loader
Foto

Россия допинг туфайли тўрт йил муддатга халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишдан четлаштирилди, унинг спортчилари эса аялди

"Мувофиқлик бўйича қўмитанинг ўтган ой берган тавсияларига мувофиқ, Россиянинг алоҳида спортчиларига, агар 2018 йил Пхенчханда қишки ўйинлар вақтида қабул қилинган чоралар каби, улар Россияда 2015 йилгача ўринга эга бўлган – уюшган допинг тизимига жалб қилинмаганлигини исботлаб бера олса, нейтрал байроқ остида қатнашишга рухсат этилади. Бундай санкцияларга мувофиқ, Россия тўрт йил давомида жаҳон чемпионатини қабул қила олмайди ёки Олимпиада ўйинлари ўтказишга даъвогар бўла олмайди", - дейилади мақолада.

"(...) Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА) бу қарор устидан Спорт арбитраж судига шикоят бериш учун 21 кунга эга, бу суд Токиода келаси ёзда бўлиб ўтадиган Олимпиада олдидан арбитраж қарори қабул қилиши кутилмоқда. Шак-шубҳасиз, Россия Олимпия қўмитаси ва Сопрт вазирлиги томонидан назорат қилинадиган РУСАДА бу санкция устидан шикоят қилади: Россияда фақат унинг бош директори Юрий Ганус бу жазони муносиб деб ҳисоблайди. Лекин унинг реал кучи чегараланган", - қайд этади мақола муаллифи Клеман Гийу.

"(...) Россияда фирибгарлик кўлами ва Москва томонидан такрорланадиган қоидабузарликларни ҳисобга олиб, Америка антидопинг агентлиги раҳбари Трэвис Тигартдан бошлаб бир нечта овоз россиялик спортчиларни мусобақалардан тўлиқ четлатишга чақирди. Бу кузатувчиларнинг таъкидлашича, Россия томонидан сўнгги ҳийла-найрангларни ҳисобга олиб, уюшган допинг тизимидан ким фойдалангани ва ким фойдаланмаганини аниқлашнинг имкони бўлмайди. Шундай қилиб, можарога аралашган айрим россиялик спортчилар навбатдаги Олимпиада ўйинларида қатнашишлари мумкин", - деб ёзади Le Monde.

"Спортчилар учун эшиклар кенг очиқ, лекин айрим ҳуқуқий чекловлар билан: 2020 йилнинг биринчи ярмида Швейцарияда бўлиб ўтиши лозим бўлган Спорт арбитраж судида апелляцияни ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилувчи шахслар фақат айбдорларга, яъни Россия спорти раҳбарларига нисбатан санкциялар қўллаши лозим", - деди журналист.

"Бундай мутаносиб таъсир чорасини анъанавий равишда Россия манфаатларига мос ҳаракат қиладиган ва Пхёнчхандаги 2018 йилги Қишки Олимпия ўйинларида худди шу схемага рози бўлган Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан маъқулланди. Бутунжаҳон антидопинг кодексига киритилган ўзгартишлардан сўнг WАДА қарорлари ХОҚ учун мажбурийдир", - хулоса қилади Le Monde.

Манба: Le Monde