loader
Foto

Эволюция назариясининг залолати

Аллоҳ Қуръонда эътиборингизни қаратган асосий масалалардан бири Ерда ҳаётнинг яратилишига оид изоҳга ҳожат қолдирмайдиган исботу далилларки, бунинг моҳиятини англаш орқали инсонлар Аллоҳ таолонинг раҳми ва меҳрибонлигига шукроналар келтириши керак. Бироқ ҳозирги замонда инсониятни Аллоҳ таолонинг қудрати тўғрисидаги Ҳақиқатдан чалғитиш, ёлғон, илмий ўзаги пуч ғоялари  билан қалблари ва онгларидаги эътиқодини ўлдириш бинобарин уларни абадий азобга гирифтор қилаётган мафкуралар кенг ёйилди.

Хавфли, куфрона мафкураларидан бири - материализмдир.

Материализм таълимоти “илмий” дарвинизм назарияси, яъни ерда ҳаёт пайдо бўлиши эволюцияси назариясини ўзининг “илмий” асоси қилиб олганки, унинг таъкидлашича, ерда ҳаёт жонсиз унсурдан пайдо бўлган. Ваҳоланки, замонавий фундаментал фан Ердаги ҳаёт Мутлоқ Яратувчисига эга эканлигини исботлагач, эволюция  назарияси ва материализм бутунлай ҳалокатга учради. Аллоҳ Оламни яратди ва унда нозик тартиб ва тенглик ўрнатди. Бинобарин, тирик мавжудотлар Олий Яратувчи томонидан эмас, балки тасодифан пайдо бўлган, деган эволюция назарияси ҳақиқат бўлиши мумкин эмас.

Эволюция назарияси постулатларини кўриб чиқар эканмиз, унинг пуч таълимот эканлиги, замонавий фан далиллари олдида сўзсиз ҳалокатга юз тутганлиги кундай равшан бўлиб қолади. Мана, масалан, жонли мавжудотларнинг тузилиши жонсиз организмларнинг тузилишига қараганда тенгсиз даражада мукаммал ва аниқ режалашганини кўрамиз. Жонсиз мавжудотларнинг атом тузилиши шу даражада заиф бўлгани ҳолда, жонли организмларнинг атомлари мураккаб тузилиши билан бир-бирига боғланган. Ўша атомлардан иборат жонли мавжудотларнинг протеинлари, энзимлари, тўқималари мукаммал, ўзига хос хусусиятга эга.

Шундай қилиб, тирик мавжудотларнинг ўша мукаммал тузилиши  ХХ аср интиҳосида дарвинизм ғояларининг пуч эканлигини кўрсатиб қўйди.

Биз бу ёлғон таълимотни сайтимиздаги кўплаб мақолаларимизда чуқур ва муфассал фош қилганмиз.

Биринчи забт этиб бўлмас поғона: Ҳаётнинг туғилиши

Эволюция назариясининг таъкидлашича, барча жонли организмлар бундан 3,8 миллиард йил олдин ибтидоий олам шароитида, ягона жонли тўқимадан пайдо бўлган.

Қандай қилиб биргина жонли тўқимадан миллионлаб жонли организмлар мажмуи пайдо бўлган ва бу ҳақиқатан ҳам шундай бўлса нега  қазилма қолдиқлар орасида ҳаёт эволюциясининг кўплаб оралиқ шакллари топилмаяпти? Бу саволга эволюциячилар ҳеч қандай жўяли жавоб беришолмаяпти. Бироқ, аввало, эволюция жараёнининг биринчи поғонаси хусусида тўхталиб ўтиш керак. Хўш, ўша илк тўқима қай тарзда пайдо бўлган?

Эволюция назарияси ҳаёт пайдо бўлиши жараёнига қандайдир илоҳий иштирокни инкор этган ҳолда, “илк тўқима” тасодифан, табиат қонунлари асосида, ҳеч қандай режа, мақсад ва тартиб кўзда тутилмаган ҳолда пайдо бўлган, дея уқтиради. Яъни, бу назарияга кўра, жонли тўқима тасодифий шароитда жонсиз унсурдан пайдо бўлган. Аммо, бу биологиянинг барча фундаментал қонунларига мос тушмайди.

“Ҳаёт ҳаётдан туғилди”

Дарвин ўз китобида ҳаёт пайдо бўлиши муаммосини илгари сурмайди. Чунки, 19-аср ўрталаридаги тўпори илмий дунёқараш жонли тўқимани оддий, содда тузилма, деб билар эди. Ўрта асрлардаёқ ёйила бошлаган “Тасодифий пайдо бўлиш” назариясига кўра жонсиз организмлар тасодифий шароит тақозосига кўра бир-бирлари билан бирлашиб, жонли мавжудотни шакллантириш мумкин, деб ҳисобланган. Жумладан, олимлар қурт-қумурсқалар овқат қолдиқларидан, сичқонлар эса буғдойдан пайдо бўлади, деб ўйлашган. Мазкур фикрларни исботловчи ажабтовур тажрибалар ҳам ўтказилган: ифлос латтага озгина буғдой солиб, маълум вақт ўтгач, ундан сичқон пайдо бўлади, деб таъкидлашган.

Жонсиз моддадан ҳаёт пайдо бўлишига исбот сифатида гўштда қурт пайдо бўлиши келтирилган. Бироқ, кейинчалик маълум бўлишича, гўштдаги қуртлар ўз-ўзидан эмас, балки пашшалар томонидан қолдириладиган кўзга кўринмас личинкалардан пайдо бўлар экан.

Дарвин ўзининг “Табиий танланиш йўли билан турларининг пайдо бўлиши” асарини ёзган даврларда бактериялар жонсиз моддадан пайдо бўлади, деган умумий қараш ҳукмрон эди.

Бироқ, Дарвиннинг китоби босилгандан сўнг беш йил ўтар-ўтмас, таниқли франсуз биологи Луи Пастер эвалюция назариясининг асосини ташкил этувчи бу тасаввурни бутунлай инкор этади. Узоқ тадқиқотлар ва  тажрибалардан сўнг Пастер қуйидаги фикрни билдирди: “жонсиз унсурдан ҳаёт пайдо бўлади, деган фикр бир пулга қиммат гап бўлиб қолди”.

Эволюция назарияси тарафдорлари узоқ вақтгача Пастер томонидан қўлга киритилган очиқ далилларга қаршилик кўрсатиб келишди. Кейинчалик тараққий топган фан  жонли тўқиманинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги фикрнинг нақадар хаёлий эканлигини янада равшанроқ исботлади.

ХХ асрнинг натижасиз уринишлари

Ҳаёт пайдо бўлиши масаласига ХХ асрда қўл урган биринчи эволюциячи, таниқли рус биологи Александр Опариндир. Ўтган асрнинг 30-йилларида Опарин ўзининг қатор фикрлари билан жонли тўқима тасодифий шароит тақозосига кўра пайдо бўлиши мумкинлигини исботлашга уринди. Аммо бу ишлар натижасиз тугади ва Опарин: “Афсуски, жонли тўқиманинг пайдо бўлиши манбалари тўғрисидаги масала бутун эволюция назариясини қамраб олувчи аниқлаш қийин бўлган қоронғу нуқталардан иборат”, дея эътироф этишга мажбур бўлди.

Опариннинг йўлидан қатъий борган эволюциячилар ҳаётнинг илк манбаси тўғрисидаги масалага ниҳоят ойдинлик киритишга хизмат қилувчи кўпдан-кўп тажрибалар ўтказишди. Бу тажрибалар ичида энг машҳури 1953 йилда америкалик химик Стенли Миллер томонидан ўтказилган. У катта бир идишга Ернинг ибтидоий атмосферасида мавжуд бўлиши мумкин бўлган барча газларни тажриба йўли билан жойлаштирди. Ушбу газлар қоришмаси орасидан маълум миқдорда энергия ўтказди. Натижади, Миллер оқсил таркибига кирувчи бир нечта молекулалар (аминокислоталар)ни синтез қилишга муваффақ бўлади.

Кейинги йилларда эволюция назариясининг “ҳақлиги”ни исботловчи муҳим қадам деб тақдим қилинган бу тажрибанинг ноқислиги маълум бўлиб қолди. Чунки тажрибада яратилган атмосфера Ер атмосферасининг ҳақиқий шароитларидан кескин фарқ қилар экан.

Узоқ сукут сақлагандан сўнг, Миллернинг ўзи ҳам тажрибада фойдаланилган газлар ҳеч қачон Ернинг ибтидоий атмоферасида бўлмаганлигини тан олди.

Янги дарвинчиларнинг бутун аср давомида ҳаёт пайдо бўлишининг эволюция механизмларини тушунтириб бериш учун қилган барча уринишлари натижасиз тугади. Скриппс Институти (Сан Диего)нинг таниқли геохимик-эволюциячи Жеффри Бада 1998 йилда “Замин” (“Еаrth”) журналида эълон қилган мақоласида бу мағлубиятни тан олиб, шундай ёзади: “Бугунги кунда, ХХ аср бошида интиҳосида биз асрга қадам қўйган, ҳали-ҳануз ўз ечимини топмаган муаммо қаршисида турибмиз: Ерда ҳаёт қандай пайдо бўлган?”

Ҳаётнинг мажмуавий тузилши

Эволюция назарияси тушунтиришда боши берк кўчага кириб қолган асосий муаммо бу энг оддий бўлган жонли организмларнинг ўта мураккаб, мажмуавий тузилишидир. Жонли тўқима башарият авлоди қўлга киритган жами технологик ютуқлардан-да мураккаб механизмдан иборат. Шу даражада мураккабки, ҳатто айни даврда ҳам олимлар энг юқори даражада жиҳозланган лабораторияда жонсиз модданинг барча элементларни бирлаштириб, бирорта жонли тўқимани яратишга эриша олмаяптилар.

Жонли тўқиманинг пайдо бўлиши учун зарур бўлган шароитлар шунчалар кўпки, уларни тасодифий шароит тақозоси билан пайдо бўлади, деб тушунтириш ғирт аҳмоқликдан ўзга нарса эмас. Тасодифий ҳолатлар уйғунлигида жонли тўқима тузилмасининг асосий элементи ва 500 та аминокислотадан иборат ҳисобланмиш оқсилни синтез қилиш эҳтимоли 1 га 10950дир. Математиклар 1050 ни амалий жиҳат “йўқ” нисбат деб ҳисоблаганларидан кейин, юқоридаги рақамлар ҳақида ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг.

Тўқима ядросида жойлашган ва барча ирсий маълумотларни сақловчи  ДНК молекуласи мажмуавийлик бўйича ажойиб маълумотлар банки ҳисобланади. Агар инсон ДНК молекуласида яширинган маълумотларни қоғозга туширишни уддаласа, ҳар бир 500 саҳифадан иборт 300 жилд китоб бўлар эди.

Мазкур масалада яна бир қизиқарли жиҳат бор: ДНК бир қатор мустақил протеинлар (ферментлар) ёрдамидагина нусхаланиши мумкин. Бироқ, бу ферментлар синтезини ДНК молекуласи ичидаги маълумотлар асосидагина амалга ошириш мумкин. Уларнинг бир-бирига боғлиқ эканлигини ҳисобга олсак, ДНКни нусхалантириш учун бу икки элементнинг мавжуд бўлиши зарурдир. Худди шу жиҳат ҳам ҳаётнинг тасодифан пайдо бўлганлиги тўғрисидаги фикрни боши берк кўчага киритиб қўяди. Калифорния университети (АҚШ) профессори Лесли Оргал Америка илмий журнали (Scientifiс American)нинг 1994 йили октябрь ойидаги сонида дарвинчиларнинг бу адашишини шундай тан олади: “Айнан бир жойда олий даражада мураккаб тузилмага эга протеинлар ва нуклеин кислоталарининг (РНК ва ДНК) шаклланишини тахмин қилиш имконияти фавқулодда ғаройиб кўринади. Бироқ, улардан бирисиз бошқасини олиш мумкин эмас. Шундай қилиб, инсоният ҳаёт пайдо бўлиши кимёвий тарзда амалга ошиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги далилни тан олишга мажбур”. Шубҳасиз, агар ҳаётнинг ўз-ўзидан, табиий шароитлар таъсирида умуман пайдо бўлиши мумкин эмас экан, биз учун ҳаёт табиатдан ташқари бўлган куч томонидан яратилганлигини тан олиш қолади, холос. Бу ҳақиқат эволюция назариясининг тирик организмлар яратилиши жараёнида Илоҳий иштирокни инкор этувчи асосий ғоясини пароканда қилиб юборади.

Эволюциянинг хаёлий механизмлари

Дарвин назариясини инкор этувчи муҳим нуқталардан яна бири шуки, ҳаёт ривожланиши механизмлари ҳақиқатда ҳеч қандай эволюцион кучга эга эмас.

Дарвин ҳаёт эволюциясини “табиий танланиш” механизми билан тушунтиришга ҳаракат қилади. Дарвиннинг мазкур механизмга алоҳида эътибор қаратгани китобнинг “Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши” деб номланишидан ҳам кўриниб турибди.

Табиий танланиш табиатда яшаш учун кураш ғоясига асосланган табиат селекцияси бўлиб, бунда мослашувчан ва кучли мавжудот яшаб қолади. Масалан, йиртқичлар хавф соладиган буғулар подасида фақатгина чаққон ва кучли буғуларгина тирик қолади. Бироқ, ушбу механизм эволюциясини келтириб чиқармайди ёки уларни бошқа турдаги ҳайвонларга, масалан отларга айлантирмайди.

Шундай қилиб, табиий танланиш механизми ҳеч қандай эволюцион кучга эга эмас. Дарвин бу ҳақиқатни тушунади ва китобдаги боблардан бирида: “агар фойдали ўзгаришлар юз бермаса, у ҳолда табиий танланиш кучсиз бўлиб қолади”, деб ёзади.

Ламаркнинг таъсири

У ҳолда “фойдали ўзгаришлар” қандай юз беради? Дарвин ўз даврининг содда илмий тасаввурлари доирасидан келиб чиқиб, бу масалани Жон Батист Ламарк назариясига суянган ҳолда тушунтиришга ҳаракат қилади. Дарвиннинг китоби чиқишидан олдин яшаб ўтган франсуз биологининг таълимотига кўра, тирик организмлар ўз ҳаёти давомида тўплаган физик ўзгаришларини кейинги авлодга ўтказади. Шу тарзда ўзгаришлар авлоддан-авлодга ўтиб, охир-оқибат янги турнинг пайдо бўлишига олиб келади. Масалан, Ламаркка кўра, жирафалар  жайронлардан пайдо бўлган. Жайронлар баланд дарахт шохларидаги баргларига бўйин чўзаверишган ва авлоддан-авлодга ўтиб, уларнинг бўйни узайган.

Дарвин ҳам шунга ўхшаш мисоллар келтирган. Масалан, “Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши” китобида, баъзи айиқлар овқат излаб сувга тушаверганидан китларга айланган, деб ёзади.

Аммо, Грегор Мендел томонидан кашф қилинган ворислик қонуни, шунингдек, ХХ аср генетикасининг кейинги тадқиқотлари орттирилган хусусиятларни кейинги авлодга ўтказиш тўғрисидаги афсонани тўла-тўкис инкор этди.

Неодарвинизим ва мутациялар

Дарвинчилар муаммолар ечимини топиш ва ўзларининг ҳақ эканликларини исботлаш учун ХХ асрнинг 30-йиллари охирида “Замонавий Сунъий Назария”ни илгари суришди. Бу неодарвинизм номи билан ҳам машҳур. Неодарвинизм табиат селекциясининг табиий механизмига “фойдали ўзгаришлар сабаби” сифатида мутация тушунчасини қўшди. Мутация ташқи факторлар, масалан, радиация таъсирида ёки ички факторлар, масалан ДНК нусхаланишидаги хато таъсирида жонли организмлар генидаги бузилишлардир.

Ҳатто бугунги кунда ҳам неодарвинизм дунёда эволюция назариясини ғояларини ҳимоя қилиб келаяпти, шунингдек, миллионлаб жонли мавжудотлар, мураккаб аъзолар, жумладан қулоқ, кўз, қанот ва бошқалар мутация натижасида, яъни генетик камчилик натижасида вужудга келган,  деган фикрни илгари суришдан чарчамаяпти. Бироқ, неоэволюциячиларнинг барча даъволарини пучга чиқарувчи илмий ҳақиқат бор: мутациялар жонли организмларни ривожлантирмайди, аксинча, уларга фақат зиён етказади.

Бунинг сабаби оддий: ДНК ўта мажмуавий тузилмага эга. Бу молекулага бўладиган ҳар қандай таъсир унинг таркибини ўзгартириб юбориши ва фақат зиён етказиши мумкин. Буни америкалик генетик Б.Г. Ранганатан шундай изоҳлайди: “Мутациялар арзимас, тасодифий ва зарарлидир. Улар жуда кам ҳолатларда юз беради ва унчалик самарали эмас. Бу уч ўзига хослик мутациялар эволюцион ривожланишга олиб келмаслигини кўрсатади. Айтиш мумкинки, кучли мослашган ва мукаммал организмда юз берадиган ҳар қандай тасодифий ўзгариш ёки самарали эмас, ёки умуман зарарлидир. Масалан, қўл соатидаги тасодифий ўзгаришлар бу соатни мукаммал русумдаги соатга айлантириб қўймайди. Ҳар ҳолда бундай ўзгаришлар соатга зарар етказади ёки уни тўхтатиб қўя қолади. Зилзила шаҳарни обод эмас, балки вайрон қилади, холос”.

Бугунги кунгача организмдаги генетик ахборотни ривожлантирувчи бирорта ижобий мутация қайд қилинган эмас. Барча мутациялар зарарли деб тан олинган. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, неоэволюциячилар томонидан “Эволюция механизми” деб тақдим қилинаётган мутациялар аслида жонли организмларни вайрон этувчи, бадбашара қилувчи генетик ҳодисадир. (Одамларда энг кўп кузатиладиган мутациялар онкологик ўзгаришлар ҳисобланади). Албатта, вайрон қилувчи, бадбашара этувчи механизм ҳеч қачон “эволюция механизми” бўлолмайди. Ҳатто Дарвиннинг ўзи тан олишича, табиий танланиш “ўз-ўзича бирор нарсани яратишга ожиздир”. Бинобарин, ҳаёт эволюциянинг ҳеч қандай механизми йўқ экан, демак эволюция деб аталмиш жараён ҳам йўқ бир нарсадир.

Қазилма қолдиқлар: оралиқ шакллардан асар ҳам йўқ

Қазилма қолдиқлар ёлғон эволюция назариясининг пуч эканлигини янада кескинроқ исботловчи манба ҳисобланади.

Эволюция назариясига кўра, барча тирик организимлар бир-биридан келиб чиққан. Илк тур вақт ўтиши билан ўзгара бориб, бошқа турлар пайдо бўлган. Мазкур назария бўйича бу жараён миллион йилларни ўз ичига олган ва босқичма-босқич ривожланиб борган.

Демак, айни пайтда, илк келиб чиқиш даврида тирик мавжудотларнинг кўплаб оралиқ турлари пайдо бўлган ва яшаган бўлиши керак эди.

Масалан, ҳозирги балиқларнинг ўтмишда шундай хусусиятларга эга илк тури мавжуд бўлиши керак эди. Ёки қушларда ҳам худди шундай.

Агар ҳақиқатдан ҳам ўтмишда мана шундай илк турлар мавжуд бўлган бўлса, уларнинг сони миллионлаб, ҳатто миллиардларга етарди. Ва уларнинг қолдиқлари қазиш ишлари пайтида албатта топиларди. Дарвин бу масалани “Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши” китобида шундай тушунтиради: “Агар менинг назариям тўғри бўлса, унда кўплаб оралиқ турлар мавжуд бўлиши керак. Уларнинг исботи қазилма қолдиқлар орасидан чиқиши мумкин”.