loader
Foto

Жониворларга яхши муомалада бўлиш

Ислом дини, инсонлар билан бир қаторда, зарарсиз ҳайвонларга ҳам ҳақ-ҳуқуқ бериб, уларга бесабаб озор етказишдан қайтарган. Ҳатто, жонлиқ сўяётганда ҳам бу масалага катта эътибор қаратилган.

Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўйиш пайтида жониворга азият етказишдан сақланиш тўрисида кўплаб ривоятлар ворид бўлган. Улардан бирида шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўйишдан олдин пичоқни ўткирлаб олинглар. Сўюувчи ҳайвонга қанча роҳат етказа олса, етказсин”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)

Ҳайвон боқишда унга меҳрибон бўлиш ва азият бермаслик Аллоҳ таолога маҳбуб амаллардандир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Йўлда кетаётган бир киши қаттиқ чанқаб кетди. Бир қудуқ топиб, унга тушиб, сув ичди. Кейин чиқди. Қараса, бир ит тилини осилтириб турибди, ташналикдан нам тупроқни ялаяпти. Ҳалиги киши: “Бу ит ҳам менга ўхшаб роса чанқабди-ку”, дедида, қудуққа тушиб, маҳсисини тўлдириб, кейин уни оғзида тишлаб чиқиб, у билан итга сув беради. Шунда Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди”. “Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳайвонларда ҳам ажр борми?”, дейишди. У зот: “Ҳар бир жигари хўл (тирик) нарсада ажр бор”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан