loader
Foto

Туя сути ва сийдиги билан даволаниш борасидаги илмий тадқиқотлар

Кўчманчи араблар туя сийдиги ва сутини кўпгина хасталикларга шифо деб билишади ва ҳозирги кунга қадар ундан даво сифатида фойдаланиб келишмоқда. Масалан, тиш оғриқлари ва оғиз бўшлиғи дардларидан халос бўлиш учун улар оғизларини туя сийдиги билан чайқайдилар. Сочларини қалин, мустаҳкам қилиш ва қазғоқдан, ҳамда битлардан халос бўлиш учун бошларини туя сийдиги билан ювадилар. Ҳали урчимаган ёш туя сийдигидан тумовга қарши даво сифатида фойдаланадилар. Кўз шамоллаганида улар саҳрода ўтлаб юрган ёш урғочи туянинг сийдиги билан кўзларини ювадилар. Алоэ ва ёш урғочи туянинг сийдигидан тайёрланган қоришмани яра ва жароҳатларга суртиб, Аллоҳ инояти билан шифо топадилар. Умуман, саҳро араблари туя сийдигини одам бадани ва бошида чиққан чипқон ва яраларни даволовчи энг зўр даво воситаси деб ҳисоблайдилар.

Бундан ташқари кўчманчи араблар туя сийдигига бошқа баъзи бир унсурларни қўшиб, безгак тутган беморга ичтириб, уни даволайдилар. Аллергик ҳолатларда ва шамоллаганда улар туя сийдигини чуқур нафас олиб ҳидлайдилар, бунда улар цитрусли ўсимликлар олдида ўтлаб юрган туялар сийдигини мақул кўрадилар. Ёш туя сийдиги ва биринчи марта туққан туя сутидан тайёрланган “ал-макшура” деб номланадиган аралашмани эса улар кўпгина дардларга дармон сифатида ичадилар.

Туя сути ва сийдиги устида олиб борилган замонавий тадқиқотлар

Лаборатория тадқиқотлари давомида бир литр туя сийдиги таркибида қуйидаги унсурлар борлиги аниқланди:



- 10 грамм протеин,

- 27 грамм азот,

- 7 грамм альбумин,

- 10000 миллиграмм мочевина (карбамид, сийдик таркибида бўладиган кристалл модда),

- 29 миллиграмм креатин,

- 245 миллиграмм сийдик кислотаси,

- 108 грамм креатинин,

- 248 миллиграмм натрий,

- 8000 миллиграмм калий,

- 12 миллиграмм кальций,

- 246 миллиграмм магний,

- 59 микрограмм мис,

- 58 микрограмм темир,

- 22 микрограмм рух.

Пайғамбар табобатида туя сийдиги ва сути

Аллоҳ таоло айтади: “Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?” (“Ал-Ғошия” сураси, 17-оят)



Анас ибн Молик ривоят қиладилар: «Укл ва Урайна қабиласига мансуб бир неча кишилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, биз чорвадорлармиз, қишлоқ аҳли эмасмиз»,— дедилар ва Мадина об-ҳавосининг ёқмаганлигидан шикоят қилдилар. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир тўда туяларни туябони бирлан уларнинг тасарруфига топширдилар-да, саҳрога чиқиб туя сути ва сийдигидан дори тариқасида истеъмол қилмоқни буюрдилар.



Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «(Урайна қабиласига мансуб) бир гуруҳ одамлар бетоб эрди. Улар: «Ё Расулаллоҳ, бизга шаҳар (Мадина) ҳавоси хуш келмади, бошқа бошпана бериб, ҳам таом бирла таъминласангиз!» — деб илтимос қилишди. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни Ҳарра деган ерга жойлаштириб, ихтиёрларига бир қанча туяларни ҳам бериб қўйдилар-да, «Буларнинг сутидан ичиб туринглар!» — дедилар.



Муқаддас Қуръон ва Пайғамбар суннати асносида олимлар туя сути ва сийдигини замонавий усуллар билан тадқиқ қилдилар. Тадқиқотлар ажойиб натижаларни берди, яъни бу натижалар туя сийдиги ва сутидан кўпгина касалликларни даволашда фойдаланиш мумкинлигини кўрсатди.



Абдулазиз қироли университети доктори Ахлям аль-Авади туя сийдигининг замбаруқ ва бактерияларга бўлган таъсири устида ўтказган илмий тадқиқоти натижасида “Вазарин” препарати ишлаб чиқилди. “Вазарин”  препарати туя сийдигидан тайёрланган бўлиб, уни кенг қўлланиш доирасига эга анбиотик сифатида ишлатиш мумкин. Унинг замбуруқ ва бактериялар, ҳамда экзема, аллергиялар, яллиғланган ғудда ва яралар, куйган жойлар, псориаз ва  тирноқ, бармоқ ва оёқлардаги замбуруқлар туфайли юзага келган касалликлар каби тери хасталикларини даволашда самарали восита эканлиги тасдиқланди.  Бу препарат – ўта хавфсиз, ножўя таъсирларга эга бўлмаган ва шу билан бирга арзон турадиган препарат ҳисобланади.



Мухаммадани Ахмад Абдулла истисқо (жигар сўлиши) касаллиги устида илмий тадқиқот олиб борди. Бунда ҳали тадқиқот бошланмасдан қорни сувдан шишиб чиққан 15 та бемор устида 15 кунлик илмий тажриба ўтказилди. Доктор осон ҳазм бўладиган қилиб тайёрланган туя сийдиги ва сути аралашмасининг муайян миқдорини ҳар бир беморга ҳар куни бериб борди. 15 кундан сўнг эса тадқиқот ҳайратланарли натижаларди берди: қорин шишиши йўқолиб, беморлар қорни ўзининг аввалги ҳолатига қайтди ва улар истисқодан тўла даволанишди. Бундан ташқари Мухаммадани жигар циррози билан хасталанган 25 та бемор устида илмий тажриба ўтказди: бу беморларнинг 15 таси жигарида ёғ йиғилиб қолганлиги, қолганлари эса бильгарциоз сабабли ушбу касалликка йўлиққан эди. Икки ой давомида доктор беморларга ҳар куни муайян миқдорда туя сийдигини ичишга бериб даволади. Бу муолажа барча беморларга ёрдам берди, баъзилари ҳатто муолажани яна икки ойга чўзиш хоҳишини билдиришди. Муолажа тугагач ўтказилган текширувлар ушбу беморларда жигар циррозининг асари ҳам қолмаганини тасдиқлади.



Мисрда доктор жигар ва буйрак касалликларини 21 кун давомида 100 мл ёш туя сийдигини ҳар куни эрталаб ва кечқурун тановул қилиш орқали даволаш мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бунда у беморлар зайтун мойига асосланган овқатланиш тартибига риоя қилишлари ва туя сийдигини ичишдан 4 соат олдин ва 4 соат кейин ҳеч нима тановул қилмасликлари кераклигини таъкидлади.

Саратон (ўсма) касалини туя сути ва сийдиги билан даволаш

«Тарик ал-ҳидая фи дар махатир ал-жинн ваш-шаятин» китобининг муаллифи бадавийлардан бир гуруҳ одамлар лейкемия (қон саратони) касаллиги билан хасаталанган 4 кишини даволаганлари ҳақида гапириб ўтади: “Бу беморларнинг баъзилари турли хил даволанишлар кор қилмаганидан сўнг умидлари йўқолиб Лондондан тўғри саҳро араблари олдига келган кишилардир. Улардан баъзиларига эса аллақачон ўлим ташхиси қўйилган эди. Аммо Аллоҳ қудрати ва раҳмати банда фикр-мулоҳазаларидан зиёд ва буюкдир. Чўпонлар беморлар учун алоҳида чодирлар тайёрлаб, уларни ўша ерга жойлаштиришди ва 40 кунлик барча озиқ-овқатдан маҳрум қилишди. 40 кун давомида беморлар озуқа ва даво сифатида туя сийдиги аралаштирилган туя сутини истеъмол қилишди. Бунда асосан ёш (ҳали туғмаган) туя сийдигидан фаойдаланилди, чунки бундай туялар сийдиги фойдалироқ ва тезроқ таъсир этади, цитрусли ўсимликлар орасида ўтлаб юрган туяларнинг сути эса самаралироқ бўлади. Беморлар тўлиқ шифо топишди, улардан бири эса ўзини ҳатто қайта ёшаргандай ҳис қила бошлади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ раҳмати туфайли содир бўлди.



Мен бу каби воқеаларни кўп эшитганман, замонавий тиббиёт саратон касалидан даволай олмаганидан сўнг Аллоҳ таоло инояти билан бадавийлар ана шундай йўл билан кўп беморларни даволашган”.



Бадавийлар туя сийдигини “ал-вазар“ деб аташади. Даво сифатида уни ишлатиш усули: кофе чашкаси миқдорича (тахминан 3 ош қошиқ) туя сийдигига бир коса туя сути аралаштириб наҳорда ичилади. Бунда ёш ва саҳрода ўтлаб юрган туя сийдиги олинса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Туя сути мева ва кўкатлар ўрнини боса олади

Илмий тадқиқотлар туя сути мева ва кўкатлар ўрнини боса олиш хусусиятига эканлигини аниқлади. Қишлоқ хўжалик министирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалик тадқиқотлари марказининг йирик қорамол тадқиқотлари бўлими раҳбари доктор Абдулати Камел туя сути таркибидаги саҳро одамлари учун зарурий витамин ва минераллар борасида шундай дейди: “Туя сути таркибида жуда кўп миқдорда витамин С мавжуд бўлиб, саҳрода яшовчилар учун у янги узилган мева ва кўкатлар ўрнини босувчи беназир неъмат ҳисобланади. Ҳар йили сут мавсумида унинг таркибидаги витамин ва минераллар концентрацияси ўсади, ҳолбуки туяларда сут мавсуми тўлиқ 12 ой давом этади, сигир ва буйволларда эса 7 ойдан ошмайди, қўйларда эса атиги 3 ой давом этади. Туя сутидаги витамин ва тузлар миқдори сигир сутидаги худди шу элементлар миқдоридан 3 баровар зиёд, одам (она) сутидаги элементларга қараганда эса 50 фоиз кўпроқ, аммо айни шу пайтда туя сутидаги казеин протеиннинг 70 % ни ташкил этади, шунинг учун у организм томонидан осонгина ҳазм қилинади ва одам танасига тезда сингиб кетади.



Туя сутидаги В1 ва В2 витаминлар миқдори ҳам қўй ва эчки сутидаги витаминларга нисбатан кўпроқдир. Туя сути буйрак хасталиклари, вос-вос ва кўкракдаги оғриқларни даволаш хусусиятига эга. Туя сути саҳро арабларининг асосий озуқаси ҳисобланади. Бадавийлар уни сутларнинг энг яхшиси деб билишади. Улар бу сутни кўпинча янги соғилган ҳолда ичишни мақул кўрадилар. Туялар сути фойдалилиги ва таркиби бўйича бир биридан фарқ қилиши мумкин. Бу фақрнинг сабаблари эса туянинг ирсияти, соғиш даври, урғочи туянинг ёши, уларнинг емаги ва ичган сув миқдори билан боғлиқ бўлиши мумкин”.

Туя сути таркибий қисмлари

Туя сути ишқорли ҳисобланади, аммо у жуда қисқа вақт ичида тезда ачиб қолиши мумкин. Унинг таъми жуда ширин ёки шўр бўлиши мумкин. Унинг таркибида протеин компонентлари (4% дан 25% гача), қаттиқ моддалар (10-15%), ёғлар (соғишнинг бошида – 2-3%), шакар моддалари, хусусан лактоза (3-6%), хлорид натрий (14-27%), ҳамда темир, калций, фосфор каби минераллар ва В2 ва С витаминлари мавжуд.

Туя сутидан даво сифатида фойдаланиш усуллари

Туя сутини даво сифатида ишлатиш усуллари ҳақида гапиришдан олдин, келинг, авваламбор азиз китобхонларимизга бадавийларнинг бу қимматбаҳо неъматга бўлган муносабатлари ҳақида бироз маълумот берайлик. Бадавийлар дунё халқлари орасида туя сутидан энг кўп фойдаланадиган кишилар ҳисобланади. Уларда «туя сути киради, аммо унга кириб бўлмайди» деган нақл бор. Бунинг маъноси шуки, туя сути бўлган жойда бошқа озиқ-овқатларга ҳожат йўқ. Бадавийларда туя сути ҳақида бир мақол бор: “Туя сути чанқоғни босиб, очликни кетказади”. Бундан ташқари улар бу сутни “очликни қондиради, ташналикни синдиради ва танани озуқа билан таъминлайди” деб сифатлайдилар, чунки туя сути сув ва бошқа барча озиқ-овқатлар ўрнини боса олади. Ҳар қачон улар сутни бировга узатсалар, улар “сутни ич ва ўзингни хавфдан сақлаб ол” деб айтишади. Араблар туя сутидан кўпгина дардларга даво сифатида фойдаланишган, масалан, чечак касаллиги, яралар, тиш оғриқлари, овқат ҳазм қилиш тизими хасталикларига қарши. Туя сутидан ҳатто турли хил заҳарларга қарши восита сифатида ҳам фойдаланишган. Даволаниш учун энг яхши сут – бу янги туққан туянинг 40 кун давомида келадиган сутидир; бунда сут оппоқ, хушбўй, хуштаъм, бироз ширин ва ўртача суюқликда бўлиши мақул; яхши жойларда ўтлаган ва яхши сувларни ичган мутаносиб тузилишга эга туя сути бўлса ҳам жуда яхшидир. Юқорида хадиси шарифларда туя сутининг баъзи бир касалликларни даволашдаги аҳамияти ҳақида гапириб ўтган эдик. Араблар “Туя сути - дардларга дармон” деб айтишади. Туя сути қонни янгиланишига яхшигина ёрдам беради, қуруқ баданларга рутубат бахш этади,  вос-вос, ғам-андуҳ ва руҳий зарбалардан фориғ этади. Агар уни асал билан бирга ичса, у ички яраларни йирингли элементлардан тозалайди. Агар унга шакар қўшиб ичилса, у тери рангини очади ва терини тозалайди. Туя сути кўкрак касалликлари, хусусан зотилжамга қарши яхши даво ҳисобланади. Сил касаллиги билан хасталанган беморларга ҳам у яхши фойда қилади. Туя сути ҳақида Ар-Рози шундай дейди: “Янги туққан туянинг сути буйрак хасталикларини даволайди ва ёмон кайфиятдан халос этади”. Ибн Сино ўзининг “Ал-Қонун” китобида: “Дарҳақиқатки, урғочи туяларнинг сути фойдали дармондур, чунки унда равшанлик ва ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Бу сут жуда фойдали бўлиб, агарда киши уни озуқа ва сув ўрнида истеъмол қилса, у шифо топғусидур. Буни араб мамлакатига келган бир гуруҳ одамлар ўзларида синаб кўрганлар: улар араб ерларига келиб қолганида зарурият уларни шундай қилишга мажбур этди ва шундай қилиб улар даво топишди”. Туя сутидан даво сифатида фойдаланган бемор ёлғиз туя сутини тушликка тановул қилиши мақул ва шундан сўнг дам олиши лозим. Янги соғилган туя сути овқат ҳазм қилиш тизимини тозаловчи энг зўр восита ва энг яхши сурги дори ҳисобланади.



Ошқозони оғриган бир киши ҳақидаги ҳаётда ҳақиқаттан содир бўлган воқеа: Бир кишининг ошқозони оғриб, у кўпгина  шифокор ва касалхоналарга мурожаат этибди, аммо дардига даво топмабди. Натижада унинг дарди оғирлашиб, у ҳатто юра олмайдиган даражагача этибди. Касалининг оғирлашиб бораётганлигини кўрган бемор қариндошидан уни чўлда истиқомат қилгувчи қариб қолган бувисини ўлимидан олдин кўриб келишига ёрдам беришини сўрабди. Қариндоши унинг айтганини қилибди. Бувиси беморни кўрганида унинг бу аҳволидан жуда ачинибди. Аммо қари кампир туя сути – кўпгина дардларга дармон эканлигини аниқ билар эди. У бемор учун соғлиги мустаҳкам, дориворли гиёҳларни еган урғочи туянинг сутидан соғади ва акасининг ўғлига уйидан 50 метр нарида бемор учун чодир тайёрлаб, беморни ўша жойга олиб боришини илтимос қилади. Бу киши қари кампирнинг айтганини қилади, чодир тайёрлаб, беморни ўша ерда жойлаштиради ва кампир соғиб берган сутни беморга ичтиради. Сутни ичгандан сўнг бир неча соат ўтиб бемор қорнида ғайритабиий ҳаракатларни  ва чидаб бўлмайдиган оғриқларни сеза бошлайди. Шундан сўнг жуда қаттиқ ичи кетиб, ичидан ғалати бир парчалар чиққанини кўради… Бироз вақтдан сўнг бувиси яна туя сути соғиб беморга ичишга беради. Аввалги ҳолат яна такрорланиб, беморнинг яна ичи кетади. Учинчи мартасига бувиси беморга қатиқ бўлган туя сутини ичишга беради. Бу дафар ич кетиши тўхтаб, оғриқлар йўқолади ва у ўзини енгил ҳис қилиб, оч қолганини сезади, чунки бунгача у бир неча кун давомида иштаҳаси бўлмаганлиги боис ҳеч нима тановул қилмаган бўлади. Бувиси унга кулда, яъни кўмир ва кул ичида нон пишириб, уни роҳатбахш шўрва билан беморга узатади. Буларни еб бемор ўзини саломат ва хотиржам ҳис қила бошлайди. Бемор бувисиникида тўлиқ соғайгунича яшаб туради ва сўнг уйига, ўзининг аввалги ҳаёт тарзига, ўзининг ишларига соғлом, бақувват бўлиб қайтади, ҳолбуки бундан олдин у яшашдан умидини тўла узган бўлади.

Туя сути ва сийдиги ёрдамида вирусли гепатит В касаллигини даволаш тартиби

Бир курс даволаниш – 3 босқичдан иборат:

1- босқич

- сут (1л)

- сийдик (500мл)

- эзилган қора седана (тўлиқ 3 ош қошиқ қора седана талқони).



2 ҳафта давомида бир ичганда 100 гр қабул қилинади.

Суткасига 2 марта – эрталаб ва кечқурун;

Эрталаб оч қоринда ичилади ва шундан сўнг 2 соат давомида ҳеч нима тановул қилмаслик лозим (ҳатто сув).



Кечқурун оч қоринга ухлашдан олдин ичилади.



2 - босқич



(таркибий қисмлар юқорида кўрсатилганидек)

Аралашма 7 кун давомида, суткасига 3 маротаба ичилади (оч қоринга, ичгандан сўнг 2 соат давомида бирон нарса ейиш ва ичиш тақиқланади)



3 - босқич

- сут

- асал

- қора седана талқони

10 кун давомида суткасига 2 маротаба ичилади + мева ва сабзовотли парҳез;

ҳар куни янги сиқилган сабзи ва олма шарбати ичиш лозим.



Агар касаллик “ёш” (яъни касаллик бошланишига бир йилдан ортиқ  бўлмаган) бўлса, унда бемор тезда, 1-2 курс давомида соғайиши мумкин, иншаАллоҳ.



Сут+сийдик аралашмасини 2 ҳафта совутгичда (холодильникда) сақлаш мумкин, чунки сийдик кучли бактерицид (бактерияларни ўлдирадиган) хусусиятга эга, аммо сут+асал аралашмасини  3 кундан ортиқ совутгичда сақлаб бўлмайди, чунки у тез ачийди, шунинг учун қолган қисмини музлатиб қўйиш мақул.



Диққат, эътиборингизни қуйидаги муҳим ҳолатга қаратаман: 1-чи ва 2-босқичлар давомида бемор сийдиги кўкимтир рангда ва жуда ёқимсиз ҳидли бўлиши мумкин. Бу организмда тозаланиш ва қайта тикланиш жараёни кетаётганлигидан далолат беради.



Яна бир муҳим нарса шуки, туя сути ва сийдиги билан даволаниш курси албатта Қуръон суралари ёрдамида даволаниш билан бирга олиб борилиши лозим: ҳар куни бемор ўзига ва аралашмага бир неча марта руқия ўқимоғи лозим.



Саратон касалини даволаш бироз фарқланади, бунда сийдик+сут аралашмасини қабул қилиш узоқроқ давом этади; касаллик қанчалик ўтказиб юборилганлигининг ҳам аҳамияти бор.



Манбалар:



1. «ат-Тибб вал-итара», 11 том, «Саудия Арабистони Қироллигидаги маданият ва анъаналар энциклопедияси» дан, доктор Жобир Салем Муса ал-Гахтани ва бқ. тайёрлагани, «Даиратул-Аълям», 1420 й., Ар-Рияд.

2. «аль-Ибл инд аш-шарарат» Сулейман ал-Афнас аш-Шарари, биринчи нашриёт, 1412 й.



http://www.khayma.com/HAWAJ/cancer/cancercamel.htm

http://www.ibtesama.com/vb/showthread-t_50467.html







Савол: Туя сийдигини ичиш ҳақидаги сахиҳ ҳадисни илмий асослаб (агар тасарруфингизда шундай маълумотлар бўлса) берасиз деган умиддаман. Аллоҳ ажризни берсин.



Жавоб: Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Савол бергувчи тилга олган ҳадис – саҳиҳ ҳадис бўлиб, у Мадинага Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келган ва касал бўлиб қолган бир гуруҳ одамлар ҳақидадир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламуларга туя сути ва сийдигидан даво сифатида фойдаланишни буюрадилар ва улар шундай қилиб шифо топишади, тузалишади. Аммо улар исломдан юз ўгириб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам туябоқарларини ўлдирадилар. Мусулмонлар эса уларни ушлаб олиб қатл этадилар. Ал-Бухорий (2855) ва Муслим (1671) ривоят қиладир.



Туя сути ва сийдигининг инсон саломатлиги учун фойдаси борасида эса шуни айтиш мумкин-ки, унинг фойдаси жуда кўп. Тиббиёт фанида бу аавалдан маълум бўлиб, замонавий илмий тадқиқотлар буни тасдиқлаб берди.

Ибн ал-Қоййим (р.а.) айтади: ““Ал-Қонун” китобининг муаллифи аллома Ибн Сино айтади: Энг фойдали сийдик – “нажиб” деб аталадиган бадавий туяларининг сийдигидир”. (Заад ал-Маъад (4/47, 48))



Бирлашган Араб Амирликларида чиқувчи “ал-Иттихад” номли рўзномада (нашриёт сони 11172, Якшанба, 1427 х.й, 6-мухаррам / 5-февраль 2006 й.) қуйидагилар маълум қилинди: “Туяларни боқиб катта қилишнинг энг муҳим сабабларидан бири – бу уларнинг сути бўлиб, у кўпгина касалликларни, жумладан, гепатит, овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, саратон ва бошқа касалликларнинг турли хил шаклларини даволашда самарали восита ҳисобланади”.



“Ал-Даъват” журналида (нашриёт сони 1938, 25-сафар 1425 х.й., 15-апрель 2004 й.) Доктор Ахлаам Авадининг туя сутининг кўпгина касалликларни даволаши (илмий тажрибада тасдиқланган) тўғрисидаги чоп этилган мақоласида туя сутининг кўпгина фойдали томонлари ҳақида гапирилган. Қуйида Доктор Ахлаамнинг мақоладаги баъзи бир сўзларини келтирамиз:



“Туя сийдиги темиратки, ўраб олувчи темиратки ва йирингли яралар, тана ва бош (соч ости) қисмида тошган яралар, қуруқ ва ҳўл яралар каби тери касалликларини даволашда самарали восита ҳисобланади. Туя сийдиги сочларингизни қалин ва ёрқин бўлишига кўмаклашади, қазғоқларни йўқ қилишга ёрдам беради. Бундан ташқари туя сийдиги замонавий тиббиёт даволай олмагангепатитнинг оғир босқичини ҳам даволашда самаралидир”.

“Ал-Жазира ас-Саудия” рўзномасида (№ 10132, Робиа-ал-аввал, 1421 х.й.)



Дармаан Ибн Абд ал-Азиз Аал Дармаан ва Санад ибн Мутлак ал-Субайъиларнинг “Ал-Ибл Асраар ва иджааз” (“Туя: сир ва мўъжизалари”)номли китобидан парча келтирилади:



“Мазкур асар туя сийдигининг инсон учун фойдалари ва уни даво сифатида қўллашнинг кўпгина йўллари ҳақида гапиради. Булар Пайғамбар ўгитларида зикр қилинган ва замонавий илм-фан томонидан тасдиқлангандир… Илмий тадқиқотлар туя сийдиги кўпгина касалликларни келтириб чиқарувчи бактериялар учун ҳалокатли эканлигини тасдиқлади.

Туя сийдигини даво сифатида қўллаш усулларидан бири – кўпчилик аёллар у билан сочларини ювадилар, токи сочлари янада узунроқ, ёрқинроқ ва саломатлироқ бўлсин деб. Бундан ташқари туя сути жигар катталашиши ва йирингли яралага (абсцесс) қарши, тана бўйлаб тошган турли яралар, тиш оғриғи каби дардларни даволашда яхши воситадир. У билан кўзни ювиб кўз оғриқларини ҳам даволаш мумкин”.



Профессор Доктор Абд ал-Фаттах Идрис айтади:“Касалликларни туя сийдиги билан даволаш борасида Ибн Сино ўзининг “Ал-Қонун” китобида айтади: “Энг фойдали сийдик – “нажиб” деб аталадиган бадавий туяларининг сийдигидир. Туя сийдиги ал-ҳазаазни даволашда фойдалидир. Ал-ҳазааз – бу ғазаб ва ҳ.з.лар туфайли вужудга келган юракдаги дард. Туя сийдиги, хусусан ёш урғочи туянинг сийдиги – жароҳат ва яраларни ювиб тозалаш, сочларнинг ўсишини кучайтириш, уларни мустаҳкам ва қалин қилиш, қазғоқлардан халос этиш ва соч ости тери касалликларни даволашда қўлланилган””.



Судандаги ал-Жазира университетининг амалий кимё факультетига тақдим этилган ва 1998 йили ноябрь ойида университет табиий фанлар ва аспирантура бўлими декани томонидан мақулланган амалий кимё муҳандиси Муҳаммад Авҳажнинг“Аробий туялари сийдигининг кимёвий таркиби ва унинг тиббиётда қўлланилишининг баъзи усуллари борасидаги тадқиқот” номли магистирлик тезисида муҳандис айтади: “Лабораторияда ўтказилган тажрибалар калий ва оқсилли протеинларнинг туя сийдиги таркибида юқори миқдорда борлигини, сийдик кислотаси, натрий ва креатиннинг эса кам миқдордаэканлигини кўрсатди”.



Ушбу тадқиқот варақаларида доктор туя сийдигининг тиббий хусусиятларини ўрганишга уни ундаган сабаблар ҳақида гапириб, баъзи қавм одамлари ҳар гал ҳазм қилиш органлари билан боғлиқ муаммо пайдо бўлганда сийдикни ичганликларини кўрганини айтади. Туя сийдигини тадқиқ этишда у баъзи шифокорлардан ёрдам сўрайди ва улар бир нечта беморларга туя сийдигини икки ой давомида ичишни тавсия этишади. Беморлар ушбу тавсияга амал қилиб дардларидан фориғ бўлишади. Бу тажрибаҳазм қилиш органлари билан боғлиқ баъзи касалликларни даволашда туя сийдигининг самарали восита эканлигини тасдиқлади.



Бундан ташқари ушбу тадқиқот туя сийдигининг соч тўкилишининг олдини олишда фойдали эканлигини тасдиқлади. Доктор айтади:



“Туя сийдиги инсон организмига сийдикни секин ҳайдовчи восита сифатида таъсир этади, аммо таркибида юқори миқдорда калий ва протеин бўлганлиги сабабли у бошқа сийдик ҳайдовчи воситалардан фарқли ўлароқ организмдан калий ва бошқа минерал тузларни ҳайдаб чиқармайди. Бундан ташқари у баъзи бактерия ва вирусларга қарши самарали восита ҳисобланади.



Туя сийдиги истисқо (жигар сўлиши) касаллиги билан касалланган 25 та беморга организмидаги натрий миқдорини ўзгартирмасдан касалликдан халос бўлишига ёрдам берди. Шу беморлардан иккитасининг жигаридаги оғриқлар йўқ бўлиб, нормал фаолият кўрсата бошлади, ҳатто жигар тўқималари ҳам яхшиланди. Қондаги тромблар профилактикасида қўлланиладиган препаратлардан бири “Фибринольтик” деб номланади. У одам организмида қоннинг ивишига олиб келадиган фибрин номли моддани йўқ қилиш учун неактив форма плазминогендан ташкил топган моддани актив форма плазминга айлантиришга кўмаклашади.



Судандаги Ал-Жазира университети тиббиёт фанлари факультети декани профессор Ахмад Абдуллах Ахмадаани истисқо ва жигар яссиланиши каби хасталикларни даволашда туя сийдигини қўллаш йўлини аниқлади. Бу усул муваффақияти беморларнинг юқоридаги хасталиклардан шифо топганлиги билан белгиланади. Ал-Жазира университети ташкил этган семинарда доктормаълум қилди:



“Илмий тажрибада ҳар бир беморга ичишга мазали бўлиши учун туя сути аралашлирилган туя сийдиги ҳар куни бериб борилди. Тажрибанинг ўн беш куни ўтгандан сўнг беморлар жигари кичрайиб, аввалги нормал ҳолатига қайтди.

Тажрибадан олдин 25 та беморнинг жигари ультратовуш диагностикасидан ўтказилди, уларнинг 15 тасининг жигари цирроз ҳолатида эди ва баъзиларда жигар циррози бильгарциоз сабабли ҳосил бўлган эди. Барча беморлар туя сийдиги билан даволаниш муолажасини ўтадилар, баъзилари тажрибадан сўнг яна икки ой давомида ўз хоҳишлари билан туя сийдигини ичишни давом эттиришди. Ушбу муддат ўтгач уларнинг барчаси жигар циррозидан батамом тузалишди.

Туя сийдиги таркибида юқори миқдорда калий, альбумин ва магнезия мавжуд, чунки туя бутун ёз давомида тўрт марта, қишда эса фақат бир марта сув ичади. Шу сабабли туя ўз организмида узоқ муддат сув сақлаб юриш хусусиятига эга. Бу – унинг организмида натрийни ҳам сақлаб қолгани демакдир, чунки натрий кам сийдик ажратишга ва шундай қилиб организмда сувни сақлаб қолишга ёрдам беради.”



Доктор истисқо инсон организмида альбумин ва калий миқдорининг камайиши сабабли вужудга келишини, бу моддалар эса туя сийдигида юқори миқдорда эканлигини тушунтириб беради.

Унинг фикрича, даво сифатида ёш туяларнинг сийдигини олиш мақул, чунки у самаралироқдир.

Саудия Арабистонлик микробиология бўйича мутахасис доктор Ахлаам ал-Авади тиббиётда туя сийдигидан даво сифатида фойдаланиш йўллари борасидаги ўзининг кашфиётлари билан боғлиқ бўлган Аваатиф ал-Жадиди ва Манаал ал-Қаттааннинг илмий ишларини назорат қилади. Манаал ал-Қаттааннинг илмий ишини назорат қилиш жараёнида у туя сийдигидан қилинган препаратнинг даволашда самарали эканлигини муваффақиятли тасдиқлайди. Бу препарат ушбу усулда тайёрланган дунёдаги биринчи ўзига хос анбиотик эди. Ушбу янги маҳсулотнинг хусусиятлари ҳақида доктор Ахлаам ал-Авадиқуйидагиларни айтади:



“Бу дори қиммат эмас, уни ишлаб чиқариш жуда осон. Унинг ёрдамида экзема каби тери касалликларини, турли хил аллергиялар, яраларни, куйган жойларни, ҳуснбузарларни, тирноқ инфекцияларини, ўсма (саратон) касалликларини, гепатит ва истисқо каби касалликларни ножўя таъсирларсиз даволаш мумкин.

Шу билан бирга туя сийдиги антибиотик каби қатор даволовчи факторларга эга (унинг таркибидаги бактерия, минерал ва мочевина моддаси). Туя замбуруқли касалликларга, бактерия ва вирусларга қарши тура оладиган кучли иммунитетга эга, чунки унинг ўзининг антитаналари (ҳимоячи модда) мавжуд.



Туя сийдиги қонда ҳосил бўлган тромбларни парчалашда ёрдам беради. Ундан фибринолитиклар ажратиб олиш мумкин. Альбумин ва калий танқислиги сабабли ҳосил бўлган истисқо хасталигини ҳам туя сийдиги билан даволаш мумкин, чунки унинг таркибида бу моддалар юқори миқдорда бўлади. Қорин оғриқларини даволашда ҳам туя сийдиги яхши восита, хусусан ошқозон ва ичак касалликларини даволашда. Астма ва нафас олиш йўллари хасталикларини ҳам у даволай олади. У бемор организмидаги қанд миқдорини сезаларли даражада камайтиради, шу билан бирга у либидо (жинсий истак, хоҳиш)ни ошириш, болаларнинг суякларининг шаклланиши ва ўсишида, юрак мускулларини мустаҳкамлашда ёрдам беради. Туя сийдиги, хусусан ёш урғочи туя сийдиги яра ва жароҳатларни ювиб тозалашда яхши воситадир. У сочларни қалин ва мустаҳкам қилади, уларнинг ўсишини яхшилаб, соч тўкилишининг олдини олади ва казғоқларни йўқ қилади. Туя сийдиги касалликка қарши восита сифатида қўлланилиб, организмдан бактерияларни чиқаришга ёрдам беради. У қулоғи ортида ҳосил бўлган инфекцияли йирингли ярадан ҳамда оғриқли ёриқ ва яралардан азият чекаётган қизалоқни даволашда қўлланилди. Қўлида тошиб чиққан ҳаддан зиёд ёриқ ва яралар туфайли бармоқларини оча олмаган ва юзи тошиб кетган ҳуснбузарлар туфайли деярли қорайиб қолган қизни бу дардлардан халос этишда ҳам туя сийдигидан фойдаланилди.”



Доктор Ахлаам давом этади:

“Шунингдек, туя сийдигини овқат ҳазм қилиш тракти ва саратон касаллигининг баъзи турларини даволашда ҳам қўллаш мумкин. Ўтказган илмий тадқиқотларим туя сийдиги замбуруқ, инфекция ва бактерия каби микроорганизмларни йўқ қилишда самарали восита эканлигини тасдиқлади”.

Саудия Арабистонлик яна бир доктор Рахман ал-Улйаани йўғон ичагига инфекциявий бактерия юқтирилган қуёнлар устида илмий тажрибалар ўтказди. У ҳар бир қуёнлар гуруҳини муайян бир даво усули билан даволади, жумладан, туя сийдиги билан ҳам. Барча гуруҳдаги қуёнлар аҳволи ёмонлашиб борди, фақат туя сийдиги билан даволанган гуруҳдаги қуёнлар аҳволи яхшиланиб бораётганлиги кўзга яққол ташланди.(“Мажаллат ал-Жунди ал-Муслим”, нашриёт сони 118, 20-зул-қаъда 1425 ҳ.й., 1-январь, 2005 йил)

Аллоҳ таоло туянинг яратилиши борасида тафаккур қилишимизга даъват этиб айтади:

“Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?”(Ал-Ғошия сураси, 17-оят)

Бу даъват ўз ичига нафақат туянинг ташқи кўриниши, ёинки унинг организмининг ички фаолияти борасида тафаккур қилишни, балки юқорида муҳокама қилинган туя сути ва сийдигининг инсон учун фойдаси борасида ҳам тафаккур қилишни ўз ичига олади. Замонавий илмий тадқиқотлар ҳали ҳам бу жониворнинг кўпгина мўъжизавий сирларини очиб келмоқдалар.

Ва Аллоҳ билгувчироқдир.