loader
Foto

Хитойда юан қулади ва Россиянинг миллиардлаб заҳиралари куйиб кетди

Россия марказий банки заҳираларидаги санкцияланмаган ягона актив Хитой юани Совет Иттифоқи парчаланганидан кейинги биринчи йиллардан бери кузатилмаган инқирозни бошдан кечирмоқда.

Bloomberg аввалроқ Россия санкциялар таъсирини камайтириш мақсадида Хитой юанига тахминан 110 миллиард доллар сармоя киритган (заҳираларининг 17,1 фоизи).

Сўнгги ойларда Москва Украинага бостириб киришдан кейин ҳам, урушдан олдин ҳам юанга сармоясини доимий равишда оширди. Натижада Россия Федерацияси Хитой валюта заҳираларининг дунёдаги энг йирик эгаларидан бирига айланди. Энди Россия Федерацияси инвестициялари нархи кескин тушиб кетди.

Чоршанба кунги аукционларда юаннинг офшор бозорида долларга нисбатан курси 7,24 га тушди - бу 2008 йилдан бери энг ёмон кўрсаткич. Юан кетма-кет иккинчи кун деярли мумкин бўлган максимал қийматга тушиб кетмоқда: унинг оффшор курси Хитой Халқ банки томонидан белгиланган расмий курсдан 2 фоиздан ортиқ четга чиқа олмайди.

Йил бошидан бери долларнинг юанга нисбатан курси 13 фоизга ошди. 1994 йилдан бери энг кескин инқироз Россия марказий банкининг сўнгги заҳираларидан камида 14 миллиард долларни қисқартирди: йил бошида у 110 миллиард долларга яқин 700 миллиард юанга эга эди.

Юан сўнгги 20 йил ичида рекорд даражадаги раллини бошдан кечираётган доллар босими остида пасайиб кетди: АҚШ федерал заҳира тизими 1970-йилларнинг охиридан бери бозорлар кўрмаган ставкаларни оширмоқда ва қўшимча равишда доллар ликвидлигини қайтариб олиб, балансни камайтирмоқда

GAMA AM активларини бошқарувчи Раджев де Меллонинг айтишича, доллар қимматлашишда давом этмоқда, чунки АҚШ, афтидан, унинг ўсишидан хавотирда эмас. Аксинча, кучли доллар "уларга инфляцияни жиловлашга ёрдам беради", дея қўшимча қилади у.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР