loader
Foto

Барселона — Реалдан кейинги жамоами?

Футбол оламида бу савол тез-тез тилга олинади. Айниқса, сўнгги йилларда натижалар, барқарорлик ва Европадаги муваффақиятлар нуқтаи назаридан қаралганда, Real Madrid билан FC Barcelona ўртасидаги фарқ янада яққол сезилди.



Аввало, Реал Мадрид — тарихий барқарорлик тимсоли. Жамоа авлодлар алмашинувини оғриқсиз ўтказади, молиявий ва психологик жиҳатдан катта ўйинларга доим тайёр бўлади. Чемпионлар лигасидаги натижалар шуни кўрсатадики, Реал ҳал қилувчи лаҳзаларда ўзини йўқотмайди, аксинча кучаяди.



Барселона эса охирги ўн йилликда муайян инқирозни бошдан кечирди. Молиявий муаммолар, нотўғри трансфер сиёсатлари, мураббийлар алмашинуви ва “Месси даври”дан кейинги бўшлиқ жамоани жиддий силкитди. Илгариги “ўйин услуби устунлиги” ва психологик устунлик эндиликда ҳар доим ҳам иш бермаяпти.



Шу нуқтада “Барселона Реалдан кейинги жамоа” деган фикр пайдо бўлади. Бу ерда гап ном ёки тарихда эмас, балки ҳозирги куч нисбатида. Реал Мадрид катта ўйинларда мезон бўлиб қолмоқда, Барселона эса кўпроқ қувиб етувчи, қайта қурилишдаги паст жамоа сифатида кўринади.



Барселона бутунлай иккинчи поғонага тушиб қолди, чунки унинг жойишундай орқада... Ёш футболчилар, академия анъанаси ва услубий мерос ҳали ҳам жамоага ҳеч қандай умид бағишламайди, барса паст жамоа. Реал — натижа жамоаси, Барселона эса жараён. тасодиф жамоаси.



Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда куч, барқарорлик ва ҳал қилувчи лаҳзалардаги совуққонлик жиҳатидан Реал Мадрид олдинда. Барселона эса ўз ўрнига қайтиш учун вақт, сабр ва тўғри қарорларга муҳтож. Футбол эса шу билан гўзалки, бу тартиб эртагаёқ ўзгариб кетиши ҳам мумкин ёки 100 йилдан кейин...

Дунёда энг кучли ва зўр жамоа бу Реалдир... (шуни тезроқ тан олинглар)

Абу Муслим (профессор)

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР