loader
Foto

«ал-Каҳф» сурасидан иккита қизиқарли сабоқ

«ал-Каҳф» сураси ўткинчи бўлмаган сабоқлар ва рамзларга тўла. Ушбу қисқа мақолада биз уларнинг иккитасини кўриб чиқамиз.

1. Ислом бу – бир вақтнинг ўзида ижтимоий ривожланиш ва шахсий тажриба

Гарчи сура «ал-Каҳф» (Ғор) деб аталсада, унинг ғояларидан бири шундан иборатки, исломни муваффақиятли ва тўлақонли мужассам этиш тарки дунёчилик (ғор унинг рамзи бўлиб хизмат қилади), роҳиблик, зоҳидлик, бошқалардан ажралганлик ва ҳаддан ташқари идеализм каби тушунчалар билан биргаликда бўла олмайди.

Аксинча, ислом бу – муайян ҳаракатлар, ҳар томонлама мукаммаллик, маданият ва тамаддун динидир. Бу жамоавий тарбия, ривожланиш ва миссия, шу билан бир вақтда – индивидуал ҳаракатлар ва тажрибадир. Шундай қилиб, жамоат (жамоавийлик ва жоме), биродарлик, адолат, масъулият, барқарорлик, эзгулик, раҳмдиллик, жамият учун фойда каби концепциялар исломда асосий ҳисобланади.

Ҳақиқий мусулмон бўлиш доимо яхшиликлар яратиш ва бунёд этиш, маънави-ахлоқий ҳаётнинг барча поғоналарида унинг тимсоли бўлиш, ҳар қандай эзгу ишлар манбаси ва тарғиботчиси бўлиши лозим. Ислом ҳеч қачон мавҳум фалсафа, тушуниб бўлмайдиган риторика, ноаниқ ғоялар ва идеаллар дини бўлмаган.

Ислом «итоаткорлик» – Коинот Яратувчиси ва Молики, Қудратли Аллоҳнинг Иродаси ва Измига тўлиқ ва сўзсиз итоат этиш демакдир. Ислом мавжудлик (тириклик) қоидалари тугал тўплами сифатида шунингдек, майда-чуйда инсоний интилишлар, хоҳиш-истаклар ва режалар билан эмас, балки ҳаётни Сақловчи ва Яратувчининг мутлақ Иродаси ва Режаларига мувофиқ яшашни англатади.

Шундай қилиб, ғорда яшовчилар (асҳаб ал-Каҳф) ғорга йўл олганида улар буни истаганлари ёки режалаштирганлари учун эмас, балки саркаш қабиладошларидан қочишга мажбур бўлганликлари учун қилганлар. Уларнинг аҳволи шу қадар таҳликали ва хавфли эди-ки, ҳаётини ва иймонини сақлаб қолиш учун қочишларига тўғри келган.

Нималар рўй бераётгани ва нима учун улар ғорга тушиб колганини тўлиқ англаб етган ҳолда, барча ишларни Ташкил қилувчи Аллоҳга хотиржамлик билан ва онгли равишда ўз ишларини ишониб топширадилар:

«Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар» (Ал-Каҳф сураси, 10).

Ҳаттоки ғорда ўрнашиб олгач ҳам, бу йигитлар уларни топиб олишса, тошбўрон қилишларини ёки уларнинг мажусийлар эътиқоди ва урф-одатларига қайтишлари учун азоблашларини ва бунда «ҳеч қачон авф қозонмаслиги»ни биларди (Ал-Каҳф сураси, 20).

Ғорга яширинишдан аввал йигитлар, афтидан, фаол позицияга эга бўлган, кўп сонли маъбудлар пантеонига эга маъжусийликдан фарқли равишда, исломнинг монотеистик мурожаатини тарғиб қилган ва очиқ эътиқод қилган.

Ғорда бўлганларида улар янги турмуш тарзи – мажбурий зарурат эканлигини, лекин асос идеал ва мажбурият эмаслигини билардилар. Боз устига, улар бу вақтинчалик характерга эга эканлигини ва Аллоҳ, уларнинг Роббиси ўз марҳамати билан уларга йўл очиб бериши, ҳикмати билан ёрдам бериши ва оғир аҳволини енгиллатиши мумкинлигини биларди.

Шу билан бир пайтда, ғор аҳли ҳақида ҳикоядан Аллоҳ Таоло потенциал юқори мақсадлар ва мазмунлар, чунончи, одамларни маънавий тозалаш ва бойитиш учун, шу асосда – жамиятни диний-ахлоқий ислоҳ қилиш учун фойдаланади. Шу сабабли Аллоҳ таоло зикр қилдики: «Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соатида шубҳа йўқ эканини билишлари учун уларни (одамларга) билдирди» (Ал-Каҳф сураси, 21).

Шу сабабли ғор аҳли ҳақидаги ҳикоя уларнинг ғорда ёлғиз бўлиб қолишидан бошланиб, шу даражада машҳурлик билан якун топадики, шаҳар аҳолиси уларнинг иши ҳақида, улар ҳақида хотирани келажак авлод учун қандай асраб қолиш ва етказиш ҳақида ўзаро баҳслашадилар. Улар устида бир иморат барпо этиш таклиф қилинади, лекин қизғин баҳсларда ғолиб чиққанлар айтдиларки: «Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз» (Ал-Каҳф сураси, 21).

Бу усул билан, шунингдек, Қуръон ва ушбу сурани нозил қилиш йўли билан ғор аҳли ҳақида воқеа ва бу билан боғлиқ бўлган, ижтимоий ва маънавий аҳамиятга эга бўлган кўп сонли аломатлар абадийлаштирилди. Аллоҳ уларнинг дуоларига жавоб берди, улар тақдирини энг мақсада мувофиқ ва баракатли усул билан енгиллаштирди.

Худди шунингдек, ғорда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик воқеаси бошланади. Бу Хиро тоғи эди. Улар ҳам вақтинчалик бўлса-да, ғорда қолишни истамаганлар ва тахмин ҳам қилмаганлар, лекин мажбур бўлганлар: бунга уларни нодонлик, тартибсизлик, адолатсизлик ва шу даврга хос бўлган нуқсон ва камчиликлар билвосита мажбур қилган. Улар инсон ва инсоният учун унинг замонасидаги маданият ва тамаддун таклиф қилиши мумкин бўлган нарсадан кўпроқ тайёрлаб қўйганлигини жуда яхши билардилар. Лекин нима?

Бу саволга жавоб топишга жуда қаттиқ уриниб, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам вақти-вақти билан одамлардан ғорга қочиб кетардилар, бу ерда эса ёлғизликда ўзларини маънавий меҳнатга, Худо марҳамат қилган қалбларини янада мукаммал қилишга ва бенуқсон тафаккурларини янада аниқлаштиришга бағишлардилар.

Лекин ғорда Аллоҳдан биринчи ваҳий ва Аллоҳнинг инсониятга юборилган сўнгги Элчиси, одамларга сўнгги ваҳий – мукаммал дунёқараш ва мукаммал турмуш тарзи сифатида Исломни етказиш «вазифаси»ни олгач, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ғорни тарк этдилар ва бу ерга бошқа қайтиб келмадилар.

Макка аҳолисининг кўпчилик қисми жоҳид, хурофот ва бидъат, ёлғон ва иллатлар «ғор»идан чиқишдан бош тортганда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бошқа йўлларни топишлари ва Исломнинг бутун салоҳиятини турмуш тарзи сифатида очиб беришларига, бутун борлиғи билан ярқираши ва уни ҳаётда ва ишларда эркин амалга ошириш мумкин бўлиши учун мурожаатни оптималлаштириш зарур эди.

Макка жамият уларнинг қоқ марказида бўлган маънавий, интеллектуал ва маданий «ғорлар» охир-оқибат, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ва уларнинг издошларини вақтинчалик чекинишга мажбур қилган тўсиққа айланди.

Ясриб (амалда шартли равишда бир-бири билан боғлиқ аҳоли пунктлари конгломерати бўлган) аҳлининг кўпчилиги Исломни қабул қилиб, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ва уларнинг мусулмон биродарларига бошпана бердилар. Шу тариқа кутилмаганда чексиз имкониятлар тақдим этган янги умид пайдо бўлди. Ислом ҳар томонлама ижтимоий ривожланиш ва ислоҳотлар дини сифатида, мос келувчи маданият ва тамаддун билан тўлдирилган, шахснинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ўсиши билан биргаликда, ниҳоят ўз ўрнини топди.

Шу туфайли Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам «Ясриб» номини «Мадина» (шунчаки «шаҳар, «ривожланган жой» маъносини англатади) деб ўзгартирдилар ва шу тариқа пайғамбарлик рисолатидаги сўнгги драматик воқеани акс эттирдилар.

Араб тилидаги «мадина» сўзи мос раившда «цивилизация (урбанизация) қилиш» ва «цивилизация» маъносини англатадиган «маддана» феъли ва «тамаддун» оти билан бир ўзакка эга. У билан бир ўзакли бошқа сўзлар - «маданий» ва «мутамаддин» сўзлари «маданиятли, цивилизацияли» маъносини англатади.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ва илк мусулмонларнинг Маккадан Мадинага чекиниши ҳижра» (кўчиш) номи остида машҳур, ваҳоланки, бу ўзига хос озод бўлиш эди. У тахминан 8 йилдан кейин Макканинг ҳақиқатда озод (фатҳ) этилиши, шу билан бирга – унинг аҳолиси қалби ва ақл-идрокини «ғор» асирлигидан озод қилишга олиб келган жараёнга асос солди.

2. Бизнинг дунёқарашимиз ва ҳаётий моделларимиз нодонликка, тахминларга, хом хаёллар, афсоналар асосланмаслиги лозим

Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан нозил қилингани ва У «ҳеч бир эгрилик қилмаган»и учун уни аниқ ва тушунарли килиб қўйганлиги ҳақида чиройли фикрдан бошланади. Қуръон инсониятга унинг учун барча ҳамду-сано ва ташаккурлар Аллоҳга билдирилиши лозим бўлган энг буюк Илоҳий неъмат деб ҳисобланиши лозим (Ал-Каҳф сураси, 1-2).

Бу сура бошидаги бир қатор қизиқарли тарихий эпизодлар тавсифидан иборат бўлган муҳим хабардир, ахир нотўғри ёндашувда улар асл мазмуни ва маъносидан маҳрум бўлиши, турли уйдирмалар, муболағалар ёки ошкора хатолар, афсона ва алдовлар билан қопланиши мумкин.

Бу суранинг асосий мақсади – ҳақиқатни изҳор қилиш, шунингдек, худосизлар ва мажусийларга Аллоҳнинг қаттиқ жазоси ҳақида огоҳлантириш, тақводор ҳаёт кечирадиган диндорларга эса – Қиёмат куни улар адолатли ажр олши ва бу улар билан абадий қолиши ҳақида хушхабар етказишдир (Ал-Каҳф сураси, 2-3).

Қуръоннинг – ёки инсонга нозил қилинган илоҳий билимнинг, кузатув, тавсифлаш, тажриба ва табиий ҳодисаларни изоҳлаш йўли билан олинадиган анъанавий оқилона ва эмпирик билимлардан фарқли равишда – бундай баён қилишини диндорларга кенг қамровли ислом дунёқарашини тушуниш ва осон ўзлаштириш ва унинг негизида ҳар томонлама мукаммал хулқ-атвор маданиятини барпо этишга ёрдам беради.

Соғлом дунёқараш ва мукаммал хулқ-атвор йўл-йўриқларининг самарали уйғунлашуви ҳаётда муваффақиятга эришишнинг асосий шарти ҳисобланади. Жисмоний ёки метафизик воқеликни идрок этиш ва талқин қилишдаги ёки бу экзистенциал воқеликка нисбатан хулқ-атвор усулларини шакллантириш ва амалга ошириш ва у билан ўзаро алоқалардаги хато ёки хатоликлар муқаррар равишда инсон миссияси ва ҳаёти мақсадларида салбий равишда акс этади.

Манба: About Islam

Абу Муслим таржимаси