Пекин Вашингтон эркинлик курашчилари сифатида қабул қилган Гонконг тарафдорлари ва Миннеаполис намойишчилари билан Гонконг тарафдорлари ўртасида параллел ўтказиб, собиқ Британия мустамлакасида ўз авторитар бошқарувини оқлаш учун Қўшма Штатлардаги муаммолардан PR сифатида фойдаланмоқда", - деб ёзади Le Figaro нинг Пекиндаги мухбири Себастьян Фалетти
"(...) Президент Дональд Трамп томонидан АҚШ Миллий гвардиясидан исёнчиларга қарши курашиш учун фойдаланиш ва унинг армияга мурожаат қилиш таҳдиди – авторитар мамлакат саналган Хитой учун шунчаки осмондан тушган совға бўлди: айни пайтда Гонконгга мажбуран қабул қилдирилаётган тортишвл «миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун» оролдаги «террорчилар» ва «айирмачилар»га қарши янги қатағон қуролларини кўзда тутади. Бундай кураш қуроллари АҚШ томонидан кенг танқидга учради", - дейилади мақолада.
"(...) Гонконг маъмуриятининг раҳбари Кэрри Лэм миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунга жавобан Трамп маъмуриятининг Осиё молиявий маркази фойдаланадиган савдо имтиёзларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорига қарши чиқиш учун АҚШнинг "иккиюзламачи стандартлари"га қарши чиқди. "Америка Қўшма Штатларида тартибсизликлар мавжуд ва биз маҳаллий ҳокимият қандай муносабатда бўлганини кўрмоқдамиз. Гонконгда шунга ўхшаш тартибсизликлар бўлганида, биз улар қандай позиция эгаллашганини кўрдик", деди Лэм Пекин ғарб девонхонларининг танқидига сабаб бўлган ярим автоном ҳудудда сентябрьгача жорий қилиш ниятида бўлган янги қонунни оқлаш учун ", - деб ёзади нашр.
"Гонконг полицияси Америка полициясидан кўра анча маданиятли ва босиқлик намойиш этади", - деди Пекин Ижтимоий фанлар академиясининг тадқиқотчиси Лу Сианг янги қонун қабул қилинишини оқлаш учун Global Times нашрига берган интервьюсида. Коммунистлар партияси томонидан назорат қилинадиган газета Гонконгда сиёсий инқирозни келтириб чиқарган, энди эса ўзларининг ҳудудларида зўравонликка дуч келган "америкалик сиёсатчиларни" масхара қилмоқда", - деди Фалетти.
"(...) Ҳали ҳам COVID-19 пандемиясидан азият чекаётган Америка билан стратегик қарама-қаршиликлар авжида бўлган бир пайтда расмий матбуот Миннеаполисдаги зўравонлик саҳналарини кенг ёритмоқда, бу цензура томонидан қаттиқ назорат қилинадиган хитойлик ижтимоий тармоқларда жуда катта муваффақият қозонмоқда", - деб ёзади Le Figaro. (...) "Гонконгдан ёш разил ва палидларни АҚШга юборинг, Америка полицияси уларни бир «пардозлаб» қўйсин!" - шундай деб ёзади Интернет фойдаланувчилардан бири.
"(...) Америка инқирози, шунингдек," Хитой хусусиятларига эга социалистик модел "нинг устунлигини даъво қилган ва иқтисодий қийинчиликлар шароитида одамлар коронавирус эпидемияси рўй берганда ўз хатоларини унутишга ҳаракат қилган айни пайтда, Президент Си Цзиньпин режимига янги «ўқ-дорилар» етказиб берар экан, - таъкидлайди журналист.
"Партия ташвиқоти ички афсоналарни ўйлаб топиш ва Ғарбдаги хаоснинг миқёсига урғу бериб, Хитойда вазият беқиёс яхши деган таассурот уйғотишга ҳаракат қилмоқда", - деди мустақил сиёсатшунос Чэнь Даоинь.
"Тартибсизликлар Америка моделининг камчиликларини, хусусан, ижтимоий тенгсизликни ва " Оқ Уйнинг АҚШда 100 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган "COVID-19" инқирозини бартараф қила олмаслигини аниқлаб берди", - деб таъкидлайди Global Times. Бу Пекин томонидан расман эълон қилинган 4634 кишининг ўлими билан таққослаганда астрономик рақамдир. Америка шаҳарлари «қора» ҳудудларининг қўзғолони мамлакатнинг "ирқчилик" ва "сурункали касаллик"ларини намойиш этади, - деб ҳужум қилади Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзянь. Бунда апрель ойида кўплаб Африка мамлакатлари Хитой ҳукуматини мамлакатнинг жанубидаги Гуанчжоу шаҳрида, «шоколад шаҳар» номи остида хам маълум бўлган даҳада қора танли фуқароларга нисбатан "камситувчи" деб ҳисоблаган муносабати учун айблашди" деб хулоса қилади Сабастьян Фалетти.
Манба: Le Figaro