loader
Foto

Роналду зўрлаш айблови ҳақида гапирди

«Бу ёлғон. У оддийгина менинг номим ҳисобига шуҳрат қозонмоқчи, холос. Бундай вазиятлар – фаолиятимнинг бир қисмидир», – деди Роналду инстаграмдаги ўз обуначилари билан тўғридан-тўғри эфир вақтида.

Илгарироқ Der Spiegel хабар бергандики, 34 яшар аёл Роналдуни уни зўрлаганликда, жумладан, ғайритабиий усулда (анал) номусига текканликда айблаганди. Воқеа гўёки 2009 йил Лас-Вегасда бўлган экан.

Майорганинг таъкидлашича, Роналду унга бу ҳақида сукут сақлаш, индамаслик учун 375 минг доллар тўлаган. Бу мавзуда у биринчи марта оммавий равишда сўз очган.