loader
Foto

Аллоҳу Акбар! Надежда Кеворкова суд залида озод қилинди!​

310 кун давомида Надежда ҳибсда бўлди. 2024 йил 6 май куни эрталаб уни Москвадаги уйида қўлга олишди, уни Телеграм-каналидаги икки пост учун терроризмни оқлашда айблашди.



Давлат айбловчиси журналист муслима учун 6 йил озодликдан маҳрум қилишни талаб қилганига қарамай, суд адолатли қарор чиқариб, Надеждани суд залида озод қилди.



Бу Рамазон ойидаги энг яхши хабарлардан бири. Оламларнинг Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин, !



Надежда Кеворкова бир неча китоблар, жумладан, «Палестина. Сопротивление» ва «Если я забуду тебя, Иерусалим» асарларининг муаллифи.



У турли ОАВларда ишлаб, Ливан, Афғонистон, Покистон, Эрон, Ироқ, Туркия, Судан, Сурия, Ғазза ва Шимолий Кавказдаги воқеаларни ёритган.



Надежда Кеворкова МДУнинг тарих факультети битирувчиси, Россиянинг йирик нашрларида шарҳловчи ва колумнист, Палестина ва Ғазза ҳақидаги китоблар муаллифи, шунингдек, Исроилнинг ноқонуний оккупациясини ёрқин танқидчиси сифатида танилган. 2010 йилда International Women of Courage мукофотига номзод бўлган.



Ишончли бир неча биродарларнинг гувоҳликларига кўра, Надежда опамиз муслимадир.