (бу унинг учун хавфли пункт эли, у ерда ҳибсга олиниши мумкин эди – унинг яқин ҳамкасбларидан бири билан шундай рўй берган). Бундан ташқари, у Саудия Арабистони валийаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Салмон билан учрашган. Маълумки, шаҳзода президент Доналд Трампнинг ишончидан фойдаланади. Трамп 2020 йил президентлик саловларида шахсий муваффақиятга эришганлик сифатида тақдим этиши мумкин бўлган битимга эришиш учун Европанинг фикрисиз ҳам уддалаши мумкин (бундай ҳолат биринчи марта рўй беради)", - мулоҳаза юритади эксперт.

"Руслар генерал Мамлюкни жуда яхши билади, у билан узоқ йиллар, СССР парчаланиб кетишидан олдин ҳам яқин муносабатда бўлиб келишган", - деди Родье.

"(...) Сурия разведкасининг барча раҳбар ходимлари алмаштирилди ва бу тасодиф бўлиши мумкин эмас. Айримлар бунда Сурияда Теҳрондан ўзиб кетишга уринаётган Москванинг таъсирини кўрмоқда. Энди руслар ҳақиқатда Сурияда ҳамма нарсани ўз қўлига олган деб таъкидлашдан олдин кутиб туришга тўғри келади. Муаммо шундан иборатки, одатдагидек, 2011 йилдан давом этаётган фуқаролар урушида фақат аҳоли азият чекмоқда. Бунга барҳам бериш вақти келди", - хулоса қилади нашр суҳбатдоши.

Манба: Atlantico

Абу Муслим таржимаси