Кейинроқ Адлия вазирлигида «давлат органларида ишларни давлат тилида юритиш фуқаролар ҳуқуқларини камситмайди» деб хабар қилди.
14 май куни Москвада бўлиб ўтган брифинг давомида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистондаги қонун лойиҳаси тарафдорлари «яққол камчилик» деб айтди.
«Биз оммавий ахборот воситаларида ушбу қонун лойиҳаси туфайли юзага келган баҳс-мунозараларга эътибор қаратдик. Унинг тарафдорлари яққол камчиликда деган таассурот уйғонади. Кўплаб шарҳлар рус тилининг расмий муомалада сақланиб қолганидан далолат беради, бу эса тарих ва замон руҳига, иккитомонлама муносабатлар сифатига тўлиқ маънода мос келади. Асосийси – Россияда ўқиш ва ишлаш фойдасига танлов қиладиган Ўзбекистон фуқароларининг манфаатларига.
Россия ТИВ вакили Ўзбекистон мамлакатда рус тилида ўқитиш мукаммал дастури яратишдан манфаатдор эканлигини қад этди.
Захарованинг изоҳ беришича, дастур етказиб бериладиган ўқув, услубий ва бадиий адабиётлар сонини оширишга тақозо этади.
Бундан ташқари, қўшимча рус тили марказлари очилади, ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказларига рус тили мутахассислари юборилади. Шунингдек, ўзбек абитуриентлари учун РФ олий таълим муассасаларида бюджет ўринлари квотаси оширилади.