loader
Foto

АҚШ «Озодлик Радиоси»ни молиялаштиришни тўхтатди

«Озод Европа/Озодлик Радиоси» медиакорпорацияси АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириш ва грантлар ажратилишини тўхтатиш ҳақида хабар берилган хатни олди. Бу ҳақда корпорация президенти Стивен Капус маълум қилди, деб хабар беради ТАСС. 



Унинг сўзларига кўра, бундай қарор «Американинг душманлари учун совға» ҳисобланади. «Москва ва Минскда “Озодлик Радиоси” 75 йилдан сўнг ёпилаётганини нишонлашади. Бу АҚШнинг ахборот урушидаги позицияларини заифлаштиради», – деди у.  



Молиялаштиришнинг тўхтатилишига АҚШ президенти Дональд Трампнинг Глобал медиа агентлиги (USAGM) фаолиятини қисқартириш тўғрисидаги фармони сабаб бўлган. Шу билан бирга, Америка журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси бу ҳаракатга қарши чиқиб, Конгресс вакилларини ушбу фармонни тўхтатишга чақирди. Улар бу қарорни «мустақил журналистикага таҳдид» деб баҳолади.  



Бундан аввал Трамп фармони билан «Америка овози» радиостанцияси ходимлари мажбурий таътилга юборилган эди. Шунингдек, ушбу ОАВ ходимларига давлат муассасалари, жумладан, Оқ уйга кириш тақиқланган.