loader
Foto

Ўнг томон фазилати ҳақида

Ўнг томон Аллоҳнинг суйгани ва нарсалар ичида ихтиёр етганидир. Жаннат ахди қиёмат куни Аршнинг ўнг томонида бўладилар ва уларнинг китоблари ҳам ўнг томонларидан берилади. Тарозидаги яхшиликлар палласи, яхшиликларни ёзувчи фаришталар ҳам ўнг томонда бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳ ихтиёр этгани учун ҳар бир ишни ўнгдан бошлар эдилар. У зот сув ичсалар аввал ўнг томонда турганларга узатар эдилар. Бир куни у зот сув ичдилар ва Абу Бакр чап томонларида, бир аъробий қул эса ўнг томонларида эди. Сувни ичиб бўлгач, аъробийга: «Аввал қарияларга узатишимга рухсат этасанми?» дедилар. Аъробий: «Сизнинг бундай марҳаматингизни ўзимдан бошқа ҳеч кимга афзал кўра олмайман», деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сувни аъробийга узатдилар.

Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) масжидга кирсалар ўнг оёқлари билан кирар, масжиддан чиқсалар ёки оёқ кийимларини ечсалар чап томондан бошлардилар. Токи масжиддан охири бўлиб ўнг оёқлари чиқиши учун. Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) Аллоҳ таолонинг тадбирини ҳар бир ишда, ҳатто уловдан тушганларида, оёқ кийим кийганларида ва соч олдириб, тирноқ олганларида ҳам қўллар эдилар. Анас (розияллоҳу анҳу) дедилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шайтонга тош отиб, қурбонликларини сўйиб бўлганларидан кейин сартарошга бошларини тутиб: «Ўнг тарафидан бошлаб олавер», дедилар. Кейин ояинган сочни Абу Талҳага бердилар. Сўнг чап ҳисмини олдирдилар ва уни ҳам Абу Талҳага бериб: «Саҳобаларга тарқатиб юбор», дедилар.

Ибн Умар (розияллоҳу анху) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) дедилар: «Сизлардан ким таом тановул қилса, ўнг кўли билан есин. Ким ичимлик ичса, ўнг кўли билан ичсин».

Умар (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Аллоҳ таоло Одам (алайҳиссалом)ни яратди ва ўнг кўли билан унинг белини (пушти камарини) силаб, ундан зурриётлар чиҳарди. Сўнг деди: «Буларни жаннат учун яратдим. Улар жаннат аҳли амалларини ҳиладилар. Кейин чап кўли билан Одамнинг белини силаб, ундан зурриётлар чиқарди. Сўнг деди: «Буларни дўзах учун яратдим. Улар дўзах аҳли амалларини ҳиладилар».

Хабарда келишича: «Қиёмат кунида жаннат Аршнинг ўнг томонида, дўзах эса чап томонида бўлади. Та-рози келтирилиб, Аллоҳнинг ҳузурига қўйилади. Яхши-ликлар палласи Аршнинг ўнг томони, жаннат рўпарасида, ёмонликлар палласи Аршнинг чап томони, дўзах рўпарасида бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Ўнг томон эгалари - ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат) дир!» (Воҳеа, 27). «Чап томон эгалари - чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир!» (Воҳеа, 41).

Жаъфар ибн Касир Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фарз намозини ўқиганларидан кейин чап томонга сурилиб хоҳлаганча нафл намоз ўқир эдилар. Саҳобаларга ҳам (фарз намозидан кейин) ўнг томонга эмас, чап тарафга юришни буюрар эдилар».

Добиъа бинти Миқдод отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) устун, чўп ёки шунга ўхшаш нарсага ҳараб намоз ўҳисалар, уларнинг рўпарасида турмасдан, чап томонларида ҳолдирар эдилар».

Араб тилида «ўнг томон» сўзи «йамийн» бўлиб, у ўзида «имон», «омонлик» маъноларини ҳам мужассам этган.

Маълум бўладики, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фарз намозини адо этган ўринда нафл намозини чап томонга бориб ўқир эдилар. Бу билан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фарз намозидан ҳеч нарсани устун қўймас эдилар. Абу Солиҳ ал-Ҳанафий ривоят қиладилар: Али (каррамоллоҳу важҳаҳу) намозда икки томонга салом берганларида, бири иккинчисидан пастроқ бўларди. Абу Солиҳдан «қайси бири пастроқ бўларди», деб сўрашганда у: «Чап томонга берилган салом», деб жавоб берди. Бунинг сабаби ўнг елкадаги яхшиликларни ёзиб борувчи фариштанинг ҳақини адо этиш ва ўнг томоннинг чап томондан афзаллигини билдириш эди.

Кимки кийим кийса ёки масжидга кирса ўнг томондан бошлаш унинг зиммасига ҳақ бўлади. Чунки бу хайрли амалдир. Ҳар доим яхшиликни бошлаш арафасида бўлсин ёки яхшиликни тарк этишда бўлсин, чапга нисбатан ўнг афзаллиги намоён бўлади. Кимки масжидга кирса, у хайр ва раҳматга ғарқ бўлади, шу раҳматга ўнг қадамини аввал қўяди. Агар масжиддан чиқса, раҳматда кўпроқ қолиши учун ўнгни кечиктириб, аввал чап қадамини ташқарига қўяди. Демак, агар оёқ кийим кийса, уни оёққа нисбатан кўллаб, ўнгни аввал кияди. Агар оёқ кийимни ечса, чап томондан бошлайди. Вақт оз бўлса ҳам, бу нарсаларга эътибор бериш лозим. Ойша (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳорат олишда, кийим кийишда, уловдан тушишда ва оёқ кийим кийишда иложи борича ўнг томондан бошлашга ҳаракат қилар эдилар».

Ҳаким Термизийнинг

"Наводирул усул" китобидан