loader
Foto

Яна Неймар ҳақида. «Барселона»да уни Месси орзикиб кутяпти, «Реал»ни эса бразиялик футболчининг тез-тез жароҳат олиши иккилантириб қўймоқда

Лекин шунга қарамай, воқеанинг якунига жуда яқин қолди, шу сабабли келинг, охирги бир неча кун давомида нималар рўй берганлигига бир назар ташлаймиз.

«Барса» билан ишлар қалай?

• Августнинг ўрталари «ПСЖ» Неймарга токи у келажаги билан боғлиқ масалага аниқлик киритмагунча, жамоа билан машқ қилишни тақиқлаб қўйди. Бразилиялик ўйинчи, афтидан, «Барселона»га қайтишни истамоқда, лекин бу ерда муаммо бор. Каталонияликлар ҳужумчи бу ҳақида оммавий эълон қилиши ва «Реал»нинг қизиқишини йўқ қилишини истайди. Фақат Неймар бундай қилишдан қўрқяпти: «Барса»га ўтиш амалга ошмай қолиши мумкин, Мадридда эса бу пайтга келиб хафа бўлиб колишган бўлади ва уни жамоага чақиришмайди – бу ҳолда  футболчи яна бир йил Франциянинг Лигу 1 чемпионатига чидашига тўғри келади.

• El Chiringuito маълумотларига кўра, Неймар «Барселона»дан 5 йиллик шартнома ва йилига 35 млн евро – яъни ҳозир Парижда ишлаб топаётган пул билан тахминан бир хил маблағ сўраяпти. Бу Гильема Балаге BBC учун бир ҳафта олдин берган шарҳддан жиддий фарқ қилади: журналист бразилиялик ўйинчи йиллик маошининг 23 млн еврогача пасайтирилишига рози эканлигини айтганди. Эҳтимол, «Барселона» Гризманн ва Френки де Йонг трансферидан кейин бундан кўпроқ пул тўлай олмаслиги мумкин.

• Агар Marca инсайдига ишонадиган бўлсак, «Барселона» ўйинчилари Неймар ҳанузгача уларнинг жамоасида эмаслигидан хафа. Уларга Бартомеу трансфер устида етарли даражада иш олиб бормаётгандай туюлмоқда: афтидан, у «ПСЖ» талаб қилаётган 200 млн евро эмас, балки атиги 160 млн евро таклиф қилмоқда. Айниқса, Лео Месси ташвишланмоқда: аргентиналик ўйинчи жамоа фақат Неймар билангина янги даражага чиқиши мумкин деб ҳисоблаётганмиш.

Шундай экан, ҳаттоки «Камп Ноу» Неймарни ҳуштакбозлик билан қарши олганда ҳам, жамоа уни самимий кутиб олади.

«Реал»-чи?

• Асосийси: Неймарнинг агенти саналмиш отаси инстаграммда Серхио Рамосга обуна бўлган.

• Албатта, бундан ҳам муҳимроқ янгиликлар бор: «ПСЖ» Неймарни Мадридга 100 млн евро + Бэйл, Хамес ва Кейлор Навас эвазига бериш таклифини рад қилди. «ПСЖ» қарори ғалати бўлиб кўринади: яхшигина пул, ҳужумда ўйнайдиган иккита кучли ўйинчи ва «топ» даражали дарвозабон Франциядан имкон қадар тезроқ чиқиб кетиш ҳақида бош қотираётган ўйинчи ўрнига. Нима энди рози бўлмаслик керак?

• Marca ёзадики, «Реал» делегацияси Парижда айланиб юрибди ва «ПСЖ» хўжайинлари билан музокаралар олиб боряпти. Агар улар келишиб олсалар, Мадриддан яқиндагина «Сантьяго Бернабеу»да бразиялик ўйинчини сояда қолдириши режалаштирилган Родриго ижарага кетади: «Албатта, менинг услубим Неймарнинг услубига ўхшаб кетади. Лекин Неймар битта ва у бошқа жамоа учун ўйнамоқда. Мен эса Родриго бўлмоқчиман».

• Агар бир неча кун олдин «Реал» Неймарни сўзсиз қўлга киритишни истаган бўлса, ҳозирда унинг ҳаддан ташқари тез-тез жароҳат олиши хавотирга қўймоқда. Клуб тиббий ҳисоботлар билан танишиб чиқди (делегация Париждан қайтиб келганидан кейин) ва ўйинчининг чап оёғи бешинчи mettarsus суяги жароҳати қайталаниш риски юқори эканлигидан хавотирда. Неймар икки марта бу жароҳат туфайли азият чекди ва ўтган икки мавсумда бир қатор ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

«ПСЖ» собиқ шифокори Эрик Роллан Le Parisien нашрига изоҳ берди: «Рецидив эҳтимоли юқори, чунки Неймарнинг оёқлари жуда ҳам ингичка».

Бразилиялик чиндан ҳам азоб чекмоқда: туғилган кунига бағишланган оқшомда у ҳатто нутқ сўзлаганида жароҳати ҳақида эслаб, йиғлаб юборди ва кейин ҳазил билан янги суяк сўради.

Энди у янги клуб сўрамоқда, аммо ҳозирча ҳамма нарса жуда чалкаш.

Абу Муслим таржимаси