loader
Foto

Путиннинг фахр ракетаси жойида портлаб кетди

Сармат синов пайтида шахтада портлаб, синов майдонини кратерга айлантирди.

Кремлнинг Сарматни синовдан ўтказиш орқали Ғарбга ўзининг ҳарбий қудратини намойиш этишга уриниши улкан муваффақиятсизликка учради.

Россияда РС-28 Сармат қитъалараро баллистик ракетаси (ҚБР) лойиҳасида катта муаммолар бор кўринади. Бу яна бир муваффақиятсиз бўлган тўртинчи синовдир.

OSINT мутахассислари Плесецк космодроми (Россия Федерацияси, Архангелск вилояти) яқинидаги полигоннинг сунъий йўлдош тасвирларини ўрганишдан сўнг бунга эътибор қаратди. Хусусан, MeNMyRC шарҳловчиси ўзининг Х-аккаунтида тестларнинг муваффақиятсизлиги ҳақида ёзган.

Мутахассис рус Сармати синовдан ўтган Плесецк полигонида катта вайронагарчиликни аниқлади. Кадрларга қараганда, ракета ҳатто учмаган.

«Шубҳасиз, РС-28 Сармат синовлари тўлиқ муваффақиятсиз якунланди, ракета шахтада портлаб, улкан кратерни (чуқур) қолдириб, синов майдонини тўлиқ вайрон қилди» (техник ҳодимлар ҳам қирнилиб кетган), деб ёзади MeNMyRC

Мутахассис эътиборни синов майдончасида 4 та ўт ўчириш машинаси ҳам борлиги, эҳтимол улар Сарматдаги портлашдан кейин ўрмон ёнғинини ўчиришга ҳаракат қилишаётганига эътибор қаратди.

Унинг аниқлик киритишича, ракета портлаши ёқилғи қуйиш вақтида синовлар бошланишидан олдин ҳам содир бўлиши мумкин эди.

Сарматнинг биринчи ва ягона муваффақиятли синовлари 2022 йилнинг баҳорида бўлиб ўтди. Ўша воқеадан бери ишлаб чиқувчилар муваффақиятни яна тўрт марта такрорлашга ҳаракат қилишди, аммо барчаси муваффақиятсиз тугади.

Муваффақиятсизликларга қарамай, Россия диктатори Владимир Путин мунтазам равишда Сармат билан мақтаниб, ракета ишга туширилиши ҳақида ваъда беради. У буни Россия ядро арсеналининг асосий таркибий қисмларидан бири деб атади. 2018-йилда Федерал Мажлисга қилган мурожаатида Путин ҳатто янги ракета «ҳар қандай мавжуд ва келажакдаги ракетага қарши мудофаа тизимларини енгиб ўтишга қодир», бу эса уни ўз синфида ўзига хослигини таъкидлаган эди.

Малумот

РС-28 Сармат эски РС-20В Воевода ракета тизимини алмаштириш учун ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа Россия ядровий кучларини модернизация қилишнинг муҳим элементи ҳисобланади.

Маълумки, ракетанинг массаси тахминан 200 тоннани ташкил этади, бу эса уни дунёдаги энг оғир баллистик ракеталардан бирига айлантиради. Унинг узунлиги 35 м дан ортиқ, диаметри эса тахминан 3 м, эълон қилинган парвоз масофаси 18 минг км дан ортиқ. Таъкидланишича, ракета 10-15 тагача бир нечта мустақил нишонга олинадиган жанговар каллакларни (РГЧ ИН) олиб юришга қодир, уларнинг ҳар бири умумий қуввати 50 мегатонгача бўлган ядровий заряд билан жиҳозланиши мумкин. Аввалроқ Гиркиннинг қуролдоши ядровий Сарматда нима бўлганини қандай айтгани ҳақида хабар берган эди. Путин мақтанган Сармат сохта бўлиб чиққанини ҳам ёзган эдик: 5 йил ичида битта ракета синови муваффақиятли ўтди.