У нафратга асосланган жиноятда, шунингдек, олов билан эҳтиётсиз муносабатда ва рецидивизмда айбланди. Сўнгги иккита моддани инобатга олган ҳолда Мартинес 16 йил қамоқда ўтиради.
Маҳаллий полициянинг сўзларига кўра, воқеа ярим кечаси, бу ерга ташриф буюрганлар эркак киши томонидан таҳдиддан шикоят қилган Dangerous Curves клубида рўй берган. Муассасага полиция ходимлари етиб келганда осойишталикни бузган шахс клубдан ташқарига чиқариб қўйилганди.
Шундан сўнг, Мартинес маҳаллий Бирлашган Христиан черковига борди - биз ҳатто провинциал Америкада ҳам черковни ЛГБТ рамзлари билан "безаш" мумкинлигидан ҳайрон бўлмаймиз - ва у ердан байроқни олиб кетди. Кейин у клубга қайтиб, кўчада ёндирувчи суюқликдан фойдаланиб байроқни ёқиб юборди.
Шунингдек, у маҳаллий барга ўт қўйиш билан таҳдид қилди.
Ҳибсга олингандан сўнг дарҳол у айбини тан олди ва ўз ҳаракатларининг сабаблари ҳақида гапирди.
"Бу ишни қилиш мен учун катта шараф эди, бу Худованднинг марҳаматидир. Мен шунчаки уларнинг мағрурликларини ёндирдим", - деди у судда унга қарши далил сифатида ишлатилган KCCI-TV га берган интервьюсида.
Ўзининг гомосексуаллигини очиқчасига эълон қилган Пастор Эйлин Габби тергов хулосаларига қўшилишини айтди.
"Мен доим Эймсни кўпчилик ўйлаган даражада илғор эмас деб ўйлардим ва бу ерда кўпчилик ҳали ҳам ўз жинсий ориентациясини яширишмоқда", - деди у Des Moines Register нашрига берган интервьюсида.
"Менга ёки ушбу черковга алоқаси бўлмаган 12 та нотаниш киши, бу одам муросасизлик ва нафратга асосланган жиноят қилганини айтди", - деди у.
Стори округи прокурори Жессика Рейнолдснинг таъкидлашича, Мартинес округда биринчи бўлиб нафрат жинояти учун айбдор деб топилган.
Воқеа умуман олганда blasphemy law ("Шаккоклик қонуни") ёки унинг ўхшашлари деб номланадиган нарсани кўрсатади. Покистон каби "қолоқ" ва "ваҳший" мамлакатларда одамларни зиёратгоҳларни ҳақорат қилганликлари учун жазолайдиган қонунчилик мавжудлиги умумий қабул қилинади. Ғарб жамиятларида ўзларининг "зиёратгоҳлари" бор (улар ҳатто черковларга осиб қўйилган) ва уларнинг ҳақоратлари қаттиқ қамоқ жазолари билан жазоланади.
Буюк Британиянинг кўчаларида ҳомиладор мусулмон аёлнинг қорнига урган ва эгизакларнинг нобуд бўлишига олиб келган Дэвид Галлахер тўрт йилдан кам (уч йил ва етти ой) қамоқ жазосига маҳкум этилганлигини кўрсатган мусулмонлар 15 йил қанча оғир муддат эканлигини эслатдилар.
Албатта, бу ҳар хил давлатлар, Америка Қўшма Штатлари Буюк Британия эмас ва Мартинес Галлахердан фарқли ўлароқ, бунгача судланган эди, лекин нимадир шундан далолат берадики, бундай жамиятда ЛГБТ байроғи мусулмон болаларига қараганда кўпроқ қадрланади. Баъзи мусулмонлар аччиқ ҳазил қилишганидек, ҳужумдан қутилиб қолиш учун, эҳтимол, мусулмон аёл ЛГБТ байроғига ўраниб олиши керак эди. Афсуски, бу ҳозирда камдан-кам учрайдиган ҳолат эмас.