loader
Foto

Секуляризм – атеизм дегани эмас

Секуляризм – охиригача тушуниб бўлмаган ва Америка сиёсий лексиконидаги туҳматларга қолиб кетган “изм”ларнинг биридир. Радикал атеистларнинг тарғиботларидан сўнг ўнгчилар ҳам сўлчилар ҳам уни сталинизм, нацизм, социализм ва шу каби бошқа қўрқинчли мафкураларга тенглаштирадиган бўлиб қолди. Сўнгги вақтларда ҳам, секуляризмни асоссиз тарзда атеизм билан  боғлаш каби ғалати одат пайдо бўла бошлади. Диндор ўнгчилар ҳам бу концепциядан 1970 йиллардан бошлаб фойдаланиб келади.

Сўнг, бу хато ғояни Нют Гингрич (Newt Gingrich) каби сиёсатчилар катта иштиёқ билан қўллаб-қувватлай бошлади. 2012 йилги президентлик кампанияси вақтида Вакиллар палатасининг спикери, неваралар “радикал исломчилар назоратига тушиб қолиш эҳтимоли бўлган ҳамда америкалик деган тушунчанинг аҳамиятига бормайдиган секуляр атеистик мамлакатда” яшаш хавфи борлиги ҳақида айтади.

Секуляризм ва атеизм бир нарса деб таъкидлаш, маданиятлар аро урушларга ёрдам беради. Атеистлар мамлакатда жуда оз ва аксар америкаликларда уларга нисбатан иррационал қараш шаклланган. Атеизм ва секуляризм ўртасидаги фарқни атайин йўқ қилиб кўрсатаётганлар ҳар иккисини ҳам чўқтиришга муваффақ бўлмоқдалар.

Қолаверса, бу хатони нафақат секуляризм душманлари, балки унинг дўстлари ҳам қилмоқдалар. Ҳозир жуда кўп йирик атеистик ташкилотлар ўзларини “секуляр” деб атамоқда. Улар ўзларини нима деса ҳам ўзлари билишади, аммо секуляр дунёқарашга эга бўлмаган аксинча унга зид дунёқарашга эга бўлган  атеистларнинг ҳам шундай даъволарни қилиши ғалатидир. Менга кўра, бугун жуда кўп давлатлар ўзини секуляр дегани учун ҳам атеистлар давлат пинжига кириб, ўзларини расмий давлат мафкураси сифатига кўрсатишга ва динга қарши курашда давлат тарафидамиз, деб кўрсатиишга уринишмоқда.

Озгина тушунтириш бериб ўтамиз. Атеизм, яъни бу сўзнинг маъноси, Худони инкор қилиш, Уни йўқ деб ишониш, деганидир. Олимлар орасида атеизм қандай пайдо бўлгани ҳақида қизиқарли бахслар бор. Алан Корс (Alan Kors) ва Майкл Бакли (Michael Buckley) кабилар илгари сурган ва уларнинг наздида энг ишончли бўлган назариянинг бирига кўра, атеизм бутун бошли тизим сифатида насронийлик доирасидаги теологик тафаккур сифатида яқинда, янги тарихда пайдо бўлган.

Бошқа тарафдан, секуляризмнинг метафизикага алоқаси йўқ. У қандайдир Олий куч борми, ёки йўқми деган саволни ўртага ташламайди. Агар керак бўлса, у Худонинг мавжудлиги ҳақидаги масалада агностик қарашларга ҳам эга бўлиб кетаверади.

Секуряризм фақат дин ва давлат муносабатларига қизиқади. У вазиятга қараб мослашувчан доктринадир. Ва мазкур доктрина доирасида турли хил сиёсий қарорлар қабул қилиниши мумкин. Динни давлатдан ажратиш – жуда қаттиқ варинатлардан бири бўлса ҳам ягона вариант эмас. Шундай бўлса ҳам, у ҳар қандай тарзда давлат ва дин аралашиб кетишига катта шубҳа билан қарайди.

Секуляризмни атеизмдан ажартишга жуда кўп сабаблар бор. Биринчидан, бу икки “изм”лар синоним эмас. Уларнинг бири сиёсий масалалар билан шуғулланса, иккинчиси эса (анти)метафизикага асосланади. Улар қизиқадиган масалалар доираси, интелектуал асослари ҳамда тарихлари ҳам турличадир (Ҳар иккаласининг пайдо бўлишига насроний теологиясидаги изланишлар сабаб бўлса ҳам).

Иккинчидан, секуляризм кучга тўлиши учун диний доиралардан ўз тарафдорларини кўпайтириши керак бўлади. Секуляризм Мартин Лютер, Жон Локк, Томас Жефферсон ва Жеймс Мэдисон каби диндор мутафаккирлар тарафидан ишлаб чиқилган (уларнинг сўнгги иккитаси, ўзига хос диндор бўлишган, яъни Худога ишонишган).

Америка тарихида секуляр сиёсий ғояларни ҳимоя қилиб, чиққан гуруҳлар орасида баптистлар, яҳудийлар ва прогрессив католиклар бор ҳамда жуда кўп турли хил диний озчилик бўлган фирқа ва жамоалар ҳам шулар жумласидандир. Бироқ, ҳозир худога ишонадиганлар секуляризмни ниқоб таққан атеизм, эканини билсалар, уни қўллаб қувватламайдилар.

Сўнгги вақтда баъзи атеистлар ўзларининг дунёқарашларига зид бўлган ғояларни илгари сурмоқдалар, шунинг учун ҳам секуляризмни атеизмдан фарқлаш керак. Секуляризм виждон эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилади. У учун жамиятида “дин”нинг ҳаққоний ўз ўрни бор. У динни “оғу” деб билмайди (Кристофер Хитченс (Christopher Hitchens сўзига кўра) ва “дин бир куни йўқ” бўлишига умид қилмайди, бунга ҳаракат ҳам қилмайди. Юқорида зикр қилинганидек, секуляризм бу жангда ҳеч қайси тарафда эмас.

Албатта, кўп атеистлар бошқаларга нисбатан тоқатли бўлиб кўринади, яъни улар ўз динсизликларини яширишга уринишади ва диндорларнинг ҳам уларнинг эътиқод ишларига аралашмаслигини хоҳлашади. Бироқ, сўнгги вақтларда жуда кўп атеистлар радикал атеизмни тарғиб қилиб, буни “секуляризм” деб атамоқда. Бундай пухта ўйланган, муғомбирона чалғитишлар давом этар экан секуляризм хавф остида қолаверади. 

Жак Берлинерблау мақоласи асосида

Абу Муслим тайёрлади