loader
Foto

Исроилда сарғиш рангли сигир туғилди

Сўнгги 2000 йил деганда Исроилда яна сарғиш рангли сигир дунёга келди. Тавротга кўра, бундай сигирлар қурбонлик қилинади, сўнг куйдирилади ва унинг кули эса одамларни поклаш учун ишлатилади. Бироқ, Дониёр ва Ишайа каби пайғамбарларнинг китобларини ўрганиб чиққан тарихчилар, сарғиш рангли сигир яқин орада Қиёмат бўлишининг аломати экан.

Сарғиш рангли сигир

Британиянинг The Sun таблодининг ёзишича, ўтган ой Исроилнинг Ибодатхона институтида рисолада келган сарғиш рангли сигир дунёга келган. Нашриёга кўра, бу сигирнинг туғилиши "ибодатхонанинг қайта тикланиши ва покланишнинг сўнгги босқичи келганини англатади". Дониёр пайғамбар китобининг 12 боби 10 бандида "кўп одамлар тозаланиб, покланади", дейилган

Уч йил олдин Қуддуснинг учинчи ибодатхонасининг тиклаш бўйича муаммолар билан шуғулланадиган илмий-тадқиқот ташкилоти йирик қорамолларни кўпайтиришни бошлади. Улар инстиутга музлатилган қизил ангус эмбрионларини олиб келишган ва бу эмбрионларни маҳаллий сигирларга қўшишган.

Қадимги яҳудийларнинг анаъаналрига кўра, бу ҳайвон Исроил ерида туғилиши ва ҳеч қандай иш учун ишлатилмаган ҳам, суғоришга ҳам ўргатилмаган, хуллас нуқсонсиз бўлиши керак. Breaking Israel Newsнинг айтишича, иккита-учта бошқа рангли тукнинг мавжуд бўлиши ҳам бундай сигирни қурбон қилишга яроқсиз қилар экан. Умуман олганда бундай сигирнинг бор бўлиши биологик аномалия ҳисобланиб, жуда кам ҳолатда учрар экан.

Бўғоз бўлган сигирларни бутун мамлакат бўйлаб жойлашган чорвачилик фермаларида парваришланди. Бу йил ёз бир нечта бузоқ туғилди. Буларнинг ҳаммасини яҳудийларнинг рухонийлари (раввинлар) текшириб чиқишди. Уларнинг айтишича, янги туғилган бузоқчанинг биттаси библия талабларига жавоб берар экан.  Бироқ раввинлар, бузоқда исталган вақт иллат топилиб қолиши мумкин, шунинг учун доим текшириб турамиз, деб айтишган.

Покланиш маросими

Покланиш маросими ўликлар билан алоқа қилган одамлар учун қилинади. Буларга марҳум яқинлари ва жаноза маросимларида иштирок этган рухонийлар киради. Яҳудийларга кўра, улар сарғиш рангли сигирни қурбонлик қилиб, сўнг уни куйдиришлари керак, кулларни эса сувга аралаштириб ва шу сув билан покланиш керак.

Бундай покланиш фақат Исроил ерларидагина мумкин экан. Нима бўлган тақдирда ҳам бундай сигирни тпиш жуда мушкул. Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом даврида то бугунги кунларгача тўққизта сигир қурбонликка келтирилган. (Бази манбалар 8 бўлган дейишади). Шундай сигирларнинг энг биринчисини Мусо алайҳиссалом қурбонлик қилган.

1997 ва 2002 йиллар талабга жавоб берадиган иккита сигир топилганини эълон қилган эди. Кейинроқ, бу сигирлаб талабга жавоб бермаслиги аниқланди. Бу йил туғилган иккита бузоқча яроқсиз экани маълум бўлди.

Учинчи ибодатхона ва Қиёмат

“Агар сўнгги 2000 йил ичида сарғиш рангли сигир бўлмаган бўлса, эҳтимол вақт мос эмасди, Исроил ҳам бунга тайёр бўлмаган бўлиши мумкин. Бироқ, энди... яшаётган бу кунлар учунчи? Покланиш вақти ҳам яқиндир?

Яҳудий фундаменталиатларига кўра, сарғиш рангли сигир туғилиши билан улар Қуддуси шарифда учинчи ибодатхонани тиклаб олармиш. Бироқ, бунинг учун Масжидул Ақса ва Қуббатус-саҳро каби мусулмонларнинг ибодатхоналарини бузиши керак бўлади. Уларнинг айтишича, яҳудийлар ўз ибодатхоналарини тиклаши билан, дунёга масиҳ келармиш. Сўнг, қиёмат бўлармиш.

“Учинчи ибодатхонанинг тикланиши – апокалитик воқеадир. Насронийларга кўра, барча насронийлар қайта тирилиб, осмонга кўтарилади ва Масиҳ билан қўшилар эмиш. Имон келтирмаганлар эса абадий жаҳаннамга тушар экан.

Айтмоқчи, насронийликда ҳам сарғиш рангли сигир Қиёмат яқин қолгани ҳақида башоратларнинг энг марказий воқеаларидандир.

***

Қуръони каримнинг иккинчи сураси Бақара деб номланган ва Бақара сўзи мазкур суранинг бешта ўрнида келган. Сурада Мусо (алайҳиссалом) билан қавми ўрталарида кечган ибратли воқеалардан бири сигир воқеаси бўлгани сабабли унга рамзий маънода шу ном берилган. «Эсланг, Мусо ўз қавмиға: “Аллоҳ сизларни (бирор) сигир сўйишга буюрди” деганида, улар: “Бизни истеҳзога тутяпсанми?” - дедилар. (Мусо) деди: “Жоҳиллардан бўлиб қолишимдан мени Аллоҳ асрасин!”» (Бақара, 67). Мусо (алайҳиссалом) замонида бир бой кишининг ягона қашшоқ амакиваччасидан бошқа меросхўри бўлмайди. Жиян тезроқ бойиш мақсадида бойни ўлдириб, мурдани қўшни қишлоққа элтиб ташлайди. Бу қотиллик сабаб икки қабила ўртасида низо чиқади ва ихтилофни бартараф этиш мақсадида Мусо (алайҳиссалом)га мурожаат этишади. Шунда Аллоҳ таоло уларга бир сигирни сўйиб, унинг бир бўлаги билан бойнинг мурдасини урсалар, у тирилиб, ўз қотилини айтиб беришини билдиради. Бани Исроил қайсар қавм бўлгани учун Мусо (алайҳиссалом)га: “Бизни масхара қиляпсанми? Сигир билан қотиллик ўртасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин?! Ўлган одамни тирилтириб бўлар эканми?!” каби ўринсиз саволларни бердилар. Мусо (алайҳиссалом):“Менсизларга Аллоҳ таоло буюрган ҳукмни айтяпман, холос. Қандай қилиб Парвардигор номидан ёлғон сўзлашим мумкин? Жоҳиллардан бўлиб қолишимдан мени Аллоҳ асрасин”, - деди. «Улар дедилар: “Раббингдан биз учун дуо қилиб сўра, бизга у (сигир) нималигини баён қилсин!”. (Мусо) деди: “(У) айтмоқдаки, у қари ҳам, ёш ҳам бўлмаган ўрта ёшдаги сигирдир. Бас, сизга буюрилган нарса (иш)ни қилингиз!”» (Бақара, 68). Бани Исроил доим ўзига буюрилган ишни қийинлаштиргани сабаб сўйиладиган сигирнинг ёшини сўрадилар. Аллоҳ сигирни ёшини баён қилиб, буюрилган ишни бажаришга иккинчи марта амр қилди. «Улар дедилар: “Раббингдан биз учун дуо қилиб сўра, бизга унинг рангини баён қилсин!”. (Мусо) деди: “У ярқироқ, сарғиш рангли сигир бўлиб, кўрганларни қувонтирур”» (Бақара, 69). Сигирнинг ёшини билгач, энди унинг рангини сўрадилар. Аллоҳ таоло сигирнинг рангини баён қилиб, учинчи марта ваҳий қилди. Лекин нодон қавм бу имкониятдам ҳам бош тортди. Қавм айтилган сифатлардаги сигирни кўп жойлардан узоқ вақт ахтарди. «Улар дедилар: “Раббингдан биз учун дуо қилиб сўра, унинг қанақалиги ни баён қилсин, зеро, бизга сигирлар бир-бирига ўхшаш туюлди” (Бақара, 70). Ниҳоят айтилган сифатлар бир нечта сигирга тўғри келди ва улар қайси сигирни танлашни билмай қолдилар. Аллоҳ таоло у қандай сигирлигини баён қилиб, яна ваҳий қилди. «(Мусо) айтди: “У айтмоқдаки, у шундай сигирки, ер ҳайдашга ҳам, жинларни суғоришга ҳам ўргатилмаган, нуқсонсиз, унда (сарғиш рангидан бошқа) ранг йўқ”. Улар: “Энди ҳақиқатни келтирдинг”, - деб уни (ўша сифатларга эга сигирни зўрға топиб) сўйдилар, ваҳоланки, (бу ишни) қила олмасликларига сал қолган эди» (Бақара, 71). Айтилган сифатларга эга бўлган сигир қавмдаги фақат бир кишида топилди. Бани Исроил сигирни кўриши билан дарҳол сифатларни солиштира бошлади. Айтилган сифатлар тўлиғича топилгач, сигир эгасига вазиятни тушунтириб, ҳар қанча баланд нарх айтсалар ҳам кўнмади. Охир-оқибат сигирнинг вазнича олтин эвазига рози бўлди. Қавм узоқ қидирув, катта машаққат, кўп маблағ сарфлаб сигирни қўлга киритди ва уни Мусо (алайҳиссалом)нинг ҳузурига олиб келди. Бани Исроил интиқлик билан кутган, ҳамма гувоҳ бўлган кун келди. Сигирни сўйганларидан сўнг Мусо (алайҳиссалом) унинг бир бўлагини олиб, ўлдирилган одамнинг танасига уришга буюрди. Шунда Аллоҳ таолонинг изни билан мурдага жон кирди. Аллоҳнинг пайғамбари Мусо (алайҳиссалом) икки қишлоқ аҳли олдида: “Сени ким ўлдирди?” - деб сўради. Маййит: “Мени акамнинг мана бу ўғли ўлдирди”, - деди. Яна: “Қандай қилиб, нима учун ўлдирди?” - деб сўради. Маййит: “Менга меросхўр бўлиш, қизимга уйланиш учун ўлдирди”, - деди ва қандай ўлдирганини айтиб берди.

Абу Муслим тайёрлади