loader
Foto

Эр итоатида бўлиш – жаннатга киришга васила

Яъни, ўзим қодир бўлган ишда калталик қилмайман. Агар уни қилишдан ожиз бўлсам, камчилик қилиб қўйишим мумкин. Шунда: «Бас, эринг сенинг жаннатинг ва дўзахингдир. Унга итоатли бўлиб рози қилсанг жаннатга, аксини қилсанг дўзахга кирасан» (Имом Аҳмад ривояти).

Бу сўзлари билан пайғамбаримиз (с.а.в.): «Эринг билан қайси аҳволда муомала қиляпсан? Ахир у сенинг жаннатга ё дўзахга тушишингга сабаб бўлади­ку», деган маънони ирода қиляптилар.

Бу маънони Умму Сулайм (р.а.) келтирган ҳадис ҳам қувватлайди: «Набий (с.а.в.) айтдилар: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда ўлса, жаннатга киради» (Ибн Можа ривояти).

Мана шу нарсалардан эр­хотиннинг саодати мақсад қилинмаяпти? Чунки аёл эрининг итоатида бўлиши туфайли Раббисининг розилигига эришади. Ўзини, эрини ва фарзандларини ҳам бахтли қилади. Уйини эса тўлиқлигича муҳаббат, соғлом турмуш роҳат­фароғат, омонлик ва барқарорлик билан таъминлайди. Булар учун Исломнинг кўрсатмалари ва таълимотларидир.

"Исломий никоҳ ва унинг одоблари" китобидан

Шайх Муҳаммад Али Собуний