loader
Foto

Хайрлашмасдан учиб кетди

Кремл ва Путиннинг Хитой раиси Си Цзинпиннинг Россияга ташрифидан катта натижалар кутиб қилган умидлари пучга чиқди, десак, ҳеч нарса демаган  бўламиз. Бу - фалокат. Ташрифини деярли ярмига қисқартирган ва Россия коммунистларининг "абадий раҳбари" Гена Зюганов билан ҳам, Дума фракцияларининг бошқа раҳбарлари билан ҳам учрашмаган Си Цзинпин бирорта ҳам тайёрланган битим ва шартномани имзоламади.

Иқтисодий муносабатларни ривожлантириш нияти баённомаси ҳеч нарсага мажбур қилмайди. Яқин келажакда "Сибирь кучи-2" газ қувури қурилмайди ва Хитой Россия газини нефт билан бир хил ҳажмда сотиб олишни давом эттиради. Бунинг устига, катта чегирма билан. Кремлдаги ақлдан ошганнинг амбициялари учун трилллион долларлик ғарб бозорини хавф остига қўйиш учун Хитой ҳали ақлдан озгани йўқ. Айниқса, россиялик истеъмолчиларнинг харид қобилияти кескин тушиб кетгани ва Хитойнинг Россияга бўлган ягона қизиқиши унинг табиий ресурсларида эканлиги ҳаммага маълум бўлганда.

Путин Хитойнинг Украинадаги урушни тугатиш бўйича тинчлик режасини рад этди ва Си жаҳли чиқиб, ҳеч ким билан хайрлашмасдан Пекинга қайтиб кетди. Ушбу режанинг бандларидан бири Украинанинг 1991 йилдаги ҳудудий яхлитлиги эди. Тахмин қилиш мумкинки, Россия президенти Хитой Халқ Республикаси раисини бошқа ҳеч қачон кўрмайди. Ўз раҳбарининг Москвага сафари олдидан Хитой марказий телевидение орқали Хитойнинг Забайкалье ва Узоқ Шарқ харитасини ўз мамлакати таркибида кўрсатиб, Россияга қаттиқ зарба берди. Москва шунчаки бурнини артди ва ҳеч нарса демади. Россия парчаланганидан кейин бу ҳудудлар аслида нимага айланиши мумкин? Хитойнинг бир қисмига айланмаганда ҳам, катта эҳтимоллик билан янги Гонконг мақомига эга бўлиши мумкин. Благовещенск, Чита ва Забайкальенинг бошқа шаҳарларида кўплаб рус болалари хитой тилида гаплашишини ва ота-оналар уйда уларни тушунмаслигини кам одам билади, чунки бу болалар борадиган боғчада болаларнинг аксарияти хитойликлар, баъзан эса - тарбиячилар ҳам. Демак, бу ҳудудларни Хитой протекторати остида эркин иқтисодий зона деб эълон қилиш қолди, холос. Фақат буни Путин қилмайди.

Кремл ва Путин ўзларининг бемаъни геосиёсий режаларини тузишдан ва Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасида ихтилоф қолдиришга ҳаракат қилишдан олдин, Хитой тарихи, маданияти ва фалсафаси билан шахсан танишишлари яхши бўларди. Бу ўз душманининг жасади Янцзи дарёси бўйлаб сузиб кетишини жуда узоқ вақт кутиши мумкин бўлган мамлакат. Кейин бориб унинг ўрнини эгаллаши мумкин. Вашингтон сиёсатига ҳар доим ҳам рози бўлмагани учун Хитой билан дўстликка ишониш «осмондан ёғилган ун»ни умид қилиш билан баробар. Хитой элитасининг барча болалари Гарвард, Кембриж, Оксфорд ва ҳоказоларда ўқийдилар, лекин Москва давлат университети ва Санкт-Петербург давлат университетида эмас. Хитой Ту ва Су эмас, балки Боинг ва Аэробусларни сотиб олиш ва уларда парвоз қилишда давом этмоқда. Улар Лада эмас, Мерседес ва Мустангларни ҳайдашни афзал кўрадилар. Оёққа турган миллиард хитойлик Россиянинг 80 миллионлик қашшоқ аҳолисига таъзим қилишини кутиш ва Европада уруш бошлашини кутиш марихуана сотувчилари томонидан нотўғри манзилингизга бир миллион доллар нақд пул юборилишини кутиш билан баробар. Кремл ҳақиқатан ҳам Дарвин мукофотига даъво қилмоқда.