Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари Жозеп Боррель америкалик ёлланма аскарларни Қўшма Штатлар ва Исроил томонидан тузилган фонд томонидан ташкил этилган озиқ-овқат тарқатиш пунктлари яқинида озиқ-овқат олишга уринган 700 дан ортиқ фаластинликни ўлдиришда айблади.
Жозеп Боррель 27 майдан бошлаб мазкур фонд БМТ иштирокисиз «гуманитар ёрдам» тарқатаётганини ва бу ҳолат фаластинликларни оммавий қотилликлар хавфи остига қўйганини таъкидлади.
Гуманитар ёрдам тарқатиш пунктлари «ўлим тузоқлари» деб аталади. Оммавий қотиллик техникаси энг майда тафсилотларигача пухта ўйланган. Америкаликлар ва яҳудийлар ёрдам пунктлари ташкил этилганини эълон қилиб, оч фаластинликларни озиқ-овқат олишга чақирдилар.
Бу пунктлар сионистик «Исроил» тўдаси назорати остидаги ҳудудда жойлашган. Оч одамлар озиқ-овқат олиш учун келганида, улар отиб ташланади. Бу даҳшат бутун дунё кўз ўнгида жонли эфирда содир бўлмоқда.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги 743 киши ҳалок бўлгани ва 4890 дан ортиқ киши яраланганини маълум қилди. Уларнинг барчаси америкалик ёлланма аскарлар ва «ЦАХАЛ» тўдасидан бўлган яҳудий бола қотиллари томонидан отиб ўлдирилган.
Боррель Европа Кенгаши ва Еврокомиссиянинг сукут сақлашини қоралаб, уларни америкаликлар ва яҳудийларнинг қонли жиноятларига йўл қўйишда айблади.
Аввалроқ фонднинг расмий раҳбарияти гуманитар принциплар бузилганини ва фаластинликларни оммавий ўлдиришда иштирокчи бўлишни истамасликларини айтиб, истеъфога чиққан эди.
Абу Муслим
(профессор, сиёсий таҳлилчи)
