loader
Foto

Махмуд Аббос: Қуддус сотилмайди

Фаластин мухторияти Президенти ўз маърузасини «Қуддус сотилмайди» деган сўзлардан бошлади ва гулдурос олқишларга сабабчи бўлди. Сўнгра Аббос Исроилнинг ирқчилик қонуни деб ҳисоблайдиган «миллат-давлат» ҳақидаги қонунини, шунингдек, Исроилнинг Трамп маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланиши ва икки мамлакатнинг БМТ резолюциялари ва халқаро битимларга риоя қилмаслигини кескин қоралади.

«Бу қонун ирқчи ва апартеид давлат пайдо бўлишига олиб келиши муқаррар бўлиб, икки давлат ўртасидаги битимни [Фаластин-Исроил низоси] бекор қилади», - деб айтди Аббос.

Америка Қўшма Штатлари ўз элчихонасини Тель-Авивдан Иерусалимга кўчириб ўтказгандан кейинги БМТдаги илк нутқида Фаластин президенти энди АҚШ га бошқача кўзлар билан қарашини тан олди – Америка тинчлик ўрнатиш жараёнида адолатли воситачи мавқеини йўқотди, хабар беради Al Jazeera.

«Бу маъмурият АҚШнинг олдинги барча ваъдаларини пучга чиқарди ва икки давлат ўртасидаги келишувга путур етказди», - қайд этди Фаластин етакчиси.

Махмуд Аббос ўз маърузасида шунингдек, мамлакатларни Фаластин давлатини тан олишга чақирди, БМТдан эса Исроил бўйича резолюцияга риоя қилинишини таъминлашни талаб қилди.