Қурултой ташкилот мавжуд бўлиб келаётган пайтдан бери энг кўп сонли анжуманга айланди. Тадбирда жами 50 та Ислом ташкилотидан 1030 нафар вакил иштирок этди.
Аҳмад Абдулсалом Муҳаммад ар-Райсуний 1953 йил Марокашнинг Авлад-Султон қишлоғида таваллуд топган.
1978 йил у Феседаги Ал-Қарауин университетини тамомлаб, Ислом фиқҳи бўйича бакалавр даражасини олди; 1991 йил Рабатдаги Муҳаммад V университетида фалсафа доктори даражасини олди.
IUMS янги сайланган раҳбари унинг асосчиларидан бири ҳисобланади, у ташкилот ижроия кенгашининг аъзоси бўлган ва 2013 йилдан бошлаб вице-президент лавозимини эгаллаб келган.
1996 йилдан 2003 йилгача доктор ар-Райсуний «Ат-Тавхид вал-Ислоҳ» Марокаш ҳаракатини бошқарган; АҚШда жойлашган Ислом фикри халқаро институтида маслаҳатчи бўлиб ишлаган; 2006 йил тарқатиб юборилгунга қадар Марокаш Олимлар Ассоциациясининг аъзоси бўлган.
Ар-Райсуний «Ислом билимлари илмий журнали» таҳрир ҳайъати аъзоси, Марокашнинг «Ислом жамияти» асосчиси ва биринчи президенти бўлган. 1994 йилдан 1996 йилгача бош идораси Рабатда жойлашган «Келажак ислом ассоциацияси»ни бошқарган, 2000 йилдан 2004 йилгача эса араб тилида чиқадиган «Ал-Таждид» нашрининг муҳаррири бўлган.
Унинг академик изланишлари асосий предмети XIV асрда яшаб ўтган сунний фақиҳ имом аш-Шатибийнинг асарлари бўлган. Олимнинг асарлари бир қатор тилларга, жумладан, форс, урду, инглиз, босния ва рус тилларига таржима қилинган.