loader
Foto

Ҳаманаий: Трамп муваффақиятсизлигини яшириш учун бўрттирмоқда

Эрон Олий раҳбари Али Ҳаманаий АҚШ президенти Дональд Трампни Эрон объектларига яқинда содир этилган ҳужумлар оқибатларини бўрттириб кўрсатишда айблади.

Бу ҳақда унинг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилинган хабарда айтилади.

«АҚШ президенти содир бўлган воқеани тасвирлар экан, ғайритабиий равишда бўрттирди. Бу бўрттириш унга керак эди. Унинг сўзларини эшитганларнинг барчаси: улар ортида бошқа ҳақиқат яширинганини тушунишди. АҚШ ҳеч нарса қила олмади, шунинг учун буни баландпарвоз баёнотлар ортида яширишга уринмоқдалар», — дейилади баёнотда.





 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР