loader
Foto

АҚШ Ғазони тиклаш бўйича мусулмонлар режасини рад этди

АҚШ маъмурияти Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий томонидан таклиф этилган ва Араб давлатлари лигаси саммити иштирокчилари томонидан маъқулланган Ғазо сектори тикланишига оид режани рад этди.


"Бу таклиф Ғазо сектори яшашга яроқсиз эканлигини ҳисобга олмайди. Одамлар вайронагарчилик ичида яшай олмайди. Президент Трамп ҲАМАСдан холи Ғазо бўйича ўз режасида қатъий турибди. Биз минтақада тинчлик ва фаровонлик олиб келадиган музокараларнинг давом этишини кутяпмиз", – деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Брайан Хьюз.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҳам араб режасини танқид қилиб, Трамп режасини амалга ошириш учун АҚШ маъмуриятига имконият беришни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий Араб давлатлари лигаси саммитида Ғазо сектори тикланиши бўйича режани тақдим этди. У беш йилга мўлжалланган бўлиб, уни молиялаштириш учун 53 миллиард доллар талаб этилади. Аввалроқ БМТ Ғазони тиклаш 50 миллиард долларга тушишини маълум қилган эди.

Миср режаси ҲАМАСни Ғазо бошқарувидан четлатишни таклиф қилиб, ҳокимиятни араб, мусулмон ва ғарб давлатлари томонидан назорат қилинадиган технократлардан иборат вақтинчалик маъмуриятга топширишни кўзда тутади. Миср ва Иордания полиция ходимларини тайёрлашни ўз зиммасига олади