loader
Foto

Намоздан сўнг ўқиладиган дуолар

 «Аллоҳумма! Антас-салом ва минкас-салом, табарокта йа залжалоли вал-икром».

 Маъноси: Аллоҳим! Сен Саломсан, саломатлик Сендандир. Сен Табарруксан, эй жалол ва икром эгаси! (Ушбу дуо фарз намозларидан сўнг ўқилади).



سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحْمُدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ،

 وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ.



 «Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм».

 Маъноси: Аллоҳни поклаб зикр этаман, мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Куч-қудрат фақат улуғлик ва азамат соҳиби Аллоҳга хосдир.



 Намоз тугагач, ушбу дуони, ортидан «оятул курси» ўқилади, 33 мартадан «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар» айтиб, сўнгра «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳул мулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир» дуосини ўқиб, фотиҳага қўл очилади.



 رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً،

 وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً، وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ.



 «Роббана! Аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар».

 Маъноси: «Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!»



رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إنَّكَ أنْتَ السَّمِيعُ العَلِيمُ،

 وَتُبْ عَلَيْنَا إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ.



 «Роббана! Тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур-роҳийм».

 Маъноси: Роббимиз! Биздан қабул эт, албатта Сен эшитувчи ва билувчисан! Ва тавбаларимизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни кўплаб қабул этувчи раҳмли Зотсан!



اللَّهُمَّ أَعِنَّا عَلَى ذِكْرِكَ، وَشُكْرِكَ، وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ.



«Аллоҳумма! Аъиннаа ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик».

 Маъноси: Аллоҳим! Сени зикр этиш, Сенга шукр айтиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам айла!



Намоз ўқиб бўлинганидан сўнг Аллоҳдан ибодатларингизни саҳву-хатоларини кечириб қабул айлашини, гуноҳларингизни мағфират этишини, яна бошқа ухровий-дунёвий ниятларингизни сўраб дуолар қиласиз.

Мўминнинг меърожи

(Муфассал намоз китоби)

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР