loader
Foto

Тадқиқот ва тажрибалар гей бўлиб туғилиш мумкин эмаслигини исботлади

"Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишувинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик" Ҳужурот сураси, 13.

Калифорния университетининг олимлари гей (баччабоз) бўлишга мойиллик ташқари муҳит таъсиридан хосил бўлишини исботлаб беришди.

Гомесексуал бўлиш истаги туғма ёки жисмоний оғиш орқали пайдо бўлмас экан. "Ирсият ва генетикадаги оғишлар ҳам инсоннинг жинсий мойилигига таъсир қилмайди".

Олимларнинг тадқиқот ва тажрибалари гей бўлиб туғилиш мумкин эмаслигини исботлади.

Исломга кўра, гомосексуализм катта гуноҳдир ва ўз-ўзидан ғайритабиийдир ҳам. Аллоҳ таоло айтади: "Эй инсонлар, сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳавони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз" (Нисо сураси, 1).

Инсонийликка зид ишларни қилиб, яна уялмасдан ва ўзини оқлаш учун "табиат хатоси" ва шунга ўхшаш турли хил баҳоналарни ўйлаб топишади. Аслида эса, бу бузуқлик ва фаҳшнинг ўзгинасидир.

Генетикларнинг аниқлашича: одам гей бўлиб туғилмайди, балки гей бўлиб вояга етади

Олимларнинг таъкидлашича, одамнинг жинсий ориентацияси шаклланиши учун жавоб берадиган генетик ўзгаришларнинг катта қисми одам туғилганидан кейин, атроф-муҳит омиллари таъсири остида рўй беради. Калифорния университети олимларининг тадқиқоти ҳали эълон қилинмади, лекин унинг натижалари Америка инсон генетикаси жамияти конференциясида тақдим этилди.

Тадқиқотда 47 жуфтлик эгизклар иштирок этган. Эгизаклар деярли бир хил генлар тўпламига эга бўлишига қарамай, атиги 20% ҳолларда иккала эгизак гомосексуал ориентацияга эга бўлган. Қолган жуфтликларда бир киши гей бўлса, иккинчиси анъанавий жинсий  ориентацияли бўлган.

Иш муаллифларининг таъкидлашича, одамнинг жинсий ориентацияси учун ҳақиқатда генлар жавоб беради - тадқиқотчилар геномда уларни ўрганиш 70% аниқлик билан одамнинг ориентациясини аниқлашга ёрдам берадиган тўққизта ҳудудни аниқлади. Бироқ гомосексуал ориентацияга олиб келувчи ўзгаришларнинг аксарияти одам туғилгандан кейин геномда, атроф-муҳит омиллари таъсирида (тарбия ила) содир бўлади. Олимларнинг таъкидлашича, уларни ўрганиш натижалари эпигенетиканинг шахс шаклланишидаги ролини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.